Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2502/2226 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Bun dk r m r s
Source ID b0cd8ac9-4d48-4acc-bc5c-d4327b876328 Claim ID PDF Hash eb3dfc9bf6a76016... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2502/2226-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 20 ноябрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида, Г.Базарбаева котиблигида, даъвогар вакили О.Бердиев (2025 йил 7 январь кунги 10-07/047-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “ ’zm li m shlizing” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Bun dk r m r s” масъулияти чекланган жамиятидан 34 801 335 сўм асосий қарз ва 3 600 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бундан буён матнда Палата деб юритилади) “ ’zm li m shlizing” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “BUNY DK R JANUBIY SQB” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 34 801 335 сўм асосий қарз ва 3 600 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан жавобгар “BUNY DK R JANUBIY SQB” масъулияти чекланган жамиятини вориси “V RIS HINA” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси билан алмаштирилган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан 2025 йил 20 ноябрь куни 34 801 335 сўм асосий қарз ва 3 600 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати тўлаб берилганлигини, жавобгарнинг қарзи мавжуд эмаслигини билдирди. Палата ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисига келмади, ўзларининг ёзма фикрларини судга тақдим қилмади. Палата даъво аризасида келтирган илтимосномасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд шу сабабли ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддага мувофиқ Палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кӯра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида низо лизинг шартномасидан келиб чиқган. ФКнинг 587-моддасига асосан лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2016 йил 20 июль куни “ Y-160 русумли бульдозерни лизингга бериш тўғрисида” шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан “UzX MG” МЧЖ қўшма корхонасидан Y-160 русумли бульдозерни ўзига мулк сотиб олиш, лизинг шартларида ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун жавобгарга бериш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан 2025 йил 20 ноябрь куни 34 801 335 сўм асосий қарз ва 3 600 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати тўлаб берилганлиги, жавобгарнинг қарзи мавжуд эмаслиги ишдаги даъвогар маълумотномаси, даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатмалари билан тасдиқланади. Шу сабабли даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад қилиниши лозим. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак деб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни, 41 200 сўм почта харажатлари жавобгар томонидан даъвогарга тўланганлиги сабабли ундирмасликни, жавобгардан республика бюджетига 768 026,70 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “ ’zm li m shlizing” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар “V RIS HINA” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан республика бюджетига 768 026,70 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “V RIS HINA” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев