Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2501/2249 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья KURBANBAEV RUSTAM KURBANBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1b4d7d88-5efb-4aec-9ab1-a0bb973646ee Claim ID PDF Hash 85450aedd086c8af... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш Беруний тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ судья ХХХ ХХХ йил 20 ноябрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХ раислигида, судья ёрдамчиси ХХХнинг котиблигида, даъвогар вакили юрисконсульт ХХХ(02 апрель 2025 йилдаги ЖЕ-02-06/587-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар «ХХХ » акциядорлик жамиятининг жавобгар «ХХХ » масъулияти чекланган жамияти дан 31 917 142,09 сўм асосий қарз ва 220 848,24 пеня ундиришни сўраган даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар «ХХХ » акциядорлик жамияти (кейинги матнда - даъвогар деб юритилади) жавобгар «ХХХ » масъулияти чекланган жамияти дан (кейинги матнда - жавобгар деб юритилади) 31 917 142,09 сўм асосий қарз ва 220 848,24 пеня ундиришни сўраган. Cуд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, жавобгарнинг асосий қарзини тўлиқ бартараф қилганлигини, пенядан 220 848,24 сўм қарздорлик мавжудлини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари суд мажлисида қатнашмади ва ўзларининг ёзма фикрларини судга тақдим қилишмади. Суд иш ҳужжатларида унинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК)нинг 128, 129 ва 170-моддаларига мувофиқ ишни унинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари электр энергияси етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар жавобгарга электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаши лозим бўлган. 2 Даъвогар томонидан ушбу шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилган. Лекин, жавобгар истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини даъвогарга тўлаб бермаган. ФК 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФК 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Жавобгар томонидан даъвогар олдидаги мазкур шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида даъвогар олдида 31 917 142,09 сўм асосий қарз ва 220 848,24 пеня қарздорлиги ҳосил бўлган. Бу ишдаги ҳужжатларидаги шартнома, солиштириш далолатномаси, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиғини топади. Қайд этилганларга асосан суд даъво аризанинг 31 917 142,09 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Даъвогарнинг судга тақдим қилинган маълумотномасида жавобгарнинг 20 ноябрь 2025 йил ҳолатига 220 848,24 пенядан қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган. Қайд этилганларга асосан суд даъво аризанинг 31 917 142,09 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантириш рад қилишни лозим топади. Шунингдек, суд даъвогарнинг жавобгардан 220 848,24 пеня ундириш ҳақидаги талабини асосли ва тўғри ҳисобланган деб ҳисоблайди. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини судлар эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. 3 Суд, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий аҳволига таъсир кўрсатишини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня ўндириш талабини 33 000 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи, иккинчи ва олтинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи, Ӯзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига ӯзғартириш киритиш тӯғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 642 759,80 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «ХХХ » масъулияти чекланган жамияти дан даъвогар «ХХХ » акциядорлик жамиятининг фойдасига 33 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. 4 Жавобгар «ХХХ » масъулияти чекланган жамияти дан республика бюджетига 642 759,80 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья ХХХ