Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2502/7793 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a5ee16a1-386d-4754-acda-223d04ba9e67 Claim ID PDF Hash 7dd5446d438bfc67... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 1023-моддаси нинг 1023 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
онунининг 71-моддаси онуни 71 law
онуннинг 72-моддаси онуннинг 72 law
ФКнинг 1023-моддаси ФКнинг 1023 law
йича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддаси йича мажбуриятни бажарган шахс ФК 1023 law
ФКнинг 1027-моддаси ФКнинг 1027 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2502/****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** ноябрь Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Учқўрғон туман прокурори ёрдамчиси **** қатнашувида, даъвогар **** масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар ****дан 2 239 639,35 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили **** (**** ишончнома асосида) иштирокида, суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 2 239 639,35 сўм асоссиз орттирилган бойликни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Наманган вилояти Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси ҳамда Наманган вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси (бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, судга даъво ариза берилгандан кейин ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади, бироқ судга ариза тақдим қилиб, ишни иштирокисиз кўришни сўраган. Прокурор даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида фикр берди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахслардан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурорнинг иш бўйича фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга хизмат кўрсатиш ҳақида 2022 йил 8 феврал куни 13/Н-сонли, 2022 йил 21 ноябрь куни 56/Н-сонли шартномалар (бундан буён матнда шартномалар деб юритилади) расмийлаштирилган. Шартномалар тарафлар томонидан имзоланган. Бироқ, мазкур шартномалар туман ғазначилик бўлимидан рўйхатдан 2 ўтказилмаган. Аммо тарафлар шартномавий муносабатга киришиб, жавобгар томонидан 2022 йил 16 ноябрдаги 67/Н-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 24 017 139,35 сўмлик, 2022 йил 30 ноябрдаги 78/Н-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 3 737 500 сўмлик, 2022 йил 28 декабрдаги 86/Н-сонли ҳисобварақфактурага асосан 4 485 000 сўмлик ишларни топширилган ва бу ҳақда далолатномалар расмийлаштирилган. Даъвогар қарздорликни тўлаб бериш ҳақида жавобгарга 2025 йил 25 апрель куни 263-сонли талабнома берилган, бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, тўлов тўлаб берилмаган. Шундан сўнг, даъвогар дастлаб жавобгардан 2 239 639,35 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисида Учқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1602-2501/5814-сонли иқтисодий иш бўйича 2025 йил 15 августдаги ҳал қилув қарорига асосан тарафлар ўртасидаги шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли, даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, рад қилинган. Шундан сўнг, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 1023-моддасига асосан жавобгардан етказиб берилган маҳсулотлар учун 2 239 639,35 сўм асоссиз орттирилган бойликни ундириш ҳақида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФКнинг 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган. **** бюджет ташкилоти ҳисобланади. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 71-моддасида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидини амалга ошириш мумкин бўлган холатлар назарда тутилган бўлиб, тўғридан тўғри давлат харидини амалга ошириш учун шартномалар тузилган вақтдан бошлаб 5 кун ичида махсус ахборот порталига жойлаштириш кераклиги баён қилинган. Бундан ташқари, мазкур Қонуннинг 72-моддасига асосан, белгиланган тартибда ягона етказиб берувчи деб топилган ва ягона етказиб берувчилар рўйхатига киритилганлар билан тўғридан тўғри шартнома тузишга рухсат берилган бўлиб, мазкур шартномалар ҳам тузилгач, махсус порталга жойлаштирилиши, агар жойлаштирилмаган бўлса, бюджетдан тўловлар амалга оширилмаслиги назарда тутилган. Ваҳоланки, шартнома бундай шартномалар 3 туркумига кирмайди ва махсус порталга ҳам жойлаштирилмаган. Шунингдек, шартнома жавобгар тарафдан имзоланмаган ҳамда ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаган. ФК 107-моддасининг биринчи қисмига асосан ёзма шаклда тузилган битимни, агар иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тарафлар ёки уларнинг вакиллари имзолаши керак. Юқоридагиларга асосан суд шартномани тузилмаган деб ҳисоблайди. ФКнинг 1023-моддасига асосан қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Қарорининг 27-бандида “Судлар ҳисобга олишлари лозимки, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган шартномага нисбатан қўлланилмайди. Битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.” – деб, тушунтириш берилган. ФКнинг 1027-моддасида асоссиз олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни асл ҳолида қайтаришнинг имконияти бўлмаган тақдирда, қўлга киритувчи жабрланувчига бу мол-мулкнинг қўлга киритиш пайтидаги ҳақиқий қийматини тўлаши, шунингдек агар қўлга киритувчи орттирилган бойликнинг асоссизлигини билганидан кейин дарҳол унинг қийматини тўламаган бўлса, мол-мулк қийматининг кейинги ўзгариши туфайли кўрилган зарарни тўлаши лозимлиги, эгаллаб олиш ниятисиз ўзганинг мол-мулкидан ёки ўзганинг хизматларидан вақтинча асоссиз фойдаланган шахс жабрланувчига бундай фойдаланиш натижасида тежалган нарсани фойдаланиш тугалланган пайтда ва ўша жойда мавжуд нарх бўйича тўлаши лозимлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида шартномалар тузилмаган ҳолда даъвогар томонидан 2 239 639,35 сўмлик хизматлар жавобгарга кўрсатиб берилганлиги ҳамда жавобгар ушбу хизматларни қабул қилиб олган, асоссиз бойлик орттирган. Булар иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси, солиштирма далолатнома ва тарафларнинг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади. Ушбу ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга кўрсатилган хизматлар кўрсатиб бўлинганлиги сабабли, уларни қайтариш имконсиз. Шу боис, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, бажарилган ишлар далолатномасида кўрсатилган 2 239 639,35 сўм қийматидаги нарх бўйича тўлаши лозим бўлади. 4 Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 239 639,35 сўм асоссиз орттирилган бойлик (зарар)ни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво талаби асосли бўлганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 206 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. **** ҳисобидан **** масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2 239 639,35 сўм асоссиз орттирилган бойлик, 206 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати, жами 2 486 839,35 сўм ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****