← Назад
Решение #2843766 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 6 | — | law | |
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article |
Текст решения
11 987 символов
****-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – Б.Ҳайитбоев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – ****
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья – Ў.Мурадов
САМАРҚАНД ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР
БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ
ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
Самарқанд шаҳри
**** йил 20ноябрь
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
тафтиш инстанциясида судья Ў.Мурадовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар **** ва **** иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ф.Ҳамдамовнинг котиблигида, Самарқанд вилоят **** бўлим прокурори
****, жавобгар «Мадрим хўжа ворислари» фермер хўжалиги вакиллари
****, **** (**** йил 20 октябрдаги 88-сонли ишончнома ва **** йил 12
ноябрдаги 56-сонли ордер асосида), даъвогар Гурлан туман ҳокимлиги
вакили Ж.Ўразбоев (**** йил 13 ноябрдаги ****-сонли ишончнома асосида),
учинчи шахслар Гурлан туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили ****
(**** йил 13 ноябрдаги ****-сонли ишончнома асосида), Гурлан туман
фермерлар кенгаши вакили **** (**** йил 25 апрелдаги ****-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар **** туман ҳокимлигининг,
жавобгар «Мадрим хўжа ворислари» фермер хўжалигига нисбатан ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Шовот туманлараро иқтисодий судининг **** йил 8 августдаги ҳал қилув
қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг **** йил 3 октябрдаги қарори устидан «Мадрим
хўжа ворислари» фермер хўжалиги томонидан берилган тафтиш шикоятини
иш билан бирга Самарқанд вилоят суди биносида видеоконференцалоқа
режимида бўлиб ўтган очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Гурлан туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Мадрим
хўжа ворислари» фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) билан **** йил 5 июнь куни тузилган ****-сонли ер участкасини
узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суднинг **** билан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Гурлан туман кенгаши, Кадастр агентлиги Хоразм вилоят
бошқармаси Гурлан туман бўлими, Давлат кадастрлари палатаси Хоразм
вилоят бошқармаси Гурлан туман филиали, Гурлан туман қишлоқ хўжалиги
бўлими ишга низонинг предметига нисбатан **** талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, даъво аризасида техник
хатолик сабабли, шартнома санаси **** йил 5 июнь кўрсатилганлигини баён
қилиб, шартнома санасини **** йил 5 июнь деб ўқилишини сўраган.
Шовот туманлараро иқтисодий судининг **** йил 8 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогар ва жавобгар
ўртасида **** йил 5 июнь куни тузилган ****-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган.
Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанцияси судининг **** йил 3 октябрдаги қарори билан
апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, биринчи инстанция
судининг **** йил 8 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар судга тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилиб,
Шовот туманлараро иқтисодий судининг **** йил 8 августдаги ҳал қилув
қарори ва Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанцияси судининг **** йил 3 октябрдаги қарорини бекор
қилишни сўраган.Бунга асос қилиб, бир неча асосли далиллар ****
этилганлигига қарамасдан Навоий вилоят суди даъвогар билан тузилган
шартноманинг 20-бандига эътибор бермай қарор қабул қилганлиги,
шартноманинг 20-бандида томонлардан бири шартномани бекор қилиш
мўлжали тўғрисида иккинчи томонни шартнома бекор қилиш сабабларини
бекор қилиш асоси сифатида улар даъвода мўлжаллаётган бекор қилиш
санасидан уч ой олдин ёзма равишда хабардор қилади деб кўрсатилганлиги,
Халқ депутатлари Гурлан туман кенгашининг қарори **** йил 16 декабрда
қабул қилганлиги, шунга кўра даъвогар **** йил март ойида даъво аризаси
киритиши керак бўлганлиги, шартноманинг 17-бандида ижарага олувчининг
айби билан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) нормативдаги кадастр
баҳосидан кам ҳосил олганда деб кўрсатиб ўтилганлиги, судлар томонидан
даъво аризасида кўрсатиб ўтилган йилларга аҳамият бермасдан кўз юмиб
ўтилганлиги, Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
тафтиш инстанция суди **** йил 28 февралда **** йил ҳолатигача адолатли
холисона қарор қабул қилганлиги, даъвогар томонидан даъво аризаси қўпол
равишда қонун бузилишга доир киритилганлиги, чунки даъво аризасида
кўрсатилган ҳолатлар сохталаштирилган бўлиши мумкинлиги, суд
экспертиза тайинлаб ишни одилона кўрмаганлигини кўрсатган.
Суд **** иштирок этган жавобгар вакили тафтиш тартибидаги
шикоятдаги **** такрорлаб, унга қўшимча қилиб, суд қарорларини бекор
қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўради.
Суд **** иштирок этган даъвогар вакили тафтиш тартибидаги
шикоятда келтирилган **** асоссизлигини билдириб, тафтиш шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд **** иштирок этган учинчи шахс қишлоқ хўжалиги бўлими вакили
даъвогарнинг тушунтиришларига ўхшаш тушунтириш бериб, тафтиш
шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд **** иштирок этган учинчи шахс фермерлар кенгаши вакили
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд
****
иштирок
этган
прокурор
тафтиш
шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб,
прокурор фикрини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра тафтиш шикоятини қисман қаноатлантиришни, ишни
апелляция инстанция судига янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Гурлан туман ҳокимининг **** йил
29 майдаги ****-сонли қарорига асосан жавобгарга туманнинг «Бирлашган»
қишлоғи,
«Намуна»
массиви,
Н-3-участкасидаги
****,****,****,****,****,****,****,****,**** контурлардан ****,6 гектар,
шундан экин ер майдони ****,9 гектар, ариқ ва зовурлар 2,4 гектар, йўллар
0,3 гектардан иборат бўлган
«Пахтачилик-ғаллачилик» йўналишида ер участкаси 48 йил муддатга
ижарага берилган.
Қарор асосида даъвогар ва жавобгар ўртасида **** йил 5 июнь куни ер
участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида шартнома тузилган ва
рўйхатдан ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда ЕК деб
юритилади)нинг 6-моддасига кўра, ер муносабатларини тартибга солиш
соҳасида тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона ва самарали
фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда
амалга ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш
устидан давлат назоратини амалга ошириш туман давлат ҳокимияти
органларининг ваколатларига киради.
ЕК 24-моддаси йигирма биринчи қисмига кўра, ер участкаларини
ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг
келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган **** эса, суднинг ҳал
қилув қарори билан амалга оширилади.
ЕК 36-моддаси биринчи қисмининг 6, 7 ва 9-кичик бандларига кўра,
бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан
доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини
ижарага олиш ҳуқуқи ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг
асосий турига номувофиқ фойдаланилганида, ер участкасидан оқилона
фойдаланилмаганда ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи,
шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара
**** мунтазам тўланмай келинганда бекор қилинади.
Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий
ёхуд **** фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг ****бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш ушбу Кодекснинг 38моддасида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, ****, 13-бандларида назарда
тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу
Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара
шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилади.
Биринчи инстанция суди тўпланган ҳужжатлар билан жавобгарнинг ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасида белгиланган ****
қўпол равишда бузиш ҳолатлари ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво
талабини қаноатлантириш тўғрисида тўхтамга келган.
Ўз навбатида, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдириш **** тўхтамга келган.
Бироқ, дастлабки даъво талабида тарафлар ўртасида **** йил 5 июнь
куни тузилган ****-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилиш сўралган.
Даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, даъво аризасида техник
хатолик сабабли, шартнома санаси **** йил 5 июнь кўрсатилганлигини баён
қилиб, шартнома санасини **** йил 5 июнь деб ўқилишини сўраган.
Мазкур ариза билан даъво предмети ўзгартирилган, бироқ ариза
суднинг иш юритувига қабул қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) ****-моддасининг учинчи ва тўртинчи
қисмларига кўра, суд даъвонинг асоси ва предмети бир ****
ўзгартирилишини қабул қилмайди.Суд даъводан воз кечишни, даъво
талаблари миқдорини камайтиришни ҳам, агар бу қонунчиликка зид бўлса
ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини бузса, қабул қилмайди.Бундай ҳолларда суд ишни
мазмунанкўради.
Даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари
миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ
ёки қисман воз кечишини қабул қилиш **** ёхуд қабул қилишни рад этиш
тўғрисида **** чиқарилади.
Бу эса, суд томонидан билдирилган даъво талаби бўйича қарор қабул
қилинмаганлигини англатади.
ИПК ****7-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ушбу кодекс ****-моддаси бешинчи қисмининг 3 ва
6-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, қарорни бекор
қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган
апелляция ёки кассация инстанцияси судига юборишга ****.
ИПК ****-моддаси бешинчи қисмининг 6-бандида билдирилган талаб
бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос
бўлиши белгиланган.
Биринчи инстанция суди томонидан даъво талабидан четга чиқилган
ҳолда қарор қабул қилинганлиги, билдирилган талаб бўйича эса қарор қабул
қилинмаганлиги апелляция инстанцияси судининг эътиборидан четда
қолган.Шунинг учун
юқорида
қайд
этилган
асосларга
кўра, апелляцияинстанция судининг қарори бекор қилиниши ва
иш янгидан кўриш учун
апелляция инстанцияси судига юборилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ИПК ****7-моддаси биринчи
қисмининг 3-бандига, ИПК ****-моддаси бешинчи қисмининг 6-бандига
асосланган ҳолда суд ҳужжатлари бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун
апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади.
Апелляция инстанцияси суди ишни янгидан кўришда биринчи
инстанция суди томонидан билдирилган талаб бўйича ҳал қилув қарори
қабул қилинмаганлиги сабабли, ИПКда назарда тутилган тартибда ишни
биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриши, бунда
даъвогарнинг даъво талабига аниқлик киритиши, тарафларнинг **** тўлиқ
баҳо берган, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган
қарор қабул қилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг ****, ****7-****10-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилади:
«Мадрим хўжа ворислари» фермер хўжалигининг тафтиш тартибидаги
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг **** йил 3 октябрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судига юборилсин.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи:
Ў.Мурадов
ҳайъат аъзолари:
**** ****