← Назад
Решение #2843769 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 21 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| зР ИПК | 12 | — | law | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| зР ФК | 957 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4885-сонли иш
E-mail: i.gallaorol@sud.uz
Тел: (+99855) 152 05 99
(ички рақам: 25164, 25165)
ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғаллаорол тумани
2025 йил 20 ноябрь
Ғаллаорол
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Ф.Р.Музаффаров раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг
котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси даъвогар “APEX INSURANCE” АЖ манфаатида жавобгар
ЯТТ “TANABAYEV BOBURMIRZO ABDUSAMAT O’G’LI”дан 16 053 858,77 сўм
қарздорликни суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича иқтисодий ишни, тарафлар иштирокисиз, суд биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “APEX
INSURANCE” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
ЯТТ “TANABAYEV BOBURMIRZO ABDUSAMAT O’G’LI” (бундан буён матнда
жавобгар
деб
юритилади)дан
16 053 858,77 сўм
қарздорликни
суброгация тартибида ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 7 ноябрдаги ажрими билан “Капиталбанк” АТБ
(бундан буён матнда Банк деб юритилади) ишга низонинг предметига
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати
орқали хабардор қилинган Палата, банк, даъвогар суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламади.
Палата судга даъво аризаси тақдим этганда, даъвогар эса ўз
аризасига асосан мазкур иқтисодий ишни уларнинг иштирокисиз кўриб
чиқилишини сўраган.
Шунингдек, жавобгар бугунги суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади, чунки иш ҳужжатларида суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисидаги ажримни жавобгар кўрсатилган манзилда яшамаслиги
сабабли топширишнинг имкони бўлмаганлиги қайд этилган почта
ҳабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси иккинчи
қисмига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган
охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича
юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда
йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни
хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд, тарафларнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил
иш ҳужжатларида мавжудлигини ҳамда Палата ва даъвогарнинг ишни
уларни иштирокисиз кўриб чиқиши ҳақидаги илтимосномаларини
инобатга олиб, ЎзР ИПК нинг 127, 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
тарафлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра,
инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг,
жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларига путур етказмаслиги шарт.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда
бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда –ЎзР ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Капиталбанк” АТБнинг ягона
филиали (бундан буён матнда Банк деб юритилади) ва жавобгар
ўртасида 2024 йил 8 июлда 118 480 000 сўм кредит маблағини ажратиш
ҳақида 143/10245-сонли кредит шартномаси тузилган.
шбу кредит шартномаси юзасидан Банк, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2024 йил 9 июлда Жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун
кредит маҳсулотларини комплекс суғурта қилиш қоидалари асосида
0800/1469/1/2424161-сонли суғурта шартномаси тузилган булиб, унга
кўра, шартномада кўрсатилган миқдор ва муддатда суғурта мукофоти
тўланиши шарти билан ушбу шартномада назарда тутилган шартларга
мувофиқ суғурта ходисаси содир бўлганда суғурта қилдирувчи/наф
олувчига ушбу шартномада кўрсатилган тартибда ва ҳажмда зарарларни
қоплаб бериш мажбуриятини олган.
Бироқ, кредит шартномаси бўйича жавобгар томонидан кредитнинг
тўлаш бўйича мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли
жавобгарнинг Банк олдида 16 053 858,77 сўм қарздорлиги вужудга
келган. Шунингдек, “APEX INSURANCE” АЖ суғурта қўмитасининг 2025 йил
30 июндаги 4474-сонли қарорига асосан “Қарз олувчининг кредит
шартномасида белгиланган тартиб ва муддатларда мажбуриятларининг
бажарилмаслиги” таваккалчилиги бўйича зарарнинг вужудга келиши
суғурта ходисаси деб топилган ҳамда 2025 йил 30 июнда даъвогар
(суғурталовчи) ва Банк (суғурта қилдирувчи) ўртасида 1-сонли
далолатнома расмийлаштирилган.
Банкнинг мурожаатига асосан жавобгар томонидан тўланмаган
16 053 858,77 сўм кредит қарздорлиги даъвогар томонидан 2025 йил
1 июлдаги 708-сонли тўлов топшириқномаси асосида Банкнинг ҳисобрақамига тўлаб берилган.
Даъвогарнинг 16 053 858,77 сўм миқдордаги пул маблағларини
тўлаб берилиши юзасидан юборилган талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, Палата даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 16 053 858,77 сўм
қарздорликни суброгация тартибида ундиришни сўраган.
ЎзР ИПК 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш
бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт.
ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ЎзР ФКнинг 957-моддасида агар мулкий суғурта шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф
олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар
шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта
товонини тўлаган суғурталовчига ўтиши, бироқ шартноманинг била туриб
зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига
ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаслиги,
суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан суғурта
қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун жавобгар бўлган шахс
ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган
ҳолда амалга оширилиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарнинг даъвогар
олдидаги 16 053 858,77 сўм қарздорлик бўйича тўловлар амалга
оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди.
ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
16 053 858,77 сўм қарздорликни суброгация тартибида ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда ушбу даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига
илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 333,
957-моддалари, ЎзР ИПКнинг 66, 118, 128, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ “TANABAYEV BOBURMIRZO ABDUSAMAT O’G’LI”
ҳисобидан:
- Даъвогар “APEX INSURANCE” АЖ фойдасига суброгация тартибида
16 053 858,77 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув
қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ф.Р.Музаффаров