Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2302/5775 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение I.C -m sul t Ответчик / Подсудимый
Source ID 3d1007ce-c35a-4d3c-9c76-6a547f6d1341 Claim ID PDF Hash 319549fdd3472792... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
нинг 631-моддаси нинг 631 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2302/5775-сонли иқтисодий иш. Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Б.Мадрахимов Апелляция инстанцияда маърузачи судья Р.Мамажонова НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2025 йил 20 ноябрь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Р.Мамажонова раислигида, судьялар А.Иномов ва А.Мухиддиновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг суд мажлиси котиблигида, Учкўприк туман Адлия бўлимининг даъвогар “I.C -m sul t” МЧЖ манфаатида жавобгар ingbul q tum n k mmun l f d l nish b shq rm si ҳисобидан 1 027 695 924 сўм асосий қарз, 411 078 369 сўм пеня, жами 1 438 774 293 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан Мингбулоқ тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан берилган апелляция шикоятини Учкўприк туман Адлия бўлими вакили А.Усмонов (ишончномага асосан), даъвогар вакили И.Назаров (ишончномага асосан), жавобгар вакили У.Эргашев (ишончнома асосида), Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармасининг вакили У.Жўраев (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, Наманган вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори А.Мамаджановнинг қатнашувида, иштирокида, судлов ҳайъати биносида, видеоконференцалоқа режимида, судлов ҳайъати биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Учкўприк туман Адлия бўлими(бундан буён матнда Адлия бўлими деб юритилади) “I.C -m sul t” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, ingbul q tum n k mmun l f d l nish b shq rm si (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 027 695 924 сўм асосий қарз, 411 078 369 сўм пеня, жами 1 438 774 293 сўм қарз ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 14 ноябрдаги ажримига асосан ишга Наманган вилоят Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қисман қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 027 695 924 сўм асосий қарз, 200 000 000 сўм 1 пеня, жами 1 227 695 924 сўм ҳамда 33 000 сўм почта харажати, бюджетга 28 775 485,86 сўм давлат божини, Олий суднинг депозитига 85 000 сўм ВКА харажатини ундириш, даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этиш белгиланган. Мингбулоқ тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, суднинг ҳал қилув қароридан 2025 йил 14 октябрда хабардор бўлганлигини билдириб, ҳал қилув қарори бекор қилишни ва иш бўйича даъво талабларини рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, суд даъвогар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида расмийлаштирилганлиги ҳолатини ўрганмаганлиги, бажарилган ишлар назорат ўлчовидан ўтказилмаганлигига эътибор қаратмаганлиги, суд шартнома шартларига эътибор қаратмаганлиги, шартноманинг 3-бандида молиялаштириш шартлари келтирилганлиги, унга кўра объект қийматини бир қисмини айнан 2023 йилда эмас, балки кейинги йилда амалга оширилиши белгиланганлиги, 16,17-бандларида молиялаштириш ушбу молия йили давомида 95 фоизи, қолган 5 фоизи кафолат муддатидан кейин белгиланган тартибда тўланиши белгиланганлиги, кафолат муддати топшириш қабул қилиш далолатномаси имзоланган кундан 12 ой этиб белгиланганлиги, суд мазкур шартларни инобатга олмасдан, шартномани амал қилиш муддати ва кафолат муддати тугамасдан барча суммаларни ундириб берганлиги, суд жавобгардан пеня ундиришда жавобгар бюджет ташкилоти эканлиги, жавобгар қарздорликни тўлаш чораларини кўрганлиги, жавобгар суд қарори қабул қилингандан сўнг икки хафта мобайнида қарздорликни тўлаб берганлиги, жавобгар тўловни асоссиз кечиктирмаганлиги, Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ишга учинчи шахс сифатида жалб қилинмаганлиги каби важларни келтирган. Суд мажлисида Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармасининг вакили тарафлар ўртасида 2023 йилда шартномалар тузилганлигини, шартномага асосан, молиялаштириш масаласи аввалдан 30 фоизини, қолган қисмини декабрь ойига қадар ҳар ойда бўлиб тўланиши белгиланганлигини, шартноманинг 53-бандида кафолат муддати топшириш қабул қилиш далолатномаси имзоланган кундан 12 ой этиб белгиланганлигини, бироқ, суд кафолат муддати тугамаган бўлсада, пеня ундириб берганлигини, суд жавобгардан пеня ундиришда унинг бюджет ташкилоти эканлигини ва жавобгар маблағни тўлаб бериш учун харакат қилганлигини инобатга олмаганлигини, ҳақиқатда 2023 йилда тўловлар Ғазначилик бўлими орқали амалга оширилганлигини ва айрим тўловларни тўлаб беришда кечикишлар бўлганлигини, тўловларни кечиктирилишида жавобгарнинг айби бўлмаганлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга кўра, 5 фоизлик кафолат тўлови 75 125 334 сўм, бир йилдан кейин амалга ошрилиши лозим бўлганлигини билдириб, ҳал қилув қарорининг пеня ундириш қисмини бекор қилиб, пеняни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилишни сўради. 2 Жавобгар вакили шартномалар белгиланган тартибда Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилиб, олдиндан тўловлар амалга оширилганлигини, ҳақиқатдан ҳам даъвогар томонидан ишлар сифатли ва ўз вақтида бажариб берилганлиги боис тўловларни тўлаб бериш харакатлари қилинганлигини, бироқ пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли тўловлар кечиктириб юборилганлигини билдириб, пеняни рад қилишни сўради. Суд муҳокамасида Адлия бўлими вакили даъво асосли киритилганлигини, даъво талабининг 1 027 695 924 сўм асосий қарз қисмида бир йилдан сўнг тўланиши лозим бўлган 5 фоизлик қарздорлик кўрсатилмаганлигини, пеня 80 кунга тўғри ҳисобланганлигини билдириб, апелляция шикоятини рад қилишни сўради. Даъвогар вакили, суд мажлисида, шартномаларга асосан йўлни таъмирлаш ишларини бажарганлигини, бажарилган ишларни жавобгар қабул қилиб олганлиги, мазкур ишлар бўйича 2024 йил 29 февралда назорат ўлчови ўтказилиб, биринчи объект бўйича 637 781 сўм, иккинчи объект бўйича 1 258 568 сўм жами 1 896 349 сўмлик ишлар ортиқча ҳисобланганлиги аниқланганлигини ва 2024 йил 6 май куни мазкур маблағлар қайтариб тўлаб берилганлигини билдириб апелляция шикоятини рад қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахс Наманган вилоят Ғазначилик бошқармаси суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни учинчи шахслар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди. Прокурор апелляция шикоятини қаноатлантиришни ҳамда ҳал қилув қарорининг пеня қисмини ўзгартиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини судлов ҳайъатига тақдим этилган қўшимча ҳужжатлар билан ўрганиб, қуйидаги хулосага келди: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланган. ИПК 276-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув 3 қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 631-моддасига асосан пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажрибаконструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади. ФК 635-моддасининг биринчи қисмига биноан, пудрат шартномасида ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари(оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 1 августда 41327- ҳамда 41322-сонли пудрат шартномалари тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар жавобгарнинг буюртмасига кўра Мингбулоқ тумани Мустақиллик ва Пахтакор кўчаларини таъмирлаш ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган ишлар миқдори ва сифатини текшириб қабул қилиб олиш ҳамда қийматини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар электрон платформада ўтказилган тендер танловларида ғолибликни қўлга киритиб, жавобгар билан Мустақиллик ва Пахтакор кўчаларини таъмирлаш ишларини бажариш тўғрисида шартномалар тузган. 41327-сонли шартноманинг баҳоси 705 828 823,20 сўм, 41327-сонли шартноманинг баҳоси 796 697 870,15 сўмни ташкил этган. Шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилиб, шартноманинг 14-бандига биноан, даъвогарга 30 фоиз (473 611 996 сўм ) олдиндан тўлов амалга оширилган. Даъвогар томонидан ишлар бажарилиб белгиланган тартибда жавобгарга топширилганлиги ишдаги далиллар билан тасдиқланади. Бироқ, биринчи инстанция суди 1 027 695 924 сўм асосий қарзни ундиришни белгилаб хатоликка йўл қўйган. Зеро шартноманинг 53-бандида ишларнинг кафолат муддати томонлар қурилиш тугалланган объектни қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномани имзолаган кундан бошлаб 12 ой етиб белгиланган. Далолатнома 2023 йил 21 август куни имзоланган. Шартноманинг 17-бандига мувофиқ, объектнинг шартномавий жорий қийматининг қолган 5 фоизи миқдори мазкур шартномада белгиланган кафолат муддати томом бўлганидан кейин фойдаланувчи ташкилотнинг 4 асослантирилган эътирози бўлмаган тақдирда молиялаштирилиши белгиланган. Демак даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилган ҳолатга шартнома суммасининг 5 фоизи 73 926 562 сўмни ташкил қилганлиги боис, даъво талабининг 953 769 362 сўм қисми асосли бўлган. Бинобарин судлов ҳайъати ҳал қилув қарорининг асосий қарз ундириш қисмини камайтириши лозим бўлсада, шартномада белгиланган кафолат муддати ўтиб кетганлиги, қарздорлик (пеня бундан мустасно) тўлиқ бартараф этилганлиги ҳолатларини инобатга олиб, ҳал қилув қарорининг асосий қарз ундириш қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 1 027 695 924 сўм асосий қарз миқдорига 411 078 369 сўм пеня ундиришни талаб қилган. Суд пеня миқдорини камайтирсада, 200 000 000 сўм пеня ундиришни белгилаб, барвақт тўҳтамга келган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтиришлар берилган. Судлов ҳайъати, мазкур ҳолатда суд тўловлар жавобгарга боғлиқ бўлмаган объектив сабабларга кўра кечикканлиги, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар жавобгар қарздорликни тўлаб берганлиги, даъвогар ўзи ҳам шартнома шартларини бажарилишини ўз вақтида талаб қилмаганлиги, ўттиз фоизлик олдиндан тўлов амалга оширилмай қурилиш ишларини бажаришга киришганлиги, пеня миқдори асоссиз талаб қилинган асосий қарз суммасига ҳам ҳисобланганлиги ҳолатларини инобатга олиб, ҳал қилув қарорининг пеня ундириш қисмини ўзгартиришни, пеняни адолатли миқдори 30 000 000 сўм этиб белгилашни лозим топади. Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикояти ва апелляция инстанцияси суди мажлисида билдирган важларини қуйидагиларга кўра асоссиз деб ҳисоблайди: Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга асосан бажарилган ишлар юзасидан 2024 йил 29 февралда назорат ўлчови ўтказилиб, биринчи объект бўйича 637 781 сўм, иккинчи объект бўйича 1 258 568 сўм жами 1 896 349 5 сўмлик ишлар ортиқча ҳисобланганлиги аниқланган ва 2024 йил 6 май куни мазкур маблағлар қайтариб тўлаб берилган. - кафолат муддати тўгамасдан 5 фоизлик тўлов ундирилган бўлсада, хозирги кун ҳолатига кафолат муддати тугаган ва бажарилган ишлар юзасидан фойдаланувчи томонидан эътироз билдирилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай далил судга тақдим этилмаган. - қолаверса жавобгар томонидан ишлар тез ва сифатли бажарилганлиги суд мажлисида тан олиниб, жавобгар томонидан қарздорлик ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар ўз ихтиёри билан бартараф этиб бўлинган. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли. ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, шунингдек, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушу модданинг тўққизинчи қисмида, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан апелляция судлов ҳайъати, Мингбулоқ тумани Иқтисодиёт ва молия бўлимининг апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини асослантирувчи ва хулоса қисмидаги “200 000 000 сўм пеня “ жумласини “30 000 000 сўм пеня” жумласига ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар ҳисобидан 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатни ундиришни, Мингбулоқ тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, биринчи инстанция суди томонидан 1 027 695 924 сўм асосий қарз, 200 000 000 сўм пеня ва 33 000 сўм почта харажатларини ундириш тўғрисида 2023 йил 16 январда берилган ижро варақаси бўйича ундирувларни бекор қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПК 118, 274, 276, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Мингбулоқ тумани Иқтисодиёт ва молия бўлимининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. 6 Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмларидаги “200 000 000 сўм пеня” жумласи “30 000 000 сўм пеня” жумласига ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисмлари ўзгаришсиз қолдирилсин. даъвогар “I.C -m sul t” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажат ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мингбулоқ тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Наманган туманлараро иқтисодий суди томонидан 1 027 695 924 сўм асосий қарз, 200 000 000 сўм пеня ва 33 000 сўм почта харажатларини ундириш тўғрисида 2023 йил 16 январда берилган ижро варақаси бўйича ундирувларни бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ҳайъат раиси Р.Мамажонова Ҳайъат аъзолари А.Иномов А.Мухиддинов 7