← Назад
Решение #2843788 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8791-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида,
С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили М.Надиров (ишончномага
асосан)нинг иштирокида, даъвогар " ududi El ktr rm ql ri" АЖ жавобгар
«L l K m l k» хусусий корхонасига нисбатан киритган даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
" ududi El ktr rm ql ri" АЖ (кейинги ўринларда – даъвогар) Термиз
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «L l
K m l k» хусусий корхонаси (кейинги ўринларда – жавобгар)дан 132414541
сўм муддати ўтган қарздорликни ундиришни сўраган.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
олдиндан хабар қилинган бўлса-да, ўз вакили иштирокини таъминламади
ҳамда сабабини судга маълум қилмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК) 170-моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд, ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисда иштирок этувчи шахснинг тушунтириш ва изоҳларини
тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим
деб хисоблайди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 10.05.2025 йилда “Электр
энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган
истеъмолчиларга сотиш тўғрисида”ги 32-3068-сонли шартномаси тузилган.
Ушбу
шартноманинг
3.6-бандига
асосан
электр
энергияси
истеъмолчиларга 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.
Электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда олдиндан ҳақ
тўламаган истеъмолчиларга (электр энергияси алоҳида етказиб бериладиган
истеъмолчилар бундан мустасно) нисбатан электр тармоқларидан узишигача
бўлган чоралар кўрилади.
Даъвогар шартномага асосан жавобгарга электр энергияни етказиб
бериб, мажбуриятларини лозим даражада бажарган бўлсада, жавобгар
даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергиянинг ҳақини
шартномада белгиланган муддатда ва миқдорда тўлаб бермасдан,
шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Даъвогар
томонидан жавобгарга йўлланган қарзни тўлаш тўғрисидаги талабномага
асосан жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаган.
Хусусан, 01.09.2025 йил ҳолатига тузилган ўзаро ҳисоб-китоблар
солиштирма далолатномасига кўра жавобгарнинг даъвогар олдидаги етказиб
берилган электр энергиясидан қарздорлиги 132414541 сўмни ташкил этган
бўлиб, жавобгар томонидан тан олинган. Бироқ, ушбу далолатномада
жавобгар раҳбари томонидан имзоланмаган, ҳужжатлар учун муҳр босилган
ва бир нусхаси олинганлиги ҳақида имзоланган.
Судга тақдим этилган электрон ҳисобварақ фактураларга кўра 2025
йилда жавобгарга 117927311 сўмлик электр энергияси етказиб берилган.
Бундан ташқари ишни кўриб чиқиш кейинга қолдирилиб талаб қилинган
бўлса-да, даъвогар электр энергияси истеъмоли бўйича ҳисоботларни,
ҳисобварақ фактураларни судга тақдим этмади.
Даъво талаби қисман асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 234моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан
бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни
амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ушбу кодекснинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 474-моддасида, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ5059-сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол
қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро
иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Фармонининг 3-бандига мувофиқ юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоиз ҳақ тўлаш
асосида амалга ошириш назарда тузилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги
Қонуннинг 29-моддага кўра электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини
ўрнатиш ва улардан фойдаланиш Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидаларига мувофиқ истеъмолчилар томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1
ноябрдаги “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш
механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511сон қарорининг 2-бандида барча юридик шахслар — электр энергияси
истеъмолчилари истеъмол қилинган электр энергияси учун қонунчиликда
белгиланган тартибда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳар ойда
тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шартлиги белгиланган. Электр энергиясини
истеъмолчиларнинг барча тоифаларига ҳар ойда етказиб бериш улар
томонидан электр таъминоти шартномасига мувофиқ навбатдаги ой учун
назарда тутилган электр энергияси ҳажми қийматининг 100 фоизи учун ҳақ
аванс тариқасида тўлангандан кейин амалга оширилади. Ушбу қарорга кўра
ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган
ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган
сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси етказиб беришнинг
махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня
ҳисоблаб ёзилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31
майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш” Қоидаларига асосан ЭҲНАТга уланган ҳисоблагичга эга
бўлган истеъмолчиларга электр энергияси олдиндан тўланган тўлов
доирасида етказиб берилади. Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар
томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси
истеъмоли шартномавий миқдордан 10 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган
тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган
тарифнинг икки баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.
Шунингдек, ушбу Қоидаларнинг 76-бандига кўра барча электр
энергияси истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик
электр энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан
истеъмолчиларга актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура
жўнатади. Мазкур электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини
тўлаш тўғрисида огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар
ҳисобланмайди ва истеъмол ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига
электрон тарзда жўнатилади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар
олдида суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат
доирасида очиб бериши лозим. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган
далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни
тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши
қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб
ҳисобланади.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мукин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига кўра ҳар бир далил ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса,
етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш
натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб
тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2
фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 117927311 сўм
қарздорликни
ундиришни,
даъво
талабининг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рал этишни, жавобгардан республика бюджети ва суд
ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 2358547 сўм давлат
божи ва даъвогар фойдасига иш учун тўланган 41200 сўм почта харажати
ундиришни, даъво талабининг рад этилган қисми бўйича даъвогардан 289745
сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
«L l K m l k» хусусий корхонаси ҳисобидан " ududi еl ktr t rm ql ri"
АЖ фойдасига электр энергиясидан бўлган 117927311 сўм қарздорлик ҳамда
иш учун олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
«L l K m l k» хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджети ва
суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 2358547 сўм
давлат божи ундирилсин.
" ududi еl ktr t rm ql ri" АЖ ҳисобидан республика бюджети ва суд
ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 289745 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест)
берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари
мумкин.
Судья
Ж.Ачилов