Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/8975 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ot sh Sif t Ответчик / Подсудимый
Source ID 9431a7c2-4f40-4f59-b208-fcc2f1dfd92d Claim ID PDF Hash 1db22a7d3c63a3d7... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8975-сонли иш АЖРИМ (Даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) Термиз шаҳри 2025 йил 20 ноябрь Термиз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ачиловни раислигида, С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили – И.Назиров (ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар "Ot sh Sif t" масъулияти чекланган жамиятини манфаатида жавобгар " r ns ’lqurilish Sur n M gistr l" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни Термиз туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) "Ot sh Sif t" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, " r ns ’lqurilish Sur n M gistr l" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 32831000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризада ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддалари талабига асосан палата ва жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мазкур иш ҳамда 4-1901-2401/4468-сонли ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, суднинг 4-1901-2401/4468сонли иш бўйича 06.06.2024 йилдаги ҳал қилув қарори билан " r ns ’lqurilish Sur n M gistr l" масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган. Даъвогар томонидан қарздорлик масаласида суд тугатиш бошқарувчисига мурожаат қилинмаган. Мазкур низо авваламбор қонунчиликка кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим. ИПКнинг 107-моддаси 9-бандига мувофиқ жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Бундай ҳолатда даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддаси еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Шу сабабли суд харажатлари даъвогар зиммасига юкланиши лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва ИПКнинг 107, 118, 195-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар "Ot sh Sif t" масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар " r ns ’lqurilish Sur n M gistr l" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. "Ot sh Sif t" масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. "Ot sh Sif t" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 656620 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогарга тугатиш бошқарувчисига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Мазкур ажрим устидан Термиз туманлараро иқтисодий суди орқали шикоят (протест) бериш мумкин. Судья Ж.Ачилов