← Назад
Решение #2843799 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
12 981 символов
4-1902-2502/8101-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 20 ноябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, тарафлар
вакиллари иштирокисиз, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари
қўмитаси “***” давлат муассасасининг жавобгар “***” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 13 876 367 сўм асосий қарздорликни ва
6 938 133 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносидаочиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари қўмитаси “***”
давлат муассасаси (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги
ўринларда
“Жавобгар”
деб
юритилади)
ҳисобидан
13 876 367 сўм асосий қарздорликни ва 6 938 133 сўм пеня ҳамда олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган тарафлар вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги,
бироқ даъвогар вакили *** томонидан судга 18.11.2025 йилдаги илтимонома
билан мурожаат қилиниб, унда ишни судга тақдим қилинган ҳужжатлар асосида
даъвогар вакили иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли, суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб
юритилади) 127,128,170-моддаларига асосан иқтисодий ишни уларнинг
иштироксиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
мувофиқ даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра,
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга
оширишда Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси нормаларини тўғридантўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги
16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
(бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, Конститутция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга
эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил
этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга
солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва
Конститутция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга
норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Иш материалларидан кўринишича, даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Автомобил йўллари қўмитаси “***” давлат муассасаси ва “***” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 23 май кунида обод-2022-118-сонли ҳамда
обод-2022-119-сонли “Жорий таъмирлаш бўйича пудрат шартнома”лари
имзоланган.
Мазкур пудрат шартномаларга кўра, жавобгар даъвогарга жами
613 500 000 сўмлик Шеробод тумани, “Боғобод” МФЙ, “Қизил олма” қишлоғи
кўчасини ҳамда “Боғобод” МФЙ, “Шержон” қишлоғи кўчасини жорий
таъмирлаш (асфальт қоплама ётқизиш) ишларини бажариш, даъвогар эса бунинг
учун шартномада кўрсатилган муддатда ва тартибда бажарилган ишлар
қийматини тўлаб бериш мажбуриятини зиммасига олган.
Мазкур шартномалар бўйича даъвогар жавобгарга 25.05.2022 йилдаги
2778304366-сонли тўлов ҳужжати билан 93 450 000 сўм, 2778304367-сонли тўлов
ҳужжати билан 90 600 000 сўм, 12.12.2022 йилдаги 2778326354-сонли тўлов
ҳужжати билан 159 950 903 сўм, 2778326353-сонли тўлов ҳужжати билан
200 311 505 сўм, жами 544 312 408 сўм бажариладиган жорий таъмирлаш
ишлари учун олдиндан тўловларни амалга оширган. Лекин жавобгар томонидан
шартнома шартлари қисман бажарилиб, яъни жами 530 436 041 сўмлик жорий
таъмирлаш ишлари бажарилиб, қолган 13 876 367 сўмлик ишлар бажарилмаган.
Шу сабабли тарафлар ўртасида ушбу низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8,234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён
етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартномада бажарилиши белгиланган қурилиш
ишлари бўйича 544 312 408 сўм олдиндан тўлаб берилган бўлсада, жавобгар
томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан даъвогарга
бажарилиши керак бўлган жорий таъмирлаш ишларидан бажарилган ишлар
графигига асосан жами 530 436 041 сўмлик жорий таъмирлаш ишлари
бажарилиб, қолган ишлар бажарилмаган ҳамда шартномалар шартлари лозим
даражада бажарилмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга олдиндан тўлаб берилган ҳамда ҳозирги
кунда қолдиқ бўлиб қолган 13 876 367 сўм асосий хақдорликни тўлаб беришдан
жавобгар томонидан асоссиз бўйин товлаб келинган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 24 июль куни 01-05/356/7-сонли
талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган,
шунингдек тўловлар амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасида, қарздор
айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши кўрсатилган.
Суд,
жавобгарнинг
даъвогардан
даъво
аризасида
кўрсатилган
13 876 367 сўм миқдорида асосий хақдорлиги мавжудлиги иш ҳужжатларида
мавжуд
тарафлар
ўртасида
тузилган
23.05.2022
йилда
тузилган
обод-2022-118-сонли ҳамда обод-2022-119-сонли “Жорий таъмирлаш бўйича
пудрат шартнома”лари, 2025 йил 24 июль кунидаги 01-05/356/7-сонли
талабнома, 25.05.2022 йилдаги 2778304366-сонли, 2778304367-сонли ҳамда
12.12.2022 йилдаги 2778326354-сонли тўлов ҳужжатлари, бажарилган ишлар
тўғрисидаги маълумотномалар, солиштирма далолатномалар ва бошқа
ҳужжатлар билан тўлиқ ўзининг тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Юқоридаги асосларга кўра суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
13 876 367 сўм асосий хақдорликни тўлиқ ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан
6 938 133 сўм пеняни ундириш сўралган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 60-бандида, “Пудратчи”
объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги
учун “Буюртмачи”га муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши,
бироқ пенянинг умумий суммаси объект шартномавий жорий қийматининг
50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасига кўра, етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня
тўлайди.
Даъвогар томонидан даъво аризасида кечиктирилган
13 876 367 сўм асосий қарздорлик с ммаси жами 1020 к нга
кечиктирилганлиги сабабли жами 70 768 620 сўм (13 876 367 х
0,5% = 69 381 х 1020 = 70 768 620) пеня ҳисобланган бўлсада,
қон чиликда ҳамда тарафлар ўртасида т зилган шартномаларда
пеня миқдори кечиктирилган с мманинг 50 фоизидан
ошмаслиги кўрсатилгани сабабли, даъво аризасида 6 938 133
сўм пеня ндириш сўралган.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 6 938 133 сўм пеня ундириш
ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Респ бликаси Олий хўжалик с ди Плен мининг
2007
йил
15 июндаги “Мажб риятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада
бажармаганлик
ч н
м лкий
жавобгарлик
тўғрисидаги ф қаролик қон н ҳ жжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида
Ф қаролик кодексининг 326-моддасига м вофиқ с д қарздор
томонидан
мажб риятларнинг
бажарилиш
даражасини,
мажб риятда иштирок эт вчи тарафларнинг м лкий аҳволини,
ш нингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
не стойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, ш билан бирга
не стойканинг энг кам миқдори Ф қаролик кодексининг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги ҳақида т ш нтириш берилган.
Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, жавобгарнинг асосий
қарзни қисман бартараф этмасдан шартнома шартларини бажармасдан
келганини, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, шунингдек
жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвогар ҳисоблаган пеняни
йиллик банк фоизи 14 фоиздан кам бўлмаган миқдорда камайтиришни ҳамда
жавобгардан даъвогар фойдасига 2 000 000 сўм миқдорда пеня суммасини
ундириш талабини қаноатлантиришни, пеня ундириш талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти вакили судга иштирок
этмади ҳамда ўз важ ва эътирозларини асословчи ва тасдиқловчи ҳужжатларни,
шунингдек қарздорлик тўланганлиги тўғрисидаги далилларни судга тақдим
этмади.
Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Ўзбекистон Республикаси ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра,
ИПКнинг,
суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан
ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризани қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 13 876 367 сўм асосий қарздорликни ва
2 000 000 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни, даъво аризаси қисман қаноатлантирилганлигини
инобатга олиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни белгилаб,
даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни ҳамда жавобгардан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15,55-моддаларини,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,234,236,263,333,631моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг
68,118,127,128,170,176-179,180,186,192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари қўмитаси “***” давлат
муассасаси фойдасига 13 876 367 сўм асосий қарздорлик ва 2 000 000 сўм пеня
ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров