← Назад
Решение #2843802 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 274 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 666 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 74 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 299 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 302 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1803-2401/3-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья ***
Кассация инстанциясида
маърузачи судья ***
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қарши шаҳри
ноябрь
Қ А Р О РИ
2025 йил 20
Қашқадарё вилоят суди кассация инстанцияси иқтисодий судлов
ҳайъати судъя ***нинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар *** ва
***лардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хўжаёровнинг
котиблигида, Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори
Ж.Абдуллаевнинг иштирокида, жавобгар Қашқадарё вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси томонидан Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 41803-2401/3-сонли иқтисодий иши бўйича 2024 йил 1 февралда қабул
қилинган ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шикоятини вилоят
суди биносида, очиқ суд мажлисида, жавобгардан *** бошқармаси вакили
Ш.Холбоев (ишончнома асосида), даъвогар жамият раҳбари А.Кўчаров
(шахсий маълумотнома асосида) ва Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси вакили Х.Махматқуловлар (ишончнома асосида) иштирокида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси
даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб, Ғузор
туманлараро иқтисодий судига, даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
*** бошқармасидан
96.069.930 сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича кассация
инстанциясининг 2025 йил 9 октябрдаги ажрими билан назорат ўлчови
ўтказиш ва мутахассис хулосасини олиш учун кассация инстанциясида иш
юритиш тўхтатилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича кассация
инстанциясининг 2025 йил 6 ноябрдаги ажрими билан иш юритиш
тикланган.
Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 1 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, *** бошқармаси
ҳисобидан “***” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 96.069.930 сўм
асосий қарз, 34 000 сўм почта харажати ва Республика бюджетига 1.921.398 сўм
давлат божи ундирилган.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Қашқадарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси кассация шикояти берган.
Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси берилган кассация
шикоятида биринчи босқич суди ишдаги далиллар ҳар томонлама баҳо
бермаганлиги,
тарафлар иштирокида тузилган шартнома Ғазначилик
бўлимидан рўйхатдан ўтказилганлиги, суднинг ҳал қилув қарори билан
96.069.930 сўм ундирилиши белгиланган бўлсада, аслида 74.016.335 сўм
ундирилиши кераклигини баён этиб, кассация шикоятини тўлиқ
қаноатлантириш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар жамият раҳбари ҳозирда
ўтказилган назорат ўлчовида аниқланган 74.016.335 сўмни ундиришни
маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар Ободонлаштириш бошқармаси
вакили мазкур қарз тўлаб берилишини баён этиб, суддан қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи босқич
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни сўради.
Суднинг ишни кўрилиши ҳақидаги ажрим ССП га хабардор этилган
бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг
274-моддаси 3-бандида кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд
муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди, бундан жамият ёки давлат
манфаатларини кўзлаб қўзғатилган ишлар бўйича прокурорнинг
келмаганлиги мустасно.
Бундай ҳолда судлов ҳайъати унинг иштирокисиз ишни кўриб
чиқишни лозим топади.
Кассация судлов ҳайъати кассация шикояти юзасидан ишда иштирок
этувчиларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонуний ва
асослантирилганлигини
текшириб,
кассация
шикоятини
қисман
қаноатлантиришни, биринчи босқич судининг 2024 йил 1 февралдаги ҳал
қилув қарорини ўзгартиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2022 йил 21 ноябрдаги
57-ОВ/2022-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг
1.1-бандида “Пудратчи” ўз зиммасига “Буюртмачи”нинг топшириғига кўра,
Деҳқонобод туманидаги “Белибойли” МФЙ, “Тилла тепа” да жойлашган
кўприкни таъмирлаш таъмирлаш ишларини бажаришни, “Буюртмачи” эса бу
ишларни қабул қилиб олиш ва бажарилган иш учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олган.
Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларини бажариб даъвогар
жавобгарга (форма-3,5) ҳужжатлар асосида 96.069.930 сўмлик қурилиш
ишларини топширган бўлиб, ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган
2023 йил 04 декабрдаги солиштирма далолатнома билан ҳам тан олинган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
ҳақида судга мурожаат қилган.
Биринчи босқич суди даъвони тўлиқ қаноатлантирилишида Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик (Олий суд) суди Пленумининг 2016 йил
23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг 2бандида қурилиш пудрати шартномаси буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги
муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланиши, 2.3-бандида
қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги
ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай
ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан
исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад
этишга асос бўлмаслиги, бироқ бундай қурилиш пудрати шартномаси
шартлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини
(неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни
қаноатлантириш рад этилиши, 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Бюджет
кодекси
122-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ,
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни)
етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга
киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга кириши, шунга кўра агар ғазначилик
бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан
ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида
белгиланган қоидаларни қўллашлари лозимлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 666-моддасига
мувофиқ қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада
белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни
қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади,
буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш,
ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига лозим
даражада риоя қилинмаганлиги, лекин бажарилган ишлар Форма-3 ва Форма5 билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли даъвони қаноатлантириш ҳақида
хулосага келган.
Биринчи босқич суди даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида
эртачи хулосага келган.
Чунки, “SQ
NS RU I N” масъулияти чекланган жамияти
томонидан ўтказилган назорат ўлчовида қайд этилишича, объектга
бажарилган 682.560.576 сўмлик таъмирлаш ишлари тақдим этилган объектга
тегишли ҳужжатларга асосан жойига чиқиб ўрганилганлиги, “***”
масъулияти чекланган жамияти томонидан 660.641.981 сўмлик ишлар
бажарилганлиги 21.918.594 сўмлик ишлар тўловга ортиқча тақдим
этилганлиги аниқланган.
Бундан кўриниб турибдики, бажарилган ишларнинг 586.625.646 сўми
жавобгар
томонидан
тўлаб
берилган,
яъни
660.641.981586.625.646=74.016.335 сўмни ташкил этган. Даъвогар судга даъво аризаси
билан мурожаат этишда 96.069.930 сўмни ундиришни эмас балки 74.016.335
сўмни ундиришни сўраши лозим бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
74-моддасининг 4-бандида ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб
қўйилган кучга эга эмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
72-моддасида қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Баён қилинганларга кўра, жавобгарнинг кассация шикоятида
билдирилган важлар асосли бўлиб, биринчи инстанция суди даъво аризаси
бўйича даъво ариза талабини асосий қарзга бўлган қисмини тўлиқ
қаноатлантириш ҳақида эртачи хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
299-моддасини биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация инстанциясида
кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини
ва асослигини текширади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
302-моддасини биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг
тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган
тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод
қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши белгиланган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикояти юзасидан ишда
иштирок этувчи тараф вакилларининг важларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармасининг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, Ғузор
туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 1 февралдаги ҳал қилув қарорини
ўзгартиришни, ҳал қилув қарорини жавобгардан даъвогар фойдасига
96.069.930 сўм қарз ундириш қисмини, 74.016.335 сўм қарз ундирилсин деб,
*** бошқармасидан Республика бюджетига 1.921.398,6 сўм давлат божи
ундирилсин қисмини, 1.480.326 сўм Республика бюджетига давлат божи
ундирилсин деб ўзгартиришни, ҳал қилув қарорини қолган қисмини
ўзгаришсиз қолдиришни, биринчи инстанция учун “***” масъулияти
чекланган жамиятидан Республика бюджетига 441.072 сўм давлат божи
ундиришни, кассация инстанцияси учун жавобгардан Республика бюджетига
740.163 сўм давлат божи ва даъвогардан Республика бюджетига 220.536 сўм
давлат божи ундиришни, кассация инстанцияси учун тўлаб чиқилган 41.200
сўм почта ҳаражатини жавобгардан Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси фойдасига ундиришни, 2024 йил 4 мартдаги ижро варақаларини
бекор қилишни лозим топди.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 299, 301, 302, 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 1 февралдаги
4-1803-2401/3-сонли иқтисодий иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув
қарори ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорини жавобгардан даъвогар фойдасига 96.069.930 сўм
қарз ундириш қисмини, 74.016.335 сўм қарз ундирилсин деб, ***
бошқармасидан Республика бюджетига 1.921.398,6 сўм давлат божи
ундирилсин қисмини, 1.480.326 сўм Республика бюджетига давлат божи
ундирилсин деб ўзгартирилсин.
Кассация инстанцияси учун жавобгар *** бошқармасидан Республика
бюджетига 740.163 сўм давлат божи ундирилсин.
Биринчи инстанция учун “***” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 441.072 сўм давлат божи ва кассация инстанцияси
учун 220.536 сўм давлат божи ундирилсин.
Кассация инстанцияси учун ихтиёрий равишда тўлаб чиқилган
41.200 сўм почта ҳаражати жавобгардан Қашқадарё вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси фойдасига ундирилсин.
Ҳал қилув қарорини қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
2024 йил 4 мартдаги ижро варақалари бекор қилинсин.
Янги ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий судлов хайъатига
тафтиш тартибида шикоят бериш мумкин.
Раислик этувчи:
***
Ҳайъат аъзолари:
***
***