← Назад
Решение #2843810 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 32 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 221 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1904-2503/6970-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қумқўрғон тумани
2025 йил 20 ноябрь
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******нинг
раислигида, судья ёрдамчиси ******нинг котиблигида, аризачи ******нинг,
жавобгар “******” хусусий корхонасига нисбатан 2024 йил 24 майда
берилган №283234-сонли лицензия (рухсатнома)нинг амал қилиш
муддатини олти ойга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни
аризачи вакили Б.Меликмуратов (ишончнома асосида), жавобгар вакили
Ш.Нурмухаммедов (ишончнома асосида)лар иштирокида, Қумқўрғон
туманлараро иқтисодий судининг биносида, видеоконференцалоқа
режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи ****** (кейинги ўринларда матнда аризачи деб юритилади)
судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “******” хусусий корхонаси
(кейинги ўринларда матнда жавобгар деб юритилади)нинг 2024 йил 24
майдаги №283234-сонли лицензия (рухсатнома)нинг амал қилиш муддатини
олти ойга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили тушунтириш бериб,
ариза талабида Бандихон тумани Қурилиш уй-жой коммунал хўжалиги
бўлимининг 2025 йил 15 августдаги 01/06-сон кўрсатма хатига асосан
жавобгар ҳудудида бўлган 3х6 метр ўлчамдаги резервуар аҳоли яшаш
пунктида 20 метр яқин қурилган деб қайд этилгани, бугунги кунда
аниқланган камчиликлар бартараф этилганлигини маълум қилиб, суддан
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб,
аниқланган камчиликлар бартараф этилганлигини, бу ҳақда Бандихон
тумани Қурилиш уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг 2025 йил 18
ноябрда 01-15/80-сонли хати тақдим этилганлигини маълум қилиб, аризани
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларини тинглаб ҳамда
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
ҳисоблайди.
Тўпланган ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги 473-F-сонли фармойишига
биноан Республикадаги мавжуд ёқилғи (суюлтирилган ва сиқилган газ,
бензин ва дизель ёқилғиси) қуйиш, сақлаш ва тарқатиш иншоотлари ҳамда
чакана савдо шоҳобчалари хатловдан ўтказилиб, уларда ёнғиннинг олдини
олиш, фуқаролар хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш
борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, бошқа бир қатор
вазифалар билан бирга жойларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш
бўйича тезкор қарор қабул қилиш, қонунбузилиши бартараф этилгунга
қадар қонунчиликда белгиланган тартибда фаолиятни чеклаш чораларини
кўриш вазифаси белгиланган.
Мазкур фармойиш асосида Бандихон тумани Қурилиш уй-жой
коммунал хўжалиги бўлими томонидан 2025 йил 15 августда ўрганишлар
ўтказилган.
Ўрганиш натижасига кўра, Сурхондарё вилояти, Бандихон тумани,
“Бектепа” маҳалласи ҳудудида фаолият юритиб келган “******” хусусий
корхонасига қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида 3х6 метр
ўлчамдаги резервуар аҳоли яшаш пунктида 20 метр яқин қурилган бўлиб,
ушбу резервуарни белгиланган муддатда яъни 2025 йил 20 августгача ўз
ҳисобидан кўчириш лозимлиги маълум қилинган ва бу ҳақда Қурилиш уйжой коммунал хўжалиги бўлимининг 2025 йил 15 августдаги 01/06-сон
кўрсатма хати жавобгарга тақдим этилган.
Шу боисдан, жавобгар томонидан бажарилмагани сабабли аризачи
судга ариза билан мурожаат этиб жавобгарга берилган лицензия
(рухсатнома)ни амал қилиш муддатини олти ойга тўхтатиб туришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор
қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддаси мазмунига
биноан, лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал
қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
-лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг
бузилганлиги аниқланганда;
-лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф
этиш мажбуриятини унинг зиммасига юкловчи қарори бажарилмаганда.
Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал
қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан,
ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса - суд
томонидан амалга оширилади.
Ваколатли органнинг лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори
лицензиатга ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахсга
лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини
тўхтатиб туриш сабаблари ва қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган
ҳолда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан
кечиктирмай, махсус электрон тизим воситасида электрон шаклда
етказилади.
Ваколатли органлар ёки суд лицензиянинг ёки рухсат этиш
хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган
ҳолатлар лицензиат ёхуд рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан бартараф этилиши муддатини белгилаши шарт. Бунда
кўрсатилган муддат лицензиат ёки рухсат берувчи ҳужжатни олган шахс
лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини
2
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан беш иш
кунидан кам ва олти ойдан кўп бўлмаслиги керак.
Ваколатли органнинг лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан
белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Аризачининг аризасида қайд этилишича, Бандихон тумани Қурилиш
уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг 2025 йил 15 августдаги 01/06-сон
кўрсатма хатига асосан жавобгар “******” хусусий корхонаси ҳудудида
бўлган 3х6 метр ўлчамдаги резервуар аҳоли яшаш пунктида 20 метр яқин
қурилган бўлиб, ушбу резервуарни белгиланган муддатда ўз ҳисобидан
кўчириш лозимлиги маълум қилинган.
Бироқ, Бандихон тумани Қурилиш уй-жой коммунал хўжалиги
бўлимининг 2025 йил 18 ноябрдаги 01-15/80-сонли маълумотига кўра,
бугунги кунда “******” хусусий корхонасига тегишли автомобилларга
ёқилғи қуйиш шохобчаси биносининг ер устида жойлашган резервуарини
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларнинг талабларига асосан ер остига
жойлаштирилиб, аҳоли яшаш пунктидан 25 метр масофага кўчирилганлиги
маълум қилинган.
Бундан кўринадики, жавобгар ариза киритилишига сабаб бўлган
ҳолатларни ихтиёрий равишда бартараф этган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг иккинчи қисмига
мувофиқ, юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш
мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади.
ИПК 72-моддасига биноан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги
нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида
далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 221-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида:
ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир
этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича
далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи
органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир
этганлик
учун
қонунчиликда
жавобгарлик
назарда
тутилгантутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар борйўқлигини аниқлайди.
3
Суд мажлиси муҳокамасида давомида аниқланган ҳолатларга кўра
бугунги кун ҳолатида жавобгар томонидан низо тўлиқ бартараф этилган.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
қилинган.
Баён этилганларга кўра, суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни
рад этишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41.200 сўм почта
харажатини, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб
рақамига 103.000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни, мазкур
тоифадаги низолар бўйича тарафлар давлат божи тўловидан озод
этилганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 74, 176-179, 186, 192,
215-222-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Аризачининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “******” хусусий корхонаси ҳисобидан аризачи ******
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган
41.200 сўм почта харажати;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
103.000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кунлик муддат
ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
******
4