Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/8967 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f6101e51-f98e-47f7-b799-598794c69c14 Claim ID PDF Hash 6a11cacce8aa6449... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКниннг 736-моддаси ФКниннг 736 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8967-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 20 ноябрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, С.Исмоиловнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокисиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - «Туронбанк» АТБни манфаатида жавобгар « r l r M t ll Gr u » масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) «Туронбанк» АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, « r l r M t ll Gr u » масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 100000000 сўм асосий қарз ва 6342000 сўм фоиз қарзини ундиришни сўраган. Палата ва манфаати кўзланган тараф ишни ўзининг вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади, ёзма фикрнома юбормаган ёки эътироз билдирмаган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни келмаган тараф вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Судда аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 28 февралда 328Y000018-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра банк томонидан жавобгарга 79 ой муддатга йиллик 19 фоиз тўлаш шарти билан электр жихозлар сотиб олиш мақсадида жавобгарга жами 100000000 сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратиш келишилган. Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажарган, бироқ қарздор кредит шартномасида кўрсатилган кредит бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Шундан кейин жавобгарга берилган огоҳлантириш хатлари ва талабномалар ҳам оқибатсиз қолдирилган. Низоли шартноманинг 5.1.4-бандига кўра банкнинг кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш шартлари келишилган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Даъво талаблари асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади. ФКниннг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги қайд этилган. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5-бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарга 100000000 сўм кредит асосий қарзи муддатидан олдин ва 6342000 сўм фоиз қарзини ундиришни, жавобгардан республика бюджетига 2126840 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига иш бўйича тўланган 41200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. «Туронбанк» АТБ фойдасига « r l r M t ll Gr u » масъулияти чекланган жамиятидан 100000000 сўм кредит асосий қарзи, 6342000 сўм фоиз қарзи ва олдиндан тўлаб чиқилган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. « r l r M t ll Gr u » масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 2126840 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Судья Ж.Ачилов