← Назад
Решение #2843823 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 157 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 111 | — | code_article | |
| шунингдек ушбу Кодекс | 110 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 110 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1702-2502/2822-сонли иш
АСАКА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Асака тумани
2025 йил 20 ноябрь
Асака туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Тошпулатов раислигида, судья
ёрдамчиси А.Араббоевнинг котибалигида, даъвогар - Андижон вилояти фермерлар
кенгаши ("R VN Q 2019" ФХ)нинг манфаатида, жавобгар - " S K
DON
M HSULO L RI" АЖ ҳисобидан 51.548.679 сўм асосий қарз, 12.371.682 сўм пеня
ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган
ҳужжатларни тарафлар иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Андижон вилояти фермерлар кенгаши ("R VN Q 2019" ФХ)нинг манфаатида
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Асака туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, " S K DON M HSULO L RI" АЖ (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 51.548.679 сўм асосий қарз,
12.371.682 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисида вакил иштирок этмади, бироқ даъвогар томонидан
даъво ариза бўйича жавобгарнинг шартнома бўйича мажбурияти тўлиқ
бажарилганлигини баён қилиб, ўз даъвосидан воз кечишини маълум қилган ҳолда
даъводан воз кечиш ҳақидаги аризани тақдим этилган.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво
талабалари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмади. Иш хужжатларида
жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими
етказилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд
ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан мазкур иқтисодий иш
бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилишни ва
иш юритишни тугатишни лозим топади:
ИПК 157-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай
инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз
кечишга ҳақли.
Ушбу Кодекс 111-моддасининг иккинчи қисмига асосан суд ажримда иш
юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу Кодекс 110-моддасининг
1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан қайтариш ва суд
харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми “Иқтисодий ишлар бўйича суд
харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 19.12.2020 йилдаги 36-сон
Қарорининг 18-бандига асосан, даъвогар (аризачи) арз қилган талабларидан воз
кечганда у қилган харажатларнинг ўрни жавобгар томонидан қопланмайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19
декабрдаги «Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти
тўғрисида»ги 36-сонли қарорининг 17-банди олтинчи хатбошисига кўра Ўзбекистон
Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017
йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-банднинг тўртинчи хатбошисида фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво
аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги
белгиланган.
Бундан ташқари ушбу Пленум қарорининг 17-банди еттинчи хатбошисига кўра,
Судлар мазкур қоида даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш
тугатилганда ҳам қўлланилиши лозимлигига эътибор қаратишлари лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Мазкур холатда суд, даъвогар томонидан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта
ҳаражатини ўз зиммасида қолдиришни ва давлат божини даъвогардан ундирмасликни
лозим топади.
ИПКнинг 110-моддаси 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд
уни қабул қилган ҳолларда иш юритишни тугатади.
Юқорида қайд этилганларга кўра,суд мазкур иш бўйича даъвогарнинг даъводан
воз кечишини ўрганиб, у қонун ҳужжатларига хилоф эмаслигини хамда бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги
сабабли мазкур даъводан воз кечишни қабул қилишни ва низо бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110,111,118, 128,157,170,195,196-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогар Андижон вилояти фермерлар кенгаши ("R VN Q 2019" ФХнинг
манфаатида)нинг жавобгар " S K
DON M HSULO L RI" АЖ ҳисобидан
51.548.679 сўм асосий қарз, 12.371.682 сўм пеня ҳамда суд харажатларини тўғрисидаги
даъво аризаси талабларидан воз кечиш ҳақидаги аризаси қабул қилинсин
Низо бўйича 4-1702-2502/2822-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ўз
зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.М.Тошпулатов