Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1904-2503/6803 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID de0299ab-d123-4ea7-afeb-42ad10b0985b Claim ID PDF Hash f8007ac411771911... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисидаги 4-моддаси рисидаги 4 law
рисдаги 12-моддаси рисдаги 12 law
рисидаги 19-моддаси рисидаги 19 law
рисидаги 20-моддаси рисидаги 20 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 208 симв. Оригинал (узб.)
*****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ***** тумани 2025 йил 20 ноябрь ***** туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, ***** туман прокурори ёрдамчиси ****нинг иштирокида, даъвогар *****нинг, жавобгар *****га нисбатан 17.948.000 сўм молиявий жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили *** (28.10.2025 йилдаги 01/14-6237-сонли ишончнома асосида) (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида, ***** туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар ***** судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар *****га нисбатан 17.948.000 сўм молиявий жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллабқувватлаб, даъво аризада қайд этилган важларни такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида жавобгар хабардор қилинган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ***** вилоят ҳудудий бошқармасининг 2025 йил 25 апрелдаги 149-АF-сонли буйруғига асосан *****да Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талаблари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилган. Ўтказилган текшириш давомида Ўзбекистон Республикаси Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 31 июлдаги К-2, 102-сон қарори иловасининг 14 ва 16-бандларига кўра рентген 1 аппаратлар ҳар 12 ойда бир марта метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлсада, ***** маъсул ходимлари томонидан 2013 йилда Япония давлатида ишлаб чиқарилган “FLEX VISION” маркали 2015 йилдан буён фойдаланишда бўлган рентген текшириш аппарати шу кунга қадар метрология кўригидан ўтказилмаганлиги ва метрология кўригидан ўтказилганлиги тўғрисида сертификати мавжуд эмаслиги, бунда белгиланган тартибда тиббий техника, ўлчаш ва синаш воситаларининг метрология назоратидан ўз вақтида ўтказилмаслиги истеъмолчиларнинг соғлиғини сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланишини таъминланмаслигига олиб келганлиги, натижада ***** томонидан 2024-2025 йилларда жами 324 та истеьмолчиларга 17.948.000 сўмлик тегишли даражада сифатли ва хавфсиз бўлмаган хизматлар кўрсатилгани аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича 2025 йил 14 майда маълумотнома расмийлаштирилган. Мазкур ҳолат юзасидан жавобгарга нисбатан ҳудудий бошқарма Махсус комиссиясининг 2025 йил 19 майда 3-19-2025/62-сонли иш қўзғатилган ва комиссия томонидан ***** томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4, 12, 19, 20 ва 27-моддалари талаблари бузилган деб топилиши, товар (иш, хизмат) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот берилмаслиги, товар (иш, хизмат)нинг тегишли даражада сифатли ва хавфсиз эмаслиги, шунингдек ишлаб чиқарувчининг (ижрочининг, сотувчининг) ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли ёки товар (иш, хизмат) санитария-гигиена, шу жумладан, радиология, эпидемияга қарши талабларга ва амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этмаган ҳолда ишлаб чиқарилган ёки бажарилганлиги натижасида истеъмолчилардан 17.948.000 сўм асоссиз олинган даромадни истеъмолчилари аниқ бўлса истеъмолчиларга қайтариш чорасини кўриш, истеъмолчиларни аниқлашнинг имконияти бўлмаган тақдирда ушбу 17.948.000 сўм асоссиз олинган даромад маблағини Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ихтиёрий равишда тўлаш юзасидан 2025 йил 21 майда ёзма кўрсатма тақдим этилган. Кўрсатма бажарилиши муддати 2025 йил 21 июнгача белгиланган. Ҳудудий бошқарма махсус комиссиянинг 2025 йил 21 майдаги 3-192025/62-сонли иш бўйича қабул қилинган қарорга асосан *****га нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Истеьмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг “Истеьмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари” тўғрисидаги 4-моддаси, “Истеъмолчининг товар (иш, хизмат) хавфсиз бўлишига талаб қўйиш ҳуқуқи” тўғрисдаги 12-моддаси, ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шартлиги тўғрисидаги 19-моддаси ҳамда товар (иш, хизмат)нинг тузилишига, ишлаб чиқарилишига, таркибига боғлиқ бўлган ва бошқа нуқсонлари, шунингдек истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкининг хавфсизлигини таъмин эта олмайдиган 2 материаллар, ускуналар, асбоб-анжомлар, мосламалар ёки бошқа воситалар қўлланилиши оқибатида истеъмолчининг ҳаётига, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарар сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) томонидан қопланиши лозимлиги тўғрисидаги 20-моддаси талаблари бузилишини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисидаги ҳамда истеъмолчиларга товар (иш, хизмат) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот берилмаслиги, товар (иш, хизмат)нинг тегишли даражада сифатли ва хавфсиз эмаслиги, шунингдек ишлаб чиқарувчининг (ижрочининг, сотувчининг) ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли ёки товар (иш, хизмат) санитария-гигиена, шу жумладан, радиология, эпидемияга қарши талабларга ва амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этмаган ҳолда ишлаб чиқарилган ёки бажарилганлиги натижасида истеъмолчиларга етказилган 17.948.000 сўм асоссиз (ноқонуний) даромадни истеъмолчилари аниқ бўлса истеъмолчиларга қайтариш, истеъмолчиларни аниқлашнинг имконияти бўлмаган тақдирда ушбу 17.948.000 сўм асоссиз олинган даромад маблағини Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ихтиёрий равишда тўлаб бериш юзасидан кўрсатма берилган. Қарорнинг 4-бандига асосан *****га мазкур қарорга қўшилмаган тақдирда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда қарорни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан судга ёҳуд қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида ариза билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Апелляция кенгашига мурожаат қилишга ҳақли эканлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон Қарори билан тасдиқланган “Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Бугунги кунда ***** Махсус комиссиясининг 2025 йил 21 майдаги 319-2025/62-сонли Қарори қонуний кучда. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. 3 ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни, суд ҳаражатларни жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига асосланиб, суд қарор қилди: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ***** ҳисобидан: *****ҳисобварағи х/р: 23402000300100001010, МФО: 00014, ИНН: 201122919, ш.х/р: 4014228608224013430458278 ҳисоб рақамига 17.948.000 сўм молиявий жарима ва олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали ***** вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайаътига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ***** 4