Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2501/9589 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5fc054f8-cee6-480c-84df-43d16783c001 Claim ID PDF Hash 6600fd0eef120df6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9589-сонли иқтисодий иш судья: А.А.Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чуст тумани 2025 йил 20 ноябрь Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг котиблигида, даъвогар– ААА манфаатида БББнинг жавобгар– ВВВ ҳисобидан кредитга ҳисобланган фоизлардан бўлган 3.985.000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили ААА (ишончнома асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён этилишича, ААА (бундан кейинги матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда ВВВ (бундан кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, жавобгарга 84 ой муддатга (имтиёзли давр 24 ой) йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов жадвалига асосан тўланмай келинган, хусусан 2025 йил октябр ойи ҳолатига муддати ўтган 3.985.000 сўм фоиз қарздорликка йўл қўйилган. Ушбу қарздорликни тўлаш юзасидан огоҳлантириш хати юборилган, лекин натижа бўлмаган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида БББ Чуст туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан кредит тўловларидан бўлган муддати ўтган 3.985.000 сўм фоиз қарзи ундиришни сўраган. Суд мажлисида муҳокамасида даъвогар вакили даъво талаби юзасидан тушунтириш бериб, жавобгар суд муҳокамаси кунига муддати ўтган фоиз қарзларини тўлиқ бартараф этганлигини билдирди. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар 1 суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 744-моддасида, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 29 апрелда 34-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, 84 ой муддатга (имтиёзли давр 24 ой) йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит шартномасининг 2.6-бандига кўра, шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган тўлов жадвали асосида қарздор кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 5 санасига қадар қоплаб бериш мажбуриятини олган. Кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов жадвалига асосан тўланмай келинган, хусусан 2025 йил октябр ойи ҳолатига муддати ўтган 3.985.000 сўм фоиз қарздорликка йўл қўйилган. Ушбу қарздорликни тўлаш юзасидан огоҳлантириш хати юборилган, лекин натижа бўлмаган. ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. Ишдаги ҳужжатлар, хусусан, банк томонидан қарздорликни сўндириш ҳақидаги талабнома ва маълумотномалардан кўринишича кредит тўловлари тўлов жадвалида белгиланган муддатда тўлаб борилмаган. 2 Қайд этилганлардан кўринадики, даъвогарнинг кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш талаби қонунчилик ҳамда шартнома шартларига мувофиқ асосли. Бироқ, даъвогарнинг 2025 йил 20 ноябр куни ҳолатига тақдим этган маълумотномасига кўра, жавобгар суд кунига қадар муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини тўлиқ тўлаган. Шу муносабат билан суд жавобгар суд кунига қадар муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини тўлиқ тўлаб берганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 412.000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: БББнинг ААА манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. ВВВ ҳисобидан ААА фойдасига тўланган 41200 сўм почта харажатлари, Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров 3