← Назад
Решение #2843832 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 732 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 735 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 171 | — | code_article |
Текст решения
6 643 символов
*****-сонли иқтисодий иш
Урганч шаҳри
Судья: *****
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****раислигида,
судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида, ***** даъвогар «*****» нодавлат
таълим муассасаси манфаатида жавобгар «*****» масъулияти чекланган
жамиятидан *****сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили *****(2025 йил *****-сонли Ишончномага асосан) ва
жавобгар вакили *****(Раҳбар)ларнинг иштирокида ишдаги ҳужжатлар
асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
***** даъвогар «*****» нодавлат таълим муассасаси манфаатида
Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан *****сўм ундиришни
*****сум асосий карз, *****сум пеня сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида палата
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили
иштирок этмади ва даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
***** даъво аризада ишни улар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўрашган.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 128, 129, 170, 230-моддасига асосан палата
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар
вакилининг ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини
рад қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб,
даъвогарга пулни нақд берганлигини, шу сабабдан озгина муҳлат бериб
туришни ва ишни кўришни кейинга қолдиришни ва даъво талабини рад
қилишни сўради.
Суд, ишга тақдим этилган ҳужжат-далилларга тегишли баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлар молиявий ёрдам
кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатлари ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича,
тарафлар ўртасида 2023 йил *****-сонли банк тўлов топшириқномасига
асосан даъвогардан жавобгарга *****сўм ва *****йилда *****сўм пул
маблағи молиявий ёрдам тариқасида
қайтариб бериш шарти билан
жавобгарнинг банкдаги ҳисоб-рақамига кўчириб берилган.
Бу билан тарафлар ўртасида *****сўмлик қарздорлик юзага келган.
Бироқ, жавобгар тараф мажбуриятини бажармасдан ва молиявий ёрдам
тариқасида олинган пул маблағларини қайтамасдан келган.
Бироқ, даъвогар томогнидан жавобгарга юборилган талабнома
жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган.
Шу боис, тугатиш бошқарувчи Урганч туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан *****сўм ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республика Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак деб белгиланган.
Ўзбекистон Республика Фуқаролик кодексининг 732-моддасига асосан
қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни
мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиббўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили,
сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш
мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган
пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Ушбу кодекснинг 735-моддасида қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада
белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида
талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Жавобгар вакили тўлаш учун муддат кераклигини таъкидлаб ишни
кейинга қолдиришни сўради.
Ўзбекистон Републикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
171-моддасида ишни кўришни кейинга қолдириш асослари келтирилган.
Бироқ суд томонидан жавобгарга унинг илтимосига кўра муддат
берилган, шунингдек ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосига
асословчи далилларни тақдим қилмаганлиги баробарида суд мажлисини
кейинга қолдиришга асос мавжуд эмас деб ҳисоблайди ва жавобгарнинг бу
илтимосини рад қилишни лозим топади.
Бинобарин, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар тараф зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан 1.990.214 сум асосий карз, 995.107 сум пеня
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128,
129, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб суд,
қ а р о р
қ и л д и:
Жавобгар вакилининг ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги
оғзаки илтимосномасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин.
жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан «*****» нодавлат
таълим муассасаси фойдасига *****сўм асосий қарз ва *****сўм почта
харажати ундирилсин.
«*****» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига
*****сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалар берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Судья
*****