Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2403/312 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение B ORIGIN L S VDO Ответчик / Подсудимый
Source ID 0eed9b9d-69f4-4c90-85ef-75a45aabeeaf Claim ID PDF Hash c01aeac8b51e03fb... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 297-моддаси тисодий процессуал кодекси 297 code_article
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
онуни 32-моддаси онуни 32 law
аролик кодекси 4-моддаси аролик кодекси 4 code_article
онуни 40-моддаси онуни 40 law
онуннинг 41-моддаси онуннинг 41 law
тисодий процессуал кодекси 299-моддаси тисодий процессуал кодекси 299 code_article
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2403/312-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Муқумова Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Л.Абдуллаев ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 20 ноябрь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъати судья Н.Хўжақуловнинг раислигида, судьялар Ҳ.Турсунов, Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, вилоят прокурорининг бўлим прокурори – Ж.Абдуллаев, даъвогардан вакил – А.Каримов, жавобгардан вакиллар – Н.Содиқов, Ж.Шоймуродов (2025 йил 12 ноябрдаги 357-сонли ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасидан вакил – Х.Махматқулов (2025 йил 23 июндаги 01-35/213-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “B ORIGIN L S VDO” МЧЖ манфаатида, жавобгар – “Q S Q D RYO YO’LL RD N UN Z FOYD L NIS ” УК ҳисобидан 1.372.710.934,84 сўм қарздорлик, 654.983.780,1 сўм пеня, жами 2.027.694.714,94 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 26 мартдаги ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар –“B ORIGIN L S VDO” МЧЖ манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Q S Q D RYO YO’LL RD N UN Z FOYD -L NIS ” УК ҳисобидан 1.372.710.934,84 сўм қарздорлик, 654.983.780,1 сўм пеня, жами 2.027.694.714,94 сўм ундириб беришни сўраган. Шунингдек, иқтисодий ишни биринчи инстанция суди томонидан кўриш жараёнида даъвогар даъво талаблари миқдорини камайтириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан 1.349.861.988,44 сўм асосий қарз, 632.134.833,7 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 26 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1.349.861.988,44 сўм асосий қарз, 150.000.000 сўм пеня. 34.000 сўм почта харажати, республика бюджетига 39.639.936,44 сўм давлат божи, шунингдек даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 913.957,85 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан кассация тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, ишни кўриб чиқилишида Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси иштирок этмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар Ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, жавобгар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилмаганлиги тўғрисида важлар келтирилган. Суд мажлисида Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасидан вакил иштирок этиб, кассация шикоятида келтирилган важларни қўллабқувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 4 январда 01-Т-сонли, 2022 йил 26 мартда 156307/1-сонли, 2023 йил 2 майда 251040/1-сонли машина-механизм ва автотранспорт хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартномалар тузилганлигини, шартномаларга мувофиқ жавобгарнинг қурилиш ишларини бажариш учун машина-механизимлари билан хизматлар кўрсатилганлигини, кўрсатилган хизматлар ҳисобварақ-фактуралар асосида жавобгарга топширилганлигини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этиб, тарафлар ўртасида машина-механизм ва автотранспорт хизматлари кўрсатиш тўғрисида шартномалар тузилганлигини, 2023 йил 2 майдаги 251040/1-сонли шартнома Ғазначилик хизмати бошқармасидан рўйхатдан ўтказилганлигини, 2021 йил 4 январдаги 01-Тсонли ҳамда 2022 йил 26 мартдаги 156307/1-сонли шартномалар Ғазначилик хизмати бошқармасидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, кўрсатилган хизматлар ҳисобварақ-фактуралар асосида қабул қилиб олинганлигини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли таризда хабардор қилинган бўлса-да, бироқ суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 297-моддасининг тўртинчи қисмида кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳакамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабларини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш ҳақидаги фикрини тинглаб, кассация шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳакама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол- мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Иш ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 4 январда 01-Т-сонли, 2022 йил 26 мартда 156307/1-сонли, 2023 йил 2 майда 251040/1-сонли машина-механизм ва автотранспорт хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартномалар тузилган. Мазкур шартномаларга мувофиқ, даъвогар жавобгарнинг қурилиш ишларини бажариш учун машина-механизимлари билан хизматлар кўрсатиш, жавобгар эса машина-механизимлари томонидан бажарилган ишлар учун ўз вақтида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 4 январдаги 01-Т-сонли шартномага мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 12 сентябрдаги Т-11-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 73.600.00 сўмлик, 2022 йил 31 январдаги 21-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 69.000.000 сўмлик, 31 январдаги 20-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 89.773.404,04 сўмлик, 2 апрелдаги 01-Т-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 415.174.902,10 сўмлик, 4 апрелдаги 02-Т-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 69.525.441,90 сўмлик, 21 апрелдаги 03-Т-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 62.766.865,99 сўмлик, 22 апрелдаги 04-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 9.103.756,96 сўмлик, 2022 йил 26 мартдаги 156307/1сонли шартномага мувофиқ, 2022 йил 4 августдаги 08-Т-сонли ҳисобварақфактурага асосан 210.688.493 сўмлик, 2022 йил 9 ноябрдаги 09-Т-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 112.750.187,21 сўмлик, 2023 йил 1 февралдаги 01-Тсонли ҳисобварақ-фактурага асосан 66.718.388,80 сўмлик шунингдек, 2023 йил 2 майдаги 251040/1-сонли шартномага мувофиқ, 2023 йил 2 февралдаги 10-Тсонли ҳисобварақ-фактурага асосан 173.007.326,24 сўмлик, 11-Т-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 77.952.000 сўмлик, 12-Т-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 5.702.183,76 сўмлик, жами 1.435.762.950 сўмлик хизматлар кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасининг биринчи қисмида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4% миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50% дан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятида, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 4 январдаги 01-Т-сонли, 2022 йил 26 мартдаги 156307/1-сонли, 2023 йил 2 майдаги 251040/1-сонли шартномалар давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг шўъбасидан рўйхатдан ўтмаганлиги, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларининг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга кириши тўғрисида важлар келтирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 4-моддасининг биринчи қисмига кўра фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида қонун у амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилиши, шунингдек тўртинчи қисмида эса агар шартнома тузилганидан кейин тарафлар учун мажбурий бўлган, шартнома тузилаётган пайтдагидан бошқача қоидаларни белгилайдиган қонун қабул қилинган бўлса, тузилган шартноманинг шартлари ўз кучини сақлаб қолади, бундан қонунининг аввал тузилган шартномалардан келиб чиқувчи муносабатларига татбиқ этилиши кўрсатилган ҳоллар мустаснолиги белгиланган. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддасининг биринчи қисмига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечироқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Қонуннинг 41-моддасини биринчи қисмида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустаснолиги белгиланган. Ушбу модданинг иккинчи қисмида Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Агар қонунда мазкур қонун қабул қилингунига қадар жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хаттиҳаракатларни содир этганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини жорий этиш ёхуд кучайтириш назарда тутилса, шунингдек агар қонуннинг қўлланилиши натижасида юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар етказиладиган бўлса, қонунга орқага қайтиш кучини беришга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 24 июндаги 345-сонли қарорининг биринчи бандини иккинчи хат бошида 2022 йил 1 июндан бошлаб тажриба тариқасида, босқичма-босқич йил якунига қадар Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги барча унитар корхоналарга фақат Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат кўрсатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 24 июндаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган “Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандида ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгунга қадар унитар корхоналар томонидан тузилган шартномалар бўйича тўловлар молиявий мажбуриятларни ҳисобга олиш йўли билан тўлаб берилиши қайд этилган. Ушбу Низомнинг 22-бандида эса унитар корхоналарнинг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузган шартномалари бўйича тўловлар товарлар етказиб берилганлигини (ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар асосида амалга оширилиши қайд этилган. Аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 4 январдаги 01-Тсонли, 2022 йил 26 мартдаги (Лот:156307) 156307/1-сонли шартномалар 2022 йил 1 июнга қадар тузилган бўлиб, ушбу шартномалар тузилган вақтда Автомобиль йўллар қўмитаси таркибидаги унитар корхоналарга Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизматлар кўрсатилиши белгиланмаган. Бундан ташқари, Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан тақдим этилган 2025 йил 12 ноябрдаги 01-35/685-сонли маълумотномада тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 2 майдаги (Лот:23120012251040) 251040/1-сонли шартнома Ғазначилик хизмати бошқармаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг шўъбасидан рўйхатдан ўтганлиги қайд этилган. Баён қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятида билдирилган важлар асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди низо бўйича даъво талабларини қисман қаноатлантиришда, моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, қонуний суд ҳужжатини қабул қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 299-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослигини текширади. Суд янги далилларни текшириш ва янги фактларни аниқлаш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг биринчи қисмини биринчи бандида кассация инстанцияси суди касация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисмида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг ўн иккинчи бандида давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари – барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги белгиланган. Ушбу модданинг иккинчи қисмида ушбу модда биринчи қисмининг 2, 143, 20, 21, 221 ва 29-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлан-тириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантиришни рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, суд харажатларини Ғазначилик хизмати бошқармаси зиммасига юклашни, Ғазначилик хизмати қўмитаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузурида бўлганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 299, 301, 302-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 26 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд харажатлари Ғазначилик хизмати бошқармаси зиммасига юклатилсин. Ғазначилик хизмати бошқармасини давлат божи тўловидан озод қилинганлиги инобатга олинсин. Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Н.Хўжақулов судлов ҳайъати: Ҳ.Турсунов Л.Абдуллаев