Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2504/9296 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 39fbb4dd-35aa-4f7c-833f-af093e0cfca8 Claim ID PDF Hash 38289298759cb16d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФК 236-моддаси ФК 236 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 919 символов
*****-сонли иқтисодий иш Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри 2025 йил ***** Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья ёрдамчиси *****котиблигида, ***** ёрдамчиси *****, даъвогар вакили *****(2024 йил *****-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили ***** (раҳбар), таржимон *****иштирокида, даъвогар “*****” давлат муассасасининг жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан *****сўм асосий қарз, ***** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “*****” давлат муассасаси (бундан кейин матнда - даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан *****сўм асосий қарз ва ***** сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, ўз тушунтиришини бериб, судга даъво ариза киритилгандан кейин жавобгар томонидан қисман *****сўмлик тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида маълумот тақдим қилиб, суддан даъво талабини қолган қисмини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили билдирилган даъво талабларига эътирози ва ўз тушунтиришини бериб, асосий қарздорликдан қисман тўлов амалга оширилганлиги маълум қилиб, молиявий аҳволи қийинлигини маълум қилиб, суддан даъвони пеня ундириш қисмини рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантириш ҳақида фикр билдирди. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилининг тушунтириши ва прокурор фикрини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарга қарашли ***** жойлашган “*****” меҳмонхонаси фаолият юритиб келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сонли қарори 3-иловасига мувофиқ тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Ушбу Низомнинг 4-бандига асосан, ўтган ой мобайнида уларга тушган туристик (меҳмонхона) йиғимни, тўлиқ ҳажмда Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ҳар жорий ойнинг 5-санасигача ўтказилишини таъминлашга мажбурдирлар. Бунда кўрсатилган муддатга жойлаштириш воситалари шахсий маблағлари ҳисобидан туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини жисмоний шахслардан тўлиқ бўлмаган ҳажмда (нотўғри) ундириш натижасида шаклланган қарздорликни тўлаб беради. Шунингдек, Низомнинг 8-бандига, жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари ундирадиган, уларнинг махсус ҳисобварағига тушган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасаларининг тушуми (фойдаси) ҳисобланмайди, улардан фойда солиғи (айланмадан олинадиган солиқ, қўшилган қиймат солиғи), бошқа мажбурий йиғимлар ҳамда тўловлар олинмайди. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу туристик йиғимлар бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 август куни ҳолатида *****сўмлик қарздорлиги вужудга келган. Низони судгача ҳал қилиш мақсадида даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2024 йил ***** -сонли, 2024 йил ***** -сонли ва 2025 йил ***** сонли талабномалар эътиборсиз қолдирилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади, 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шунга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабидаги асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди, бироқ жавобгар томонидан бугунги суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилганлиги сабабли, уни қисман қаноатлантиришини лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида жавобгар ҳисобидан ***** сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридаги Низомнинг 6-банди бўйича туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори Жамғарма махсус ҳисобварағига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари кечиктирилган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар. Шунга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини кўриб чиқиб, ушбу талабни асосли деб ҳисоблайди. Аммо даъвогар ўз вақтида асосий қарзни ундириш чораларини кўрмасдан, пеня суммасининг кўпайишига сабаб бўлганлигини инобатга олиб, пеня суммасини камайтириб, жавобгардан ***** сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад қилишни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ***** сўм асосий қарз, ***** сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини рад қилишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига ***** сўм давлат божи ва ***** сўм почта харажатини ундиришни, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ ***** сўм суд харажатини жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “*****” давлат муассасаси фойдасига ***** сўм асосий қарз, ***** сўм пеня, ***** сўм давлат божи ва ***** сўм почта харажатлари ундирилсин. «*****» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига ***** сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. «*****» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига ***** сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида касс йия тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судя *****