← Назад
Решение #2843846 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| нинг | 74 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2502/2899-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 20 ноябрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси ************,
даъвогар –“************” масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш
бошқарувчиси С.Назарқуловнинг жавобгар – “************” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 2 500 000 сўм қарздорлик ва суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
соддалаштирилган тартибда тарафлар чақиртирилмасдан Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“************” масъулияти
чекланган
жамияти
суд
тугатиш
бошқарувчиси С.Назарқулов (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади)
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “************”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб
юритилади) ҳисобидан 2 500 000 сўм молиявий ёрдам пуллари ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан
ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Жавобгарга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва
ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим жавобгарга судга маълум
бўлган манзил бўйича “Гибрид почта хизмати” орқали юборилган.
ИПКнинг 128-моддаси биринчи қисмига мувофиқ агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўққизинчи қисмига кўра, суд тарафлар
томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни,
эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий
далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
ҳамда жавобгар томонидан тақдим этилган аризани ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра даъвони рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 20 августдаги 4-1705-2501/2351-сонли ҳал қилув қарорига
асосан даъвогар тўловга қобилиятсиз деб топилган ва суд тугатиш
бошқарувчиси этиб С.Назарқулов тайинланган.
Суд тугатиш бошқарувчиси томонидан олиб борилаётган тугатиш
жараёнида жамиятнинг пул айланма маблағлари таҳлил қилинганда,
“************” маъсулияти чекланган жамияти томонидан 2023 йилнинг
21 июнда "************" масъулияти чекланган жамиятининг “Халқбанки” АТ
Қўрғонтепа филиалидаги (МФО 00659) 20208000105663002001-сонли ҳисобрақамига 2 500 000 сўм миқдоридага пул маблағлари молиявий ёрдам сифатида
ўтказиб берилганлиги аниқланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 27 октябрда №25/28/51-сонли
талабнома юборилган. Бироқ юборилган талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат этган.
Бироқ, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 2 500 000 сўм қарздорликни
ундириш ҳақидаги даъво талаблари билан қуйидагиларга кўра, келишмайди:
ФКнинг 234-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият - фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2002 йил
4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” ги 103сонли Қарорининг 3-банди иккинчи хатбошисига кўра, судлар шартноманинг
тузилганлиги, мазмуни ва бажарилганлигини тасдиқлаш учун тақдим этилган
далиллар (юк хати, товар-транспорт ҳужжати, ишончнома, далолатнома ва
ҳоказолар)га ҳар томонлама баҳо бериб, шартноманинг ёзма шаклига риоя
қилинмасдан (оғзаки келишув асосида) бажарилган мажбуриятлар бўйича
келиб чиққан низоларни Қонунда белгиланган тартибда ҳал этмоқлари
кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидаги, даъвогар томонидан фақатгина банк айланмасини
тақдим қилган бўлиб, бироқ тарафлар ўртасида тузилган шартномалар, ўзаро
келишилганлиги
ҳақидаги
алоқа
хатлари(ёзишмалар),
солиштирма
далолатнома, ҳисобварақ-фактуралар, банк томонидан тасдиқланган банк
айланмалари ва ушбу карздорлик кайси шартномавий муносабат ортидан келиб
чиққанлиги кайд этилмаган.
Мазкур холатда ушбу даъвогар томонидан тақдим қилган банк
айланмасини мақбул далил деб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 74-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи
қисмларига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни
суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис
кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши
аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Гарчанд, даъвогар томонидан 2 500 000 сўм қарздорликни ундириб
беришни сўраган бўлсада, даъвони қаноатлантириш учун етарли далиллар
билан исботлаб бера олмади.
ИПКнинг 68-мооддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Баён этилганларга кўра суд даъвогарнинг 2 500 000 сўм миқдорида
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асословчи хужжатлар ва
етарли далиллар тақдим этилмаганлиги сабабли, даъво аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини мухокама қилиб, даъво талаблари қаноатлантириш рад
этилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини даъвогар ҳисобидан
ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
“************” маъсулияти чекланган жамияти тугатиш бошқаруви
С.Назарқуловнинг даъво ариза қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар - “************” маъсулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқаруви ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи,
************