← Назад
Решение #2843849 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 111 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3923-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
Ғиждувон тумани
2025 йил 20 ноябрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, ХХХ вакили ХХ (ишончнома
асосида) иштирокида, аризачи ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан 566 125 сўм
молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ХХХ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)га асосан
566 125 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган
тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 128, 170, 220-моддаси талабларидан келиб чиқиб,
ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани тўлиқ қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки томонидан тақдим этилган маълумотга кўра жавобгар иштирокида
тузилган ташқи савдо (экспорт, импорт) шартномаси бўйича 2025 йил 30 июнь
ҳолатига 70 000 Россия рубли миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик
мавжудлиги, ушбу қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф этиш юзасидан
жавобгарга талабнома юборилганлиги, мазкур талабнома оқибатсиз
қолдирилиб, дебитор қарздорлик бартараф этилмаганлиги, шу боис ушбу
суммага нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима ҳисобланиб, судга
ариза киритилганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Низом 27-бандининг биринчи қисмига кўра Ташқи савдо контрактлари
бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги
маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона
режимларида
товарлар
республикага
олиб
кирилиши
ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки
маблағларнинг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида
белгиланган муддатларда таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар
Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги
Қонунининг 111-моддасида белгиланган жаримани тўлайдилар.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг ҳамда ТСОЯЭАТ (ташқи савдо операцияларининг ягона электрон
ахборот тизими)нинг маълумотига кўра, 2025 йилнинг 30 июнь ҳолатига
жавобгар томонидан ХХХ корхонаси ўртасида тузилган ташқи савдо
контракт(лар)и бўйича 70 000 Россия рубли миқдорида муддати ўтган дебитор
қарздорликка йўл қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги
Қонуни 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, норезидентга тўлов ёки
экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан
кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун
тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация
қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг
миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг
миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди.
Низом 28-бандининг биринчи хатбошисига кўра ушбу Низомнинг
27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати
органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилади.
Шундан келиб чиқиб, солиқ органи томонидан жавобгарга нисбатан
ташқи савдо шартномаси бўйича дебитор қарздорлик кечикканлиги учун
кечиктирилган 70 000 Россия рублининг 5 фоизига тенг миқдорда
566 125 сўм молиявий жарима ҳисобланган.
Мазкур молиявий жарима суммасини тўлаш юзасидан электрон
тарзда жавобгарнинг шахсий электрон кабинетига талабнома юборилган.
Ушбу талабнома жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлса-да,
муддати ўтган дебитор қарздорликни тўлиқ бартараф этиш ёки ҳисобланган
молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш бўйича чоралар кўрилмаган.
Бунинг натижасида жавобгарнинг ташқи савдо шартномаси бўйича
бугунги кунда муддати ўтган дебитор қарздорлиги 70 000 Россия рублини
ташкил этган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Демак, мазкур ҳолатда жавобгар иштирокида тузилган ташқи
савдо шартномаси бўйича бугунги кунда муддати ўтган дебитор қарздорлик
70 000 Россия рублини ташкил этиши аризачи вакили томонидан судга тақдим
этилган маълумот ҳамда аризачи вакилининг кўрсатмалари билан тўлиқ
тасдиқланади. Шу боис иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Шунга кўра суд арз қилинган талаб асосли бўлганлиги сабабли
қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, ундаги
далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатларидан келиб
чиқиб, арз қилинган талабни тўлиқ қаноатлантиришни, олдиндан тўланган
почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни, шунингдек
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг
19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод этилганлигини инобатга олиб,
иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 118, 215-222-моддаларини қўллаб суд,
қ a р o р қ и л а д и:
ХХХнинг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХга нисбатан 566 125 сўм молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жарима суммасини қонунда белгиланган
тартибда ундириш ХХХ зиммасига юклатилсин.
Жавобгар ХХХдан ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг почта харажатини
ундириш бўйича ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида, ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса
кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
М.Набиев