Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/8789 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Int r-Osi -Inv st
Source ID bc980dd0-7514-40a2-83da-bc5cd416af35 Claim ID PDF Hash 9c7012803f44bce1... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
Ушбу кодекснинг 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПК 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 12 921 символов
4-1901-2504/8789-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 20 ноябрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида, С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили М.Надиров (ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар " ududi El ktr rm ql ri" АЖ жавобгар «Int r-Osi -Inv st» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: " ududi El ktr rm ql ri" АЖ (кейинги ўринларда – даъвогар) Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Int rOsi -Inv st» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – жавобгар)дан 92873604 сўм муддати ўтган қарздорлик, 27389405 сўм пеня ва 7500000 сўм қайта уланиш тўловини ундиришни сўраган. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда олдиндан хабар қилинган бўлса-да, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК) 170-моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисда иштирок этувчи шахснинг тушунтириш ва изоҳларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб хисоблайди. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 10.03.2025 йилда “Электр энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш тўғрисида”ги 32-1533-сонли шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 3.6-бандига асосан электр энергияси истеъмолчиларга 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда олдиндан ҳақ тўламаган истеъмолчиларга (электр энергияси алоҳида етказиб бериладиган истеъмолчилар бундан мустасно) нисбатан электр тармоқларидан узишигача бўлган чоралар кўрилади. Даъвогар шартномага асосан жавобгарга электр энергияни етказиб бериб, мажбуриятларини лозим даражада бажарган бўлсада, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергиянинг ҳақини шартномада белгиланган муддатда ва миқдорда тўлаб бермасдан, шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Даъвогар томонидан жавобгарга йўлланган қарзни тўлаш тўғрисидаги талабномага асосан жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаган. Хусусан, 01.08.2025 йил ҳолатига тузилган ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасига кўра жавобгарнинг даъвогар олдидаги етказиб берилган электр энергиясидан қарздорлиги 92873604 сўмни, пеня 27389405 сўмни, қайта уланиш тўлови 7500000 сўмни ташкил этган бўлиб, жавобгар томонидан тан олинган. Судга тақдим этилган электрон ҳисобварақ фактураларга кўра 2025 йилда жавобгарга 92873604 сўмлик электр энергияси етказиб берилган. Бундан ташқари ишни кўриб чиқиш кейинга қолдирилиб талаб қилинган бўлса-да, жавобгар электр энергияси истеъмоли бўйича ҳисоботларни, ҳисобварақ фактураларни, тўлов топшириқномаларини судга тақдим этмади. Даъво талаби асосли ҳисобланади ва жавобгарнинг қарздорликлари ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 234моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ушбу кодекснинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 474-моддасида, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ5059-сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 3-бандига мувофиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоиз ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш назарда тузилган. Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддага кўра электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ истеъмолчилар томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511сон қарорининг 2-бандида барча юридик шахслар — электр энергияси истеъмолчилари истеъмол қилинган электр энергияси учун қонунчиликда белгиланган тартибда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳар ойда тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шартлиги белгиланган. Электр энергиясини истеъмолчиларнинг барча тоифаларига ҳар ойда етказиб бериш улар томонидан электр таъминоти шартномасига мувофиқ навбатдаги ой учун назарда тутилган электр энергияси ҳажми қийматининг 100 фоизи учун ҳақ аванс тариқасида тўлангандан кейин амалга оширилади. Ушбу қарорга кўра ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш” Қоидаларига асосан ЭҲНАТга уланган ҳисоблагичга эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси олдиндан тўланган тўлов доирасида етказиб берилади. Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 10 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг икки баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади. Шунингдек, ушбу Қоидаларнинг 76-бандига кўра барча электр энергияси истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади. Мазкур Қоидаларнинг 95-бандига кўра истеъмолчиларнинг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач, қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади. Қоидабузарлик далолатномасига асосан ҳисобланган ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори бўйича ўзаро низо истеъмолчи билан суд тартибида кўрилганда суд ҳужжатларига асосан пеня истеъмолчи ёки таъминотчи корхона фойдасига қайта ҳисобланади. ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шартноманинг 3.10-бандида мажбуриятни бажарилмаган қисми бўйича кунлик 0,1 фоиз пеня ҳисобланиши, аммо унинг суммаси тўланмаган сумма қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида бўлиши келишилган. ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Шунга кўра суд жавобгардан ундирилиши мумкин бўлган пеняни 1944170 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мукин эмас. ИПКнинг 74-моддасига кўра ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 92873604 сўм электр истеъмоли қиймати, 7500000 сўм қайта уланиш тўлови, 1944170 сўм пеня ундиришни, жавобгардан республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 2555261 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига иш учун тўланган 41200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. «Int r-Osi -Inv st» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан " ududi еl ktr t rm ql ri" АЖ фойдасига электр энергиясидан бўлган 92873604 сўм электр истеъмоли қиймати, 7500000 сўм қайта уланиш тўлови, 1944170 сўм пеня ҳамда иш учун олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. «Int r-Osi -Inv st» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 2555261 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов