Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2501/7736 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья G‘OZIYEV SHUKRULLO XADJAMKULOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b00d12dd-ace9-4244-a10e-7e31af68160a Claim ID PDF Hash 2c66636bb0493544... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онун 32-моддаси онун 32 law
онун 48-моддаси онун 48 law
ИПК 221-моддаси ИПК 221 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7736-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2025 йил 20 ноябрь Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев раислигида, А.Розматов котиблигида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг “SHERZOD-O” МЧЖга нисбатан берган аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили М.Норбоев (ишончнома асосида) иштирокида, суднинг ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “SHERZOD-O” МЧЖ (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)га 2021 йил 5 июлда берилган C 1631-сонли лицензиянинг амал қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили судга маълумотнома тақдим этиб, жавобгар томонидан аризада келтирилган камчиликлар бартараф қилинганлигини маълум қилиб, аризани қонуний қўришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришлари тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, даъвогар Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, Гагарин шаҳри, Курбанбоев кўчаси, 2-уй, 1-хонадонда жойлашган “SHERZOD-O” МЧЖга нефт, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун жавобгарга 2021 йил 5 июлда C 1631-сонли рухсатнома берган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги 473-Ф-сонли фармойишига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бўлими томонидан 2025 йил 24 июлда жавобгарга тегишли АЁҚШда ўтказилган ўрганишда саноат хавфсизлигига доир талаблар бажарилмаганлиги аниқланган. Ўрганиш юзасидан маълумотнома расмийлаштирилган бўлиб, маълумотномада йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бўлими 2025 йил 20 октябрда даъвогарга мурожаат қилиб, жавобгар ўрганишда аниқланган камчиликларни бартараф қилмаганлигини маълум қилиб, унинг фаолиятини тўхтатиш бўйича чоралар кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 2-иловаси (Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турлари)нинг 38-бандига асосан, автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса махсус ваколатли орган – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлимлари томонидан берилади. Қонун 32-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин: лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги аниқланганда; лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини унинг зиммасига юкловчи қарори бажарилмаганда. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан, ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса — суд томонидан амалга оширилади. Қонун 48-моддасининг иккинчи қисми олтинчи хатбошисига кўра, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 25-иловасида келтирилган Нефть, газни (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш паспортининг 4-позициясида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси лицензияловчи орган сифатида кўрсатилган; 9-позицияси “а” кичик бандида лицензиат томонидан нефть, газ (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, амалдаги экология, санитария, метрология, ёнғин хавфсизлиги ва техник нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш, шунингдек, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида санитария ва шаҳарсозлик норма ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаларининг мавжудлиги киритилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 219-моддасининг 5-бандига кўра, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш тўғрисидаги аризага — лицензиянинг (рухсатноманинг) ва лицензия шартномасининг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхалари; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ва лицензия шартномаси шартлари лицензиянинг (рухсатноманинг) амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва (ёки) лицензияни (рухсатномани) бекор қилиш учун асос бўладиган тарзда юридик шахс ёки фуқаро томонидан бузилганлигини тасдиқловчи далил илова қилинади. ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига асосан, суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. ИПК 68-моддасининг иккинчи қисмига асосан, юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд жавобгарнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бўлими томонидан 2025 йил 24 июлда жавобгарга тегишли АЁҚШда ўтказилган ўрганишда саноат хавфсизлигига доир талаблар бажарилмаганлиги ҳолати ўз исботини топган деб ҳисоблайди. Бироқ, аризачи томонидан судга тақдим этилган маълумотномада, жавобгар томонидан ўрганиш маълумотномасида йўл қўйилган камчиликлар бартараф қилинганлиги маълум қилинган. Шунга кўра, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади. Шунга кўра, ишнинг натижаси бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 175-179, 186, 219, 221, 222-моддаларига асосан, суд қарор қ и л д и: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “SHERZOD-O” МЧЖ ҳисобидан аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига 41.200 сўм почта харажати; - Олий суднинг деопозитига 103.000 сўм видеоконференцалоқа харажаталри ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Ш.Ғозиев