Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1902-2502/8103 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cc6b63ea-34a8-49ae-be0c-22866155ef6b Claim ID PDF Hash d73095e0972a5983... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
збекистон Республикаси ИПК 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2502/8103-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 20 ноябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, тарафлар вакиллари иштирокисиз, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари қўмитаси “***” давлат муассасасининг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 132 000 000 сўм асосий қарздорликни ва 66 000 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносидаочиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари қўмитаси “***” давлат муассасаси (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 132 000 000 сўм асосий қарздорликни ва 66 000 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган тарафлар вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги, бироқ даъвогар вакили *** томонидан судга 18.11.2025 йилдаги илтимонома билан мурожаат қилиниб, унда ишни судга тақдим қилинган ҳужжатлар асосида даъвогар вакили иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127,128,170-моддаларига асосан иқтисодий ишни уларнинг иштироксиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга мувофиқ даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси нормаларини тўғридантўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конститутция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конститутция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Иш материалларидан кўринишича, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари қўмитаси “***” давлат муассасаси ва “***” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 27 май кунида ББ-2А-сонли “Дастлабки пудрат шартнома”си имзоланган. Мазкур пудрат шартномага кўра, жавобгар даъвогарга жами 1 414 711 410 сўмлик Сурхондарё вилояти Бойсун тумани, “Тутбозор” МФЙ, “Ариқусти” МФЙларни боғловчи ички 4,2 км.га автомобиь йўлларини жорий таъмирлаш ишларини бажариш, даъвогар эса бунинг учун шартномада кўрсатилган муддатда ва тартибда бажарилган ишлар қийматини тўлаб бериш мажбуриятини зиммасига олган. Мазкур шартномалар бўйича даъвогар жавобгарга 28.05.2024 йилдаги 2778300718-сонли тўлов ҳужжати билан 156 990 000 сўм, 05.06.2024 йилдаги 2778300565-сонли тўлов ҳужжати билан 28 000 000 сўм, 25.06.2024 йилдаги 2778300970-сонли тўлов ҳужжати билан 338 310 000 сўм, 23.12.2024 йилдаги 2778303074-сонли тўлов ҳужжати билан 132 000 000 сўм, жами 655 300 000 сўм бажариладиган жорий таъмирлаш ишлари учун олдиндан тўловларни амалга оширган. Лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари қисман бажарилиб, яъни жами 523 300 000 сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, қолган 132 000 000 сўмлик ишлар бажарилмаган. Шу сабабли тарафлар ўртасида ушбу низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8,234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан шартномада бажарилиши белгиланган қурилиш ишлари бўйича 655 300 000 сўм олдиндан тўлаб берилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан даъвогарга бажарилиши керак бўлган жорий таъмирлаш ишларидан бажарилган ишлар графигига асосан жами 523 300 000 сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, қолган ишлар бажарилмаган ҳамда шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга олдиндан тўлаб берилган ҳамда ҳозирги кунда қолдиқ бўлиб қолган 132 000 000 сўм асосий хақдорликни тўлаб беришдан жавобгар томонидан асоссиз бўйин товлаб келинган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 24 июль куни 01-05/356/1-сонли талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган, шунингдек тўловлар амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши кўрсатилган. Суд, жавобгарнинг даъвогардан даъво аризасида кўрсатилган 132 000 000 сўм миқдорида асосий хақдорлиги мавжудлиги иш ҳужжатларида мавжуд тарафлар ўртасида тузилган 27.05.2024 йилда тузилган ББ-2А-сонли “Дастлабки пудрат шартнома”си, 2025 йил 24 июль кунидаги 01-05/356/1-сонли талабнома, 28.05.2024 йилдаги 2778300718-сонли, 05.06.2024 йилдаги 2778300565-сонли, 25.06.2024 йилдаги 2778300970-сонли, 23.12.2024 йилдаги 2778303074-сонли тўлов ҳужжатлари, бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўзининг тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Юқоридаги асосларга кўра суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 132 000 000 сўм асосий хақдорликни тўлиқ ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 66 000 000 сўм пеняни ундириш сўралган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 60-бандида, “Пудратчи” объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун “Буюртмачи”га муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ пенянинг умумий суммаси объект шартномавий жорий қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Даъвогар томонидан даъво аризасида кечиктирилган 132 000 000 сўм асосий қарздорлик с ммаси жами 300 к нга кечиктирилганлиги сабабли жами 198 000 000 сўм (132 000 000 х 0,5% = 660 000 х 300 = 198 000 000) пеня ҳисобланган бўлсада, қон чиликда ҳамда тарафлар ўртасида т зилган шартномаларда пеня миқдори кечиктирилган с мманинг 50 фоизидан ошмаслиги кўрсатилгани сабабли, даъво аризасида 66 000 000 сўм пеня ндириш сўралган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 66 000 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Респ бликаси Олий хўжалик с ди Плен мининг 2007 йил 15 июндаги “Мажб риятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик ч н м лкий жавобгарлик тўғрисидаги ф қаролик қон н ҳ жжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида Ф қаролик кодексининг 326-моддасига м вофиқ с д қарздор томонидан мажб риятларнинг бажарилиш даражасини, мажб риятда иштирок эт вчи тарафларнинг м лкий аҳволини, ш нингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, не стойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, ш билан бирга не стойканинг энг кам миқдори Ф қаролик кодексининг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида т ш нтириш берилган. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, жавобгарнинг асосий қарзни қисман бартараф этмасдан шартнома шартларини бажармасдан келганини, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, шунингдек жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвогар ҳисоблаган пеняни йиллик банк фоизи 14 фоиздан кам бўлмаган миқдорда камайтиришни ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 16 000 000 сўм миқдорда пеня суммасини ундириш талабини қаноатлантиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти вакили судга иштирок этмади ҳамда ўз важ ва эътирозларини асословчи ва тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек қарздорлик тўланганлиги тўғрисидаги далилларни судга тақдим этмади. Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, ИПКнинг, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризани қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 132 000 000 сўм асосий қарздорликни ва 16 000 000 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, даъво аризаси қисман қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни белгилаб, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни ҳамда жавобгардан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 3 960 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15,55-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,234,236,263,333,631моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 68,118,127,128,170,176-179,180,186,192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари қўмитаси “***” давлат муассасаси фойдасига 132 000 000 сўм асосий қарздорлик ва 16 000 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 3 960 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров