Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1904-2503/6988 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3761fb3e-1ab5-4704-b7ba-802bd11211cf Claim ID PDF Hash 86b25dfdf89c3466... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
суд ИПКнинг 170-моддаси суд ИПК 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
Ушбу кодекснинг 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** тумани 2025 йил 20 ноябрь **** туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, **** туман прокурори катта ёрдамчиси **** қатнашувида, **** туман прокуратурасининг даъвогар **** хусусий корхонаси манфаатида жавобгар “**** туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси ҳисобидан 26.250.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили **** (раҳбар, паспорт асосида) иштирокида, **** туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: **** туман прокуратурасининг даъвогар **** хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида **** туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “**** туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 26.250.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 3 ноябрдаги ажрими билан **** вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани қўллаб қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан келиб чиққан қарздорлик юзасидан киритилган даъво аризани тўлиқ қаноатлантириш юзасидан фикр билдирди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили 19.11.2024 йилда тарафлар ўртасида 125.000.000 сўмлик 9.407 тонна дизел ёқилғиси етказиб бериш юзасидан 19/11-сонли олди-сотди шартномаси имзоланган шартнома юзасидан 125.000.000 сўмлик дизел ёқилғиси жавобгарга етказиб берилганлиги, ушбу ҳолат 20.11.2024 йилда тарафлар томонидан электрон тасдиқланган 148-сонли ҳисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини топганлиги маълум қилиб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили бугунги суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Шунингдек, **** вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади, бироқ суд мажлиси бошлангунга қадар бошқарманинг туман бўлими судга 2025 йил 20 ноябрдаги 225-сонли маълумот тақдим қилиб, унга кўра тарафлар ўртасида 2024 йил 19 ноябрда №19/11-сонли тузилган 125.000.000 сўмлик шартнома **** туман Ғазначилик хизмати бўлимидан 2024 йил 20 ноябрда рўйхатдан ўтганлигини ва 2024 йил 21 ноябрда 98.750.000 сўм тўлов амалга оширганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси, учинчи қисмига мувофиқ, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар ҳамда учинчи шахс вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди ҳамда ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси, иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 19 ноябрь куни №19/11-сонли олди-сотди шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарнинг буюртмаси асосида нефт маҳсулотларини етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган нефт маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий қиймати 125.000.000 сўмни ташкил этади. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга 20.11.2024 йилдаги №148-сонли электрон ҳисобварақ-фактура билан 125.000.000 сўмлик қийматидаги нефт маҳсулотлар (дизел ёқилғиси) етказиб берилган. Ўз навбатида жавобгар томонидан ушбу ҳисобварақ-фактура орқали жами 125.000.000 сўмлик нефт маҳсулотлар (дизел ёқилғиси) қабул қилиб олган. 2 Бироқ, жавобгар олинган маҳсулотлар учун тўловни қисман 98.750.000 сўмлик тўловни амалга ошириб, қолган 26.250.000 сўм қарздорлик тўланмасдан қолган. Натижада жавобгарни даъвогар олдида 26.250.000 сўм қарздорлик вужудга келган. Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаб бериш юзасидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. **** тумани Ғазначилик хизмати бўлимининг 2025 йил 20 ноябрдаги 225сонли маълумотномасида даъвогар **** хусусий корхонаси ва жавобгар “**** туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси ўртасида 2024 йил 19 ноябрдаги №19/11 сонли тузилган 125.000.000 сўмлик шартнома **** туман Ғазначилик хизмати бўлимидан 2024 йил 20 ноябрда рўйхатдан ўтганлигини ва 2024 йил 21 ноябрда 98.750.000 сўм тўлов амалга оширганлигини маълум қилинган. Суд жавобгарнинг даъвогар олдида 26.250.000 сўм асосий қарздорлик мавжудлиги иш ҳужжатлардаги ишончнома, ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа далиллар билан ўз исботини топган ҳисоблайди. ФКнинг 437-моддасида маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг 26.250.000 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши қайд этилган. 3 Бундай ҳолатда суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 26.250.000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига 525.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “**** туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси ҳисобидан: даъвогар **** хусусий корхонаси фойдасига 26.250.000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 525.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали **** вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайаътига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья **** 4