Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2004-2501/4708 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья XAMIDOV SHERALI ZARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение O‘ZBEKISTON RES UBLIKASI RAQOBATNI RIVOJLANTIRISH VA ISTE Ответчик / Подсудимый OLOT TUMAN TIBBIYOT BIRLASHMASI
Source ID a76cd78a-0fdf-46d2-95a3-6ece9749cf7a Claim ID PDF Hash f95222ac7790b6db... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2004-2501/4708-сонли иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қоракўл тумани 2025 йил 20 ноябрь Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.З.Хамидов раислигида, Р.Расулов котиблигида, даъвогар “O‘ZBEKISTON RES UBLIKASI RAQOBATNI RIVOJLANTIRISH VA ISTE’MOLCHILAR HUQUQLARINI HIMOYA QILISH QO‘MITASINING BU ORO VILOYATI HUDUDIY BOSHQARMASI”нинг жавобгар “OLOT TUMAN TIBBIYOT BIRLASHMASI”га нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз, Қоракўл туманлараро иқтисодий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,аниқлади: Даъвогар “O‘ZBEKISTON RES UBLIKASI RAQOBATNI RIVOJLANTIRISH VA ISTE’MOLCHILAR HUQUQLARINI HIMOYA QILISH QO‘MITASINING BU ORO VILOYATI HUDUDIY BOSHQARMASI” (бундан буён матнда-даъвогар деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “OLOT TUMAN TIBBIYOT BIRLASHMASI” (бундан буён матнда-жавобгар деб юритилади)дан 10.435.750 сўм асосиз даромадни, 1.245.678 сўмни қўллаб ундириб беришни сўраган. Суд мажлисига даъвогар (вакили) келмади. Шунингдек, ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз ҳам қилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига асосан аризачи вакили суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан арз қилинган талабни кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, O‘ZBEKISTON RES UBLIKASI RAQOBATNI RIVOJLANTIRISH VA ISTE’MOLCHILAR HUQUQLARINI HIMOYA QILISH QO‘MITASINING BU ORO VILOYATI HUDUDIY BOSHQARMASIнинг II-чорак иш режаси ҳамда ҳудудий бошқармасининг 30.07.2025 йилдаги 234- S-сонли буйруғига асосан Олот туиан тиббиёт бирлашмаси 2025 йилда кўрсатилган пуллик тиббий хизматлар тарифлари шакилланиши ва уларнинг қўлланинлиши ўрганилган. Ўрганиш давомида 2024 йилнинг декабрь ойидан 2025 йил июль ойигача Олот туман тиббиёт бирлашмаси томонидан автотраспорт ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш хизматини кўрсатишда 475 та истеъмолчидан 10.435.750 сўм ортиқча олинганлиги қайд этилган. Ўрганиш натижаларига кўра бошқарма томонидан Олот туман тиббиёт бирлашмасига иш қўзғатилиб, махсус комисция томонидан ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра 2025 йил 17 сентябрда 01-20-2025/185-сонли кўрсатма берилган. Олот туман тиббиёт бирлашмаси томонидан автотранспорт ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш хизматини кўрсатишда 475 та истеъмолчидан 2024 йилниг декабрь ойидан 2025 йил июль ойигача хизматни (бир хизмат нархи 52449,6 сўм) реализация қилишдан олинган тушум суммаси 24.913.560 сўмнинг 5 фоизи миқдори 1.245.678 сўмни ташкил этади. Бироқ, Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 июндаги 4-2004-2501/4708-сонли ажрими билан суд мажлиси 2025 йил 20 ноябрь куни соат 16:30да Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида ўтказилиши белгиланган бўлсада, суд мажлисига аризачи вакиллари келмади ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз ҳам қилмади. Даъвогарга суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисидаги суд ажрими юборилган ва даъвогар вакили томонидан 16.11.2025 йилда қабул қилиб олинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарорининг 9-бандида, суд томонидан кўрмасдан қолдирилган даъво аризаси (ариза) такроран берилганда давлат божи қайтадан умумий асосларда тўланиши ҳақида тушунтириш берилган. Баён этилганларга асосан суд, даъвогар “O‘ZBEKISTON RES UBLIKASI RAQOBATNI RIVOJLANTIRISH VA ISTE’MOLCHILAR HUQUQLARINI HIMOYA QILISH QO‘MITASINING BU ORO VILOYATI HUDUDIY BOSHQARMASI”нинг суд мажлисига келмаганлиги ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермаганлиги сабабли, даъвогарнинг 2025 йил 23 октябрдаги 01-02-04-4757/04-сонли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ва даъвогар томонидан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини ўз зиммасида қолдиришни, даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 195-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди : Даъвогар O‘ZBEKISTON RES UBLIKASI RAQOBATNI RIVOJLANTIRISH VA ISTE’MOLCHILAR HUQUQLARINI HIMOYA QILISH QO‘MITASINING BU ORO VILOYATI HUDUDIY BOSHQARMASIнинг 2025 йил 23 октябрдаги 01-02-04-4757/04-сонли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар O‘ZBEKISTON RES UBLIKASI RAQOBATNI RIVOJLANTIRISH VA ISTE’MOLCHILAR HUQUQLARINI HIMOYA QILISH QO‘MITASINING BU ORO VILOYATI HUDUDIY BOSHQARMASI томонидан тўланган 41.200 сўм почта харажатлари ўзининг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ш.З.Хамидов