Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/8930 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 01b974aa-5ab5-42f9-b0e5-a22b255646d6 Claim ID PDF Hash 2d8df954ca9177ef... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 23-моддаси онуни 23 law
онуннинг 21-моддаси онуннинг 21 law
онунининг 29-моддаси онуни 29 law
Ер кодексининг 17-моддаси Ер кодекси 17 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 200-моддаси тисодий процессуал кодекси 200 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2502/8930 - сонли иқтисодий иш Судья – Д.Соатов ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ Чуст тумани 2025 йил 20 ноябрь Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Соатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Мирзакуловнинг котиблигида, Чуст туман прокурори ёрдамчиси YYYYYнинг иштирокида, AAAAA “BBBBB” ФХ манфаатида, жавобгар – нисбатан 14.677.774 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, очиқ суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили – , ZZZZZ вакили – VVVVV, NNNNN вакили – GGGGGларнинг иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: AAAAA “BBBBB” ФХ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар нисбатан 14.677.774 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 27.10.2025 йилдаги ажримига асосан ишга Наманган вилоят молия ва ғазначилик бошқармаси ҳамда “ZZZZZ” дирекцияси шунингдек, NNNNN, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш жамғармаси жалб этилган. Чуст туман прокурори ёрдамчиси даъвони рад этишни сўради. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Наманган вилоят ҳокимлиги вакили ҳақиқатан қарздорлик мавжудлиги, даъвогар томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги сабабли, қарздорлик тўлаб бериш рад этилганлигини маълум қилди. Наманган вилоят молия ва ғазначилик бошқармаси ҳамда VVVVV вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади бироқ, иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Жавобгар вакилига даъво аризага ўз эътирозларини асословчи ҳужжатларни судга тақдим этиш ҳуқуқи имкони берилганлигига қарамасдан суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг қарзи мавжуд эмаслиги ҳолатини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади. Унинг суд мажлисида иштирок этмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга кўра суд, суд муҳокамасини вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. 1 Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.08.2018 йилдаги “Наманган эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ5517-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 27.12.2018 йилдаги №1054-сонли Қарори асосида, Наманган эркин иқтисодий зонасига темир йўл ўтказилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.08.2022 йилдаги Тошкент вилояти, Бекобод шаҳрига ташрифи давомида шаҳар фаоллари билан учрашув доирасида берилган топшириқлар ва “Ўзметкомбинат” АЖда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 62-сонли баёни 6 – бандида Наманган вилоят ҳокимлиги (Абдураззоқов) зиммасига, 1. “Наманган” ЭИЗ ҳудудига темир йўл қурилиши учун тақдим этилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда тегишли ер майдонлари ажратиш; 2. Темир йўл қурилиши учун ажратилган қурилиш майдонига тушган ер участкалари ва аҳоли уйлари, фермер хўжаликлари ерлари, кесилган дарахтлар учун компенсация тўловлари белгиланган тартибда, Наманган вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тўланиши таъминлаш юклатилган. Темир йўл ўтказилиши муносабати билан “BBBBB” ФХнинг 363кконтурида жойлашган “Мевали боғлар” ер майдонининг 0,25 гектар қисми жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан бузилишга тушган. Бузилган “Мевали боғ” Чуст туман ҳокимининг 24.05.2016 йилдаги №889-сонли қарорига асосан “BBBBB” ФХга тегишли бўлиб, Чуст туман ер ресурслари хизмати томонидан 23.06.2021 йилда берилган R- U 00158160сонли гувоҳномага асосан рўйхатдан ўтказилган. 19.12.2023 йилда ва “BBBBB” ФХ ўртасида келишув шартномаси тузилган. Келишув шартномасида “Мевали боғлар” ер майдонининг 0,25 гектар қисми учун бозор қийматидаги баҳоси 14.677.844 сўм тўлаб беришга келишилган. Чуст туман ҳокимининг 16.01.2024 йилдаги №10-6-89F/24 – сонли Фармойишига асосан, фермер хўжалига 14.677.844 сўм компенсация тўлаб бериш белгиланган. Қарорнинг 4 – бандида, Чуст туман молия бўлимига вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш жамғармаси қўшимча манбаларидан маблағ ўтказиш бўйича таклиф киритиш белгиланган. “K N INEN I K N BA ” МЧЖ томонидан 18.01.2023 йилдаги хулосасига кўра, бузилган мевали боғ қисми 14.677.744 сўм этиб белгиланган. Ушбу баҳолаш хулосаси “REAL BIZNEZ BA ” МЧЖ томонидан 28.03.2025 йилда №09/1-2023 – сонли экспертиза хулосаси билан ҳаққоний деб топилган. 2 Бироқ ҳозирги кунга қадар жавобгарга компенсация пули тўлаб берилмаган. Даъво талабида билан “BBBBB” ФХнинг Чуст тумани, Янгиобод МФЙ, Навоий массивининг, 363к-контурида жойлашган 0,25 гектар “Мевали боғ” ер майдони жамоат эҳтиёжлари бузилганлиги натижасида етказилган зарар учун 14.677.744 сўм ундириш сўралган. Суд даъво талаби доирасида иш кўришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 23-моддасида, ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан бериладиган қуйидагилар компенсация қилиниши, олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати, олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати, олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўп йиллик дов-дарахтларнинг бозор қиймати, кўчиш, шу жумладан бошқа кўчмас мулк объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар, ер участкасидан ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларидан фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойда (бунда ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектлари бўшатиб қўйилган пайтдан эътиборан аввалги фаолиятни тиклашга қадар бўлган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатдаги фойда ёки мавсумий ҳосилдан олиниши мумкин бўлган фойда ҳисобга олинади), ҳуқуқ эгасининг қонунчиликда ёки келишувда назарда тутилган бошқа харажатлари ва зарарлари белгиланган. 29 - моддасида бузиладиган кўчмас мулк объектларини, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш, бузиладиган кўчмас мулк объектларини, шу жумладан кўп йиллик дов-дарахтларни, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш ер участкасини олиб қўйиш тўғрисида ушбу Қонуннинг 21-моддасида назарда тутилган тартибда қарор қабул қилинганидан кейин ва келишув тузилгунига қадар амалга оширилиши, бундай ҳолда кўчмас мулк объектларининг, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қиймати ер участкаси олиб қўйилиши тартиб-таомили бошлангунига қадар бўлган пайтдаги ёки ер участкаси олиб қўйилиши ҳақидаги хабар кўчмас мулк объектининг қийматига, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларга таъсир кўрсатилгунига қадар бўлган пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 20.11.2023 йилдаги №28-сонли қарори 34-бандида, «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига асосан олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қиймати ер участкаси олиб қўйилиши тартиб-таомили бошлангунига қадар бўлган пайтдаги ёки ер участкаси олиб қўйилиши ҳақидаги хабар кўчмас 3 мулк объектининг қийматига, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларга таъсир кўрсатилгунига қадар бўлган пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан фақат мулкдорнинг ёки ҳуқуқ эгасининг ҳуқуқлари ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланиши белгиланган. 36-бандида, судлар қонунда жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб қўйилиши билан боғлиқ низоларни кўришда компенсация ёки зарарни ундиришда олиб қўйилаётган кўчмас мулк объектининг бозор қиймати, кўп йиллик дов-дарахтларнинг бозор қиймати компенсация қилиниши билан бирга ер участкасига бўлган муайян (Ер кодексининг 17-моддаси) ҳуқуқнинг бозор қиймати ҳам (ижара ҳуқуқи бундан мустасно) алоҳида-алоҳида аниқланишига эътибор қаратишлари лозимлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Бироқ, вакили суд мажлиси жараёнида мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботлаб бера олмади ва даъвони инкор этувчи далилларни судга тақдим эта олмади. Бу ҳолатда, ўтган давр мобайнида қарздорлик тўланмаганлиги ҳолатидан келиб чиқиш лозим. Шу боис суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 200-моддаси бешинчи қисмига кўра, агар суд низони кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар қилади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.08.2022 йилдаги Тошкент вилояти, Бекобод шаҳрига ташрифи давомида шаҳар фаоллари билан учрашув доирасида берилган топшириқлар ва “Ўзметкомбинат” АЖда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 62-сонли баёни 6 – банди, ижроси жавобгар томонидан тўлиқ ижро этилмаганлигини эътибордан четда қолдириб бўлмайди деб ҳисоблайди ва ҳолат бўйича мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига прокурорлик назорати доирасида терговга қадар текшириш ўтказиш ва қонуний қарор қабул қилиш масаласини ҳал этиш учун Чуст туман прокуратурасига хусусий ажрим юборишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. 4 Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонун иловасида Давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган бўлиб, 2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан эса даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида бироқ, БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида ундирилиши назарда тутилган. Шунга кўра суд, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ҳисобидан, даъвогар – “BBBBB” ФХ фойдасига 14.677.744 сўм етказилган зарар ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар ҳисобидан Олий суд депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлган тараф ҳал қилув қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарордан қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья Д.Соатов 5