Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2004-2501/4701 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья XAMIDOV SHERALI ZARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ШАМСИДДИН АБДИЕВ
Source ID f5010539-b385-4716-88be-ec6c77241005 Claim ID PDF Hash 1a63f877408c76e9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 468-моддаси аролик кодекси 468 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2004-2501/4701-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қоракўл тумани 2025 йил 20 ноябрь Қоракўл туманлараро иқтисодий суди, судья Ш.З.Хамидов даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ШАМСИДДИН АБДИЕВ” фермер хўжалигига нисбатан киритган даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,а н и қ л а д и: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ШАМСИДДИН АБДИЕВ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 1.827.017 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Жавобгарга даъво аризаси нусхаси юборилган бўлсада, у юзасидан ёзма фикр, даъвога қарши эътирозларни тасдиқловчи далиллар ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар тақдим қилинмади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришдан рад этишни, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 01.01.2022 йилда 010374-сонли улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришшартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.4-бандига кўра, шартнома бўйича ҳисоб-китоб даври бир ойни ташкил қилади. Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, жавобгар келгуси ҳисоб-китоб даври бошлангунга қадар шартномада кўрсатилган қийматни 100 фоиз олдиндан тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда шартномада кўрсатилган ҳажмда жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган ва тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт. Бироқ, даъвогар судга маълумотнома тақдим этиб, жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўланмаганлигини маълум қилган. Шу сабабли суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.827.017 сўм, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 236, 468-моддаларига, ИПКнинг 118, 176, 179, 2035-моддаларига асосланиб, суд,қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “ШАМСИДДИН АБДИЕВ” фермер хўжалиги дан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 1.827.017 сўм, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ШАМСИДДИН АБДИЕВ” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф Бухоро вилоят судига ўн кун ичида апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья Ш.З.Хамидов