← Назад
Решение #2843914 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФК | 470 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2501/1758-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 20 ноябрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев
раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар“Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг, жавобгар“Oli st nd rt t ” масъулияти чекланган жамиятидан электр энергиясидан
бўлган 56 673 664 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини,
даъвогар вакили- И.Арзиқулов (ишончнома асосида), жавобгар вакилиШ.Назаров (ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (матнда
“Даъвогар” деб юритилади) Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Oli st nd rt t ” масъулияти чекланган
жамияти (матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан электр энергиясидан
бўлган 56 673 664 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талаби бўйича ўз фикрларини
билдириб, даъво ариза билан судга мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар
томонидан қарздорликларни тўлаб бартараф қилганлигини билдириб, иш
бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили, даъво талабини тан олиб,
ушбу даъво талабидаги қарздорликлар тўлиқ бартараф қилинганлигини маълум
қилиб, тўлов топшириқномаларини тақдим қилиб, даъвони рад этишни сўради.
Суд, тараф вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва
тарафлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан, даъво талабини рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда матнда
“ФК” деб юритилади) 357-моддаси биринчи қисмига асосан, шартнома
тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб
қолади.
ФК 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига асосан агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФК 470-моддаси биринчи қисмига мувофиқ энергия билан таъминловчи
ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари
кўрсаткичлари билан аниқланади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, низо тарафлар ўртасида
тузилган электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги шартномасининг
мажбуриятлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги
натижасида келиб чиққан.
Даъвогар билан жавобгар ўртасида 2020 йил 15 январда улгуржи
истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш тўғрисида №554567-сонли
шартнома тузилган.
Мазкур шартнома шартларига кўра (1-бандига асосан) даъвогар-корхона
тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар-истеъмолчи эса
истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандида, истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш
100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади, деб келишилган.
Жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергия учун 2025 йил 1 октябрь
ҳолатига 56 673 664 сўм қарздорлиги ҳосил бўлган.
Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш хақидаги талабнома
оқибатсиз қолдирилгач даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ
2025 йил 16 октябрдаги №41/121-сонли даъво ариза билан иқтисодий судга
мурожаат қилиб, жавобгар- “Oli st nd rt t ” масъулияти чекланган
жамиятидан истеъмол қилинган электр энергия учун 56 673 664 сўм асосий
қарздорликни ундиришни сўраган.
Ишни судда кўриш жараёнида даъвогар томонидан 2025 йил 20 ноябрдаги
№41/219-сонли алоқа хати орқали мурожаат қилиб, жавобгар томонидан
2025 йил 14 ноябрда 20 000 000 сўм тўлов амалга ошириб, даъво аризада
кўрсатилган қарздорликларни қисман бартараф қилганлигини маълум қилган.
Жавобгар томонидан 2025 йил 14 ноябрь санасидаги №106-сонли тўлов
топшириқномаси билан 20 000 000 сўм, 2025 йил 20 ноябрь санасидаги №1216сонли тўлов топшириқномаси билан 36 100 000 сўм, 2025 йил 21 ноябрь
санасидаги №107-сонли тўлов топшириқномаси билан 1 000 000 сўм, “электр
энергияси учун 554567-сонли шартномага асосан тўлов ўтказилди” мазмунида
тўлов топшириқномаси тақдим этилган ва асосий қарз тўловлари тўлиқ
тўланиб, қарздорлик бартараф этилган.
Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвонинг 56 673 664 сўм асосий
қарз ундириш талаби бартараф этилганлиги сабабли уни рад қилишни лозим
топади.
Суд иш бўйича суд ҳаражатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб,
даъвогарнинг даъво талаби рад этилганлиги боис, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 41 200 сўм почта харажатини, республика бюджетига 1 133 474 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддаси, биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
8, 47, 234, 236, 468, 474-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
қарор қилди:
даъвогарнинг даъво талаби рад этилсин.
Жавобгар- “Oli st nd rt t ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
фойдасига 41 200 сўм почта ҳаражати;
- Республика бюджетига 1 133 474 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция,
қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят қилиниши(протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи, судья
У.М.Бузурходжаев
4-1705-2501/1758-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 20 ноябрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев
раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар“Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг, жавобгар“Oli st nd rt t ” масъулияти чекланган жамиятидан электр энергиясидан
бўлган 56 673 664 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини,
даъвогар вакили- И.Арзиқулов (ишончнома асосида), жавобгар вакилиШ.Назаров (ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 47, 234, 236, 468, 474-моддаларига,
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-179, 186-моддаларини
қўллаб,
қарор қилди:
даъвогарнинг даъво талаби рад этилсин.
Жавобгар- “Oli st nd rt t ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
фойдасига 41 200 сўм почта ҳаражати;
- Республика бюджетига 1 133 474 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция,
қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят қилиниши(протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи, судья
У.М.Бузурходжаев