Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2502/9527 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 598b4d9f-2871-40a5-b9ea-5729635f7a4a Claim ID PDF Hash 3432dadd84f70e60... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 20 ноябрь 4-1505-2502/9527-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Риштон туман прокурорининг “Hududg z t ’min t” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Ғаффоров Дилшоджон Абдулманофович ҳисобидан фойдаланилган табиий газ учун 14 981 760 сўм муддати ўтган асосий қарз ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни, тарафлардан Риштон туман прокурори ёрдамчиси Ф.Усмонов, даъвогар вакиллари М.Исмоилов ҳамда Р.Акбаров (ишончнома асосида) иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Риштон туман прокурори судга (бундан буён матнда прокуратура деб юритилади) “Hududg z t ’min t” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво ариза билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Ғаффоров Дилшоджон Абдулманофович (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан фойдаланилган табиий газ учун 14 981 760 сўм муддати ўтган асосий қарз ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Прокуратура вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, ҳозирги кунда энерго ресурслардан, хусусан табиий газдан вужудга келган қарздорликларни бартараф этиш мақсадида прокуратура органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилаётганлигини, тумандаги мавжуд қарздор истеъмолчилар таҳлил қилинганида, жавобгарнинг ҳам қарзи мавжудлиги аниқланганлигини, бироқ суд кунига қадарли жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлигини баён этиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакиллари М.Исмоилов ҳамда Р.Акбаров даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, жавобгар томонидан суд кунига қадарли қарздорлик бўйича тўлиқ бартараф этилганлигини билдириб, судга маълумотнома тақдим қилиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисининг куни, вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этган прокуратура ва даъвогар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Hududg zt ’min t” акциядорлик жамиятининг “Hududg z F rg’ n ” газ таъминоти филиали билан ва жавобгар ўртасида табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш бўйича шартнома имзоланган бўлиб, шартнома шартларига кўра, “Hududg z F rg’ n ” газ таъминоти филиали жавобгарга табиий газ етказиб бериши ва жавобгар ўз навбатида етказиб берилган ва истеъмол қилинган табиий газ учун белгиланган тартибда ҳақ тўлаб бориши лозим бўлган. Даъвогар шартномага асосан ўзига бириктирилган мажбуриятларни бажариб келган, бироқ жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1, 4.2, 4.3 ва 4.6-бандлари талабини бажармай, етказиб берилган табиий газ учун тўловни шартномада кўрсатилган муддатларда амалга оширмаган, натижада, 2025 йил 1 март ҳолатига жавобгарнинг фойдаланилган табиий газдан 14 981 760 сўм муддати ўтган асосий қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар жавобгарга тармоқ орқали табиий газни етказиб бериб келган, лекин, истеъмол қилинган табиий газнинг ҳақини жавобгар даъвогарга тўлаб бормаган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиш бўйича талабнома юборилган, бироқ жавобгар мазкур талабномани оқибатсиз қолдирган. Натижада, қарздорлик жавобгар томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, даъвогар прокуратура орқали судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 14 981 760 сўм муддати ўтган асосий қарздорликни ва суд харажатларини ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари”нинг 111-бандига кўра, истеъмолчи томонидан табиий газни етказиб бериш учун тузилган шартнома асосида етказиб бериладиган табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ҳукуматининг қарорларига асосан табиий газни сотишда нархни шакллантиришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган истеъмолчилар учун етказиб берилган табиий газ тўловлари алоҳида тарифлар асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг даъво талаби асосли ҳисобланади. Бироқ, даъвогар вакили судга тақдим этган 2025 йил 21 ноябрь кунидаги маълумотномага асосан жавобгар томонидан даъво аризаси судга тақдим этилганидан кейин, қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлиги баён этилган. Шу сабабли, тарафлар ўртасида низо қолмаганлиги учун даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридагиларга асосланиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар “Hududg zt ’min t” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар ҳисобидан 41 200 почта харажати ундириш, республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божини жавобгар ҳисобидан ундириш лозим бўлади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Ғаффоров Дилшоджон Абдулманофович ҳисобидан даъвогар “Hududg zt ’min t” акциядорлик жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар 339 800 сўм муддати ўтган асосий қарз ва ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Эргашев