← Назад
Решение #2843918 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | 1 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
**** тумани
** йил *** ноябрь
**** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, **** туман прокурори ёрдамчиси ***
қатнашувида, даъвогар **** ****нинг жавобгар **** фермер хўжалигига
нисбатан 2008 йил 16 ноябрда тузилган 22-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномасини бекор қилиш ва 70.50
гектар ер майдонини **** заҳирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Ашуров (ишончнома
асосида), жавобгар вакили А.Кучаров (ишончнома асосида), мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс **** туман қишлоқ хўжалиги
бўлими вакили Ф.Абдирайимов (ишончнома асосида), Давлат кадастрлари
палатаси **** вилоят бошқармаси вакили Р.Мирзаев (ишончнома асосида)лар
иштирокида суд биносида бўлиб ўтган, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар **** **** судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
**** фермер хўжалигига нисбатан 2008 йил 16 ноябрда тузилган 22-сонли ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномасини бекор
қилиш ва 70.50 гектар ер майдонини **** заҳирасига қайтаришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 13 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида **** туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва Давлат кадастрлари
палатаси **** вилоят бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада қайд
этилган важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво
аризасида билдирилган важлар асоссиз эканлиги ҳақида тушунтиришлар
бериб, даъво аризани рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс **** туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили ****
билан **** фермер хўжалиги ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш тўғрисидаги шартномаси қишлоқ хўжалиги бўлимида мавжуд
эмаслигини, фермер хўжалигининг фойдаланишида бўлган ер майдонида
қонун бузилиш ҳолатлари аниқлангани маълум қилиб, ишни қонуний кўриб
чиқишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс Давлат кадастрлари палатаси **** вилоят
бошқармаси вакили тушунтириш бериб, **** **** билан **** фермер
хўжалиги ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
тўғрисидаги шартномаси 2009 йил 04 январда 10-сон тартиб рақами билан
рўйхатга олингани ва ушбу шартнома **** фермер хўжалиги номига 2021 йил
21 июнда давлат рўйхатидан ўтказилгани, ушбу **** фермер хўжалиги билан
ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномаси қайта
расмийлаштирилмагани, шунингдек 2008 йил 16 ноябрда тузилган 22-сонли
ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномаси мавжуд
эмаслигини маълум қилиб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида фикр билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини ва
прокурор фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни атрофлича ўрганиб
чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномасини бекор
қилиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ****
заҳирасига қайтариш тўғрисидаги даъво талаби юзасидан иш юритишни
тугатишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, **** туман ҳокимининг 2014 йил 06 февралдаги
**** номли пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалигининг
номини ўзгартириш тўғрисидаги 14-сон қарори билан **** ҳузуридаги
тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясининг 2014 йил
28 январдаги 922862-сонли реестр билан қайта рўйхатга олинган **** фермер
хўжалигининг Низоми давлат органларига қайтадан ҳисобга олинганлиги,
**** фермер хўжалигининг умумий ер майдони 70,20 гектар, шундан 63,60
гектар сувли ер, 070 гектар тутзор, 2,60 гектар ариқ, 0,60 гектар йўл, 2,70
гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони этиб белгиланиб,
туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига **** фермер хўжалиги
пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги билан ер участкасини
узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини ва Ер участкасига бўлган
ҳуқуқнинг давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани қайта
расмийлаштириш вазифаси юклатилган.
2021 йил 21 июндаги Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги R-QU T00149241-сонли давлат
реестридан кўчирмага кўра **** фермер хўжалиги 2009 йил 04 январдаги 10сонли ижара шартномаси 2021 йил 21 июнда давлат рўйхатидан ўтказилгани
қайд этилган.
Даъвогарнинг даъво аризасида қайд этилган важларига кўра, ****
фермер хўжалигида шартнома мажбуриятларининг бажарилиши, имтиёзли
кредитларни қопланиши, солиқ тўловларни аҳволи, кузги шудгорлаш, ”Яшил
макон” умум миллий лойиҳаси, кўчат экиш ишларини бориши аҳволи
юзасидан туман мутахассислари томонидан мониторинг ўтказилгани,
жавобгарга **** туман ҳокимининг 2008 йил 11 ноябрь кунидаги Қ-1064сонли қарори билан **** тумани, Жалоир ҚФЙ ҳудудидан қишлоқ хўжалиги
харитасининг 79, 91, 60, 56, 61, 62, 91, 94-дала контурларидан жами 70,50
2
гектар, шундан 63,8 гектар суғориладиган экин ер майдони, 0,7 гектар
тутзорлар, 2,8 гектар сув ости ерлари, 0,6 гектар йўллар ажратиб
берилганлиги, тарафлар ўртасида 2008 йил 16 ноябрда “фермер хўжалиги
томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартнома”си
тузилгани, **** фермер хўжалигига тегишли ер майдонида содир этилган ер
қонун бузилиш ҳолатлари бўйича туман Қишлоқ хўжалиги бўлимининг ҳамда
ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини
амалга оширувчи органнинг 30.04.2025 йилги ўрганиш якунлари натижалари
бўйича далолатномаси мавжуд бўлиб, унга кўра фермер хўжалигининг 2025
йил ҳосили учун 31,93 гектар пахта ва 24,0 гектар ғалла экинлари экилиши
режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда режадаги 32,0 гектар экилганлиги,
пахта 25,07 гектар, беда 6,0 гектар экилганлиги, фермер хўжалигига қарашли
60-дала контурида пахта экинини экмасдан 1,15 гектар ер майдонида ҳозирги
кунда ернинг унумдор қатламини қазиб олиб экин экилмасдан, очиқ қолдириб
ташландиқ ҳолда турганлиги, экилган 25,07 гектар пахта униб чиққан бўлсада
бегона ўтлардан тозаланмаганлиги, 32,0 гектар экилган ғалла экини бегона
ўтлардан тозаланмаганлиги, дала четларига озиқ-овқат экинлари экиб
қўйилганлиги аниқлангани маълум қилган.
Қуйидагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво аризаси билан
келишмайди.
Аниқланишича, тарафлар томонидан тақдим этилган, жумладан 2006
йил 15 январда 335-сон тартиб рақами билан рўйхатга олинган ҳамда 2009 йил
04 январда 10-сон тартиб рақами билан рўйхатга олинган ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномалар **** **** билан ****
фермер хўжалиги ўртасида тузилган бўлиб, даъво талабида қайд этилган
тарафлар ўртасида 2008 йил 16 ноябрда тузилган 22-сонли ер участкасини
узоқ
муддатли
ижарага
олиш
тўғрисидаги
шартномаси
расмийлаштирилмагани ва мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Шунингдек,
даъвогар томонидан тарафлар ўртасида 2008 йил 16 ноябрда тузилган 22сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномаси
судга тақдим этилмади.
Гарчанд, юқоридаги **** туман ҳокимининг 2014 йил 06 февралдаги
14-сон қарорига кўра **** фермер хўжалиги билан ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномасини қайта расмийлаштириш лозим бўлсада, тарафлар ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномаси тузилмаган.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг **** **** ва **** фермер хўжалиги
ўртасида 2008 йил 16 ноябрда тузилган 22-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномасини бекор қилиш ҳақидаги
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20
ноябрдаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 28-сон Қароринниг
24-банди, иккинчи қисмида, судларга тушунтирилсинки, агар даъво аризасида
ер участкасини олиб қўйиш (ер ижара шартномасини бекор қилиш) талаби
3
билан бирга ушбу ер участкасини захирага олиш (захирага қайтариш) талаби
ҳам қўйилган бўлса ёки алоҳида талаб сифатида ер участкасини захирага олиш
(захирага қайтариш) талаби берилган бўлса, қонунчиликка кўра ер
участкаларини захирага олиш (захирага қайтариш) судларнинг ваколатига
кирмаслиги сабабли ушбу талаб бўйича иш юритиш тугатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига
асосан иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий
судга тааллуқли бўлмаса, иш юритишни тугатиши белгиланган.
Шу боис, суд даъвогарнинг ер майдонини **** заҳирасига қайтариш
тўғрисидаги даъво талаби юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топди.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” Қонуни билан
белгиланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2-бандининг “б”-кичик
бандида, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари
миқдорида давлат божи ҳисобланиши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддасининг 1-қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгилаб қўйилган.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномасини бекор қилиш ҳақидаги
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ер майдонини **** заҳирасига
қайтариш тўғрисидаги даъво талаби юзасидан иш юритишни тугатишни,
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат
божи ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг **** **** ва **** фермер хўжалиги ўртасида 2008 йил 16
ноябрда тузилган 22-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво талабини
қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогарнинг ер майдонини **** заҳирасига қайтариш тўғрисидаги
даъво талаби юзасидан иш юритиш тугатилсин.
4
Олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар **** ****
зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар **** **** ҳисобидан Республика бюджетига 4.120.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори эълон қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддатда
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач давлат божи қисмига ижро
варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой муддат ичида шу суд орқали **** вилоят судининг иқтисодий ишлари
бўйича судлов ҳайаътига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
****
5