← Назад
Решение #2843920 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 92 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2511/7590-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Қарши шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили
С.Исомов (ишончнома асосида), муваққат бошқарувчиси З.Холмуродова
(суднинг 2025 йил 22 августдаги ажримига асосан)лар иштирокида, аризачи
“Индорама агро” МЧЖ ХКнинг қарздор “Абдурауф Аброрович” фермер
хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича
ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи “Индорама агро” МЧЖ ХК (бундан буён матнда аризачи ёки
кредитор деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор
“Абдурауф Аброрович” фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарздор ёки
жамият деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 22 августдаги ажрими билан қарздорга нисбатан
умумбелгиланган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатилган, кузатув тартиб таомили қўлланилган ва жамиятнинг муваққат
бошқарувчилик лавозимига 3-тоифали суд бошқарувчиси Холмуродова
Зулфия Маматмуродовна тайинланган.
Муваққат бошқарувчи зиммасига:
қарздорга нисбатан кузатув жорий этилганлиги ҳамда кредиторларни
умумий
йиғилишини
ўтказиш
ҳақидаги
маълумотлар
“Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади) 53, 54 ва 85-моддаларига мувофиқ расмий нашрда эълон қилиниб,
уни тасдиқловчи далиллар судга тақдим этиш;
қарздорнинг мол-мулкини сақланишини таъминлашга қаратилган
чоралар кўриш;
қарздорнинг молиявий ҳолати таҳлил қилиш;
қарздорнинг кредиторларини аниқлаш, кредиторлар реестрини тузиш
ва улар қарздорга нисбатан кузатув жорий этилганлиги ҳамда кредиторлар
биринчи йиғилиши ўтказиладиган сана ва жойи ҳақида хабардор қилиш;
муваққат бошқарувчи кузатув тартиб-таомили тугагандан кейин, лекин
суд мажлисининг белгиланган санасига камида беш кун қолганда судга ўз
маълумотларни ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги
ёки мумкин эмаслиги ҳақидаги таклифларни, кредиторларнинг биринчи
йиғилиши баённомасини ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган
ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим вазифалари юклатилган.
Суд мажлиси муҳокамаси аризачи вакили аризани қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган қарздор вакили аризада
кўрсатилган миқдорда қарздорлик мавжудлигини тан олиб аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида қатнашган муваққат бошқарувчиси З.Холмуродова 2025
йил 17 ноябрда ўтказилган кредиторлар йиғилиш баёни қарори билан
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тўловга қобилиятсизликнинг
тугатишга доир тартиб-таомилини бошлаш лозимлиги белгиланганлигини,
жамиятда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлиб, тўлов
қобилиятини тиклаш имконияти мавжуд эмаслигини билдириб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд
ишда
қатнашган
аризачи
ва
қарздор
вакилининг
тушунтиришларини
тинглаб,
иш
ҳужжатлари
ҳамда
муваққат
бошқарувчининг ҳисоботини ўрганиб чиқиб, кредиторлар йиғилиши қарорини
инобатга олиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни ва суд
харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим деб топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи
қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг
пул
мажбуриятдари
бўйича
кредитор
талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини
бажаришга
қодир
эмаслиги;
доимий
тўловга
қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор пул мажбуриятларини
бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига
қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор “Абдурауф Аброрович”
фермер хўжалиги билан кредитор “Индорама агро” МЧЖ ХК ўртасида
шартномалар имзоланган. Шартномалар юзасидан бир йилдан ортиқ вақт
мобайнида шартнома мажбурияти бажарилмаганлиги оқибатида кредитор
судга қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш бўйича мурожаат қилган.
Муваққат бошқарувчи томонидан 2025 йил 02 сентябрда “Биржа”
газетасида эълон берилиб, эълонда кредиторлар йиғилиши муҳокамаси бўлиб
ўтиши кўрсатилган.
Қонун 92-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд кредиторларнинг
биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд
ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки
келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни
юритишни тугатади.
Қонуннинг 140-моддаси биринчи қисмига кўра, суд томонидан
қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга
доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади.
Кредиторларнинг 2025 йил 17 ноябрдаги умумий йиғилиш қарори билан
муваққат бошқарувчисининг ҳисоботи қониқарли деб топилиб, қарздорни
тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
лозимлиги кўрсатилган.
Қонуннинг 142-моддасига асосан, суд қарздорни банкрот деб топиш
ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
Мазкур ҳолатда, суд номзоди тақдим қилинган биринчи тоифали суд
бошқарувчиси аттестатига эга Холмуродова Зулфия Маматмуродовнани
қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан
дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига
юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан ташкилотлар
ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Қайд этилганларга кўра, суд кредиторлар йиғилиш қарори асосида
аризачининг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, қарздорни тўловга қобилиятсиз
деб топиш ҳамда қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритишни
бошлашни, суд харажатларини эса қарздор зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларни
инобатга
олиб,
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 7, 51, 92, 140,
142-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118,176–179, 186-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор “Абдурауф Аброрович” фермер хўжалиги банкрот деб
топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор “Абдурауф Аброрович” фермер хўжалигининг тугатиш
бошқарувчиси этиб биринчи тоифали суд бошқарувчиси Холмуродова Зулфия
Маматмуродовна тайинлансин.
Суд тугатиш бошқарувчиси З.Холмуродова зиммасига қарздор банкрот
деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳақида
расмий нашрда эълон бериш, тугатишга доир иш юритишни “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун асосида ташкил этиш ва ўтказиш,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги
224-сонли “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш
тўғрисидаги”ги Қарорига асосан сохта банкротлик, банкротликни яшириш
ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслиги тўғрисида асослантирилган хулоса тайёрлаш ва хулосани
кредиторлар йиғилиши ҳамда судга тақдим этиш, шунингдек қилинган ишлар
ҳақида ҳар ойда 1 (бир) маротаба судга ёзма оралиқ ҳисобот тақдим этиб
бориш ҳамда якуний ҳисоботни тақдим этган ҳолда “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 140-150-моддаларида
белгиланган тартибда тугатишга доир ишларни олиб бориш вазифаси
юклатилсин.
“Абдурауф Аброрович” фермер хўжалиги бошқарув органи томонидан
тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида
қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва
штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа
қимматликларини тугатиш бошқарувчисига топширилиши таъминласин.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда,
қарздорнинг бошқарув органлари, шу жумладан қарздор юридик шахснинг
раҳбари
қонунчиликка
мувофиқ
жавобгар
бўлиши
тўғрисида
огоҳлантирилсин.
Қарздор “Абдурауф Аброрович” фермер хўжалиги ҳисобидан аризачи
“Индорама агро” МЧЖ ХК фойдасига 41 200 сўм почта харажати ва 1 236 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилиши лозим.
Мазкур ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга,
шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Қарши шаҳар бўлими ва Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё
вилоят ҳудудий бошқармасига етказиш тугатиш бошқарувчисининг
зиммасига юклатилсин.
Аризачининг тўлов топшириқномаси билан суд тугатиш бошқарувчиси
иш ҳаққи учун тўланадиган иш ҳақи мазкур иш тугатиш доир иш юритиш
якунлаш ҳақидаги ажрим асосида суд тугатиш бошқарувчисига тўлаб
берилиши қайд этилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ш.Ибрагимов