Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1302-2501/4713 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MUZAFFAROV FURQAT RAJAB O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение EE SPECIAL TECHNIQUE SERVCES Ответчик / Подсудимый AZIMXON NUR
Source ID 3f57adfa-8478-447e-9243-bb6a95d8d7b4 Claim ID PDF Hash 7ef580dd6dbd2256... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 21 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 12-моддаси нинг 12 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ФКнинг 703-моддаси зР ФК 703 law
зР ИПКнинг 72-моддаси зР ИПК 72 law
зР ФК 705-моддаси зР ФК 705 law
зР ФКнинг 263-моддаси зР ФК 263 law
зР ФКнинг 333-моддаси зР ФК 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 116-моддаси ИПКнинг 116 law
зР ИПК 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4713-сонли иш E-mail: i.gallaorol@sud.uz Тел: (+99855) 152 05 99 (ички рақам: 25164, 25165) ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғаллаорол тумани 2025 йил 20 ноябрь Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “EE SPECIAL TECHNIQUE SERVCES” МЧЖ манфаатида жавобгар “AZIMXON NUR” МЧЖ ҳисобидан 90 125 000 сўм асосий қарз, 15 321 250 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари Э.Элмуродов (раҳбар), Ш.Намозов (ишончнома асосида), жавобгар вакили М.Қаршибоев (раҳбар) иштирокида, суд биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси “EE SPECIAL TECHNIQUE SERVCES” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “AZIMXON NUR” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 90 125 000 сўм асосий қарз, 15 321 250 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома кўра жавобгарга унинг буюртмаси асосида транспорт воситалари ёрдамида ҳизмат кўрсатилганлигини, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 90 125 000 сўм асосий қарз, 15 321 250 сўм пеня юзага келганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига нисбатан эътирози йўқлигини, ҳақиқатан даъвогардан ушбу қарздорлиги мавжудлигини, бугун 50 000 000 сўм пул кўчириб беришини, қолган қисмини ҳам тез кунларда бартараф этишини маълум қилиб, жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб пеня миқдорини камайтириб берилишини ва мазкур иқтисодий иш юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиқган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 3 июнда 1-сонли махсус техника ёрдамида хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, Бажарувчи (даъвогар) Буюртмачи (жавобгар)нинг буюртмасига асосан жавобгарнинг ҳудудида сув ташувчи Камаз транспорти ёрдамида хизмат кўрсатиш, жавобгар эса бажарилган хизматларни қабул қилиб олиш ҳамда ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, ҳизмат кўрсатиш баҳоси ҚҚСни инобатга олган ҳолда бир ойлик тўлови 42 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шунга кўра, шартнома шартлари бўйича даъвогар томонидан жавобгарнинг буюртмасига асосан жами 90 125 000 сўмлик “11412001001000000 - махсус техника ва машина хизматлари” амалга оширилган бўлиб, тарафлар ўртасида 15.09.2025 йилда 3-сонли ва 7-сонли ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилган, ушбу ҳисоб-фактуралар жавобгар томонидан тасдиқланган. Бироқ, даъвогар томонидан бажарилган ҳизматлар учун ҳақ тўлаш борасидаги мажбурият жавобгар томонидан амалга оширилмаган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 90 125 000 сўм қарздорлик вужудга келган. Мавжуд қарздорликни тўлаб бериш талаби билан даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Шу боис, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожааат қилиб, жавобгар ҳисобидан 90 125 000 сўм асосий қарз ва 15 321 250 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ЎзР ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ҳамда ишни кўриш жараёнида тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 3 июнда 1-сонли шартнома бўйича ўзаро тасдиқланган 2025 йил 15 сентябрдаги 3-сонли ва 7-сонли ҳисоб-фактураларга асосан амалга оширилган жами хизматлар ҳақи 90 125 000 сўмни ташкил этган бўлиб, бироқ, амалга оширилган хизматлар ҳақи бўйича тўловлар жавобгар томонидан амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 90 125 000 сўм қарздорлиги вужудга келган. ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Жавобгарнинг даъвогар олдида 90 125 000 сўм асосий қарздорлигининг мавжудлиги ва ушбу қарздорлик жавобгар томонидан тўлаб берилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ҳисоб-фактуралар ҳамда тарафлар вакилларининг суд жараёнидаги тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топди. ЎзР ФК 705-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгардан 90 125 000 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгарнинг шартномада назарга тутилган тўловларни ўз вақтида тўламай кечиктирганлиги учун шартнома бўйича 15 321 250 сўм пеня ундиришни сўраган. ЎзР ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2-бандига кўра, “Буюртмачи” амалга оширилган хизматлар бўйича ўз вақтида тўловларни амалга оширмаганлиги учун “Бажарувчи”га муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг ҳар бир кун кечиктирилгани учун 0,5 фоиз пеня тўлаши белгиланган. ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмай, тўловлар ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги ҳамда асосий қарздорлик кечиктирилганлиги сабабли, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарориинг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу боис суд, тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 15 321 250 сўм пеня миқдорини 2 298 188 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланиши белгиланган. Шунингдек, “Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 270-сонли Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарорида, судларга суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нормаларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 2014 йил 21 августдаги Р№ 83-сонли қарори билан тасдиқланган “Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Вақтинчалик низомга амал қилишлари лозимлиги, ИПКнинг 116-моддасига мувофиқ суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар суд харажатлари таркибига кириши ва фақат ишни кўриш натижалари бўйича ундирилиши лозимлиги бўйича тушунтиришлар берилган. ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига асосан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 263, 333, 703, 705-моддалари, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “AZIMXON NUR” МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар “EE SPECIAL TECHNIQUE SERVCES” МЧЖ фойдасига 90 125 000 сўм асосий қарз, 2 298 188 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 2 108 925 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ф.Р.Музаффаров