Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/7968 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b6997021-8377-4e71-a073-ae84e39367ec Claim ID PDF Hash dc02895aaa94e7bc... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онуни 40-моддаси онуни 40 law
ИПК 33-моддаси ИПК 33 law
онунининг 21-моддаси онуни 21 law
ФКнинг 951-моддаси ФКнинг 951 law
бандида ФКнинг 951-моддаси бандида ФК 951 law
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья **** Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья **** СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Термиз шаҳри 2025 йил 20 ноябрь Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати **** раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва ****дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси **** котиблигида, Термиз туманлараро иқтисодий суди ахбороткоммуникация технологиялари ходими **** кўмагида, “****” акциядорлик тижорат банки вакили – **** (2025 йил 2 сентябрдаги 03-14/86-сонли ишончнома асосида), “****” акциядорлик жамияти вакили – **** (2025 йил 8 январдаги 36сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон **** палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (“****” акциядорлик тижорат банки манфаатида)нинг “****” акциядорлик жамияти ҳисобидан 17 000 000 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган 2025 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан “****” акциядорлик жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни, вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон **** палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “****” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “****” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 17 000 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 17 000 000 сўм суғурта товони ундирилган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда иш судловга тегишлилик қоидалари бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиши лозим бўлса-да, суд ишни судловга тегишлилик қоидаларига зид равишда кўриб чиққанлиги, тарафлар Палата аъзолари бўлганлиги сабабли Палата томонидан низони судгача ҳал этиш чоралари кўрилиши лозим бўлганлиги, бироқ ўзаро келишув чоралари кўрилмаганлиги, шу сабабли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши, агар бундай тартибни қўллаш имконияти бой берилган бўлса, иш юритиш тугатилиши лозим бўлганлиги, суд томонидан мазкур процессуал ҳуқуқ нормаларига амал қилинмаганлиги, суғурта шартномасида суғурта ҳодисаси бўлиб, қарздорнинг қонунда белгиланган тартибда суғурта қилдирувчи олдидаги мажбуриятини бажаришга унинг меҳнат қобилиятини йўқотиши (I ва II гурух ногиронлиги) ёки ўлими, кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги ва суд қарорига кўра кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатида Суғурта қилдирувчи/Наф олувчига зиён етказилишига сабаб бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли Қарори бўйича Қарздордан қарзни ундириш бўйича барча чоралар кўрилиб, кутиш муддати тугаганидан сўнг юзага келган воқеа ҳисобланиши кўрсатилганлиги, бироқ даъвогар томонидан судга суғурта ҳодисаси юзага келганлигини тасдиқловчи бирор бир далиллар, яъни қарздорнинг меҳнатга қобилиятини йўқотганлиги ёки ўлими ҳолатини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаса-да, суд даъво аризасини қаноатлантирганлиги, шартнома шартига кўра суғурта ҳодисаси юз берса, суғурта қилдирувчи суғурталовчига 5 иш кунида ёзма хабар бериши ва суғурта ҳодисасига доир ҳужжатларни тақдим этиши, тақдим этилмаган тақдирда суғурта товонини тўлаш рад этилиши кўрсатилганлиги, бундан ташқари шартномада суғурта ҳодисаси аломатлари келиб чиққан тақдирда, суғурта қилдирувчи суғурталовчига 5 иш кунида ёзма ариза киритиши ва суғурта ҳодисасига доир ҳужжатларни тақдим этиши лозимлиги кўрсатилганлиги, бироқ даъвогар томонидан тақдим этилмаганлиги, мазкур ҳолатлар қонунчилик талабига кўра суғурта товонини тўлашни рад этишга асос бўлиши, биринчи инстанция суди эса даъвони қаноатлантириб, суғурта товонини ундириш ҳақида қарор қабул қилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Даъвогар вакили апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Палатадан суд мажлисига вакил келмади. Бироқ, Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни апелляция шикояти билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 915-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 4 январда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурига кўра ажратилаётган кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш ҳақида”ги 19/369-сонли Бош шартнома тузилган. Шунга кўра, банкнинг Бойсун филиали томонидан фуқаро **** (бундан буён матнда фуқаро ёки қарздор деб юритилади)га 2020 йил 9 июлдаги 370-сонли кредит шартномасига асосан ажратилган 17 000 000 сўм миқдорида кредит маблағининг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2021 йил 12 январдаги тузилган 19-02-43/369-2021-сонли шартномага асосан қарздорга ажратилган кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш бўйича муддати 2024 йил 11 январгача ва умумий суғурта суммаси 17 000 000 сўм бўлган суғурта полиси тақдим этган. Мазкур ҳолатда, низо тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасидан келиб чиққан. Аниқланишича, қарздор кредит шартномаси шартларини лозим даражада бажармаганлиги боис, банк олдида ажратилган кредит бўйича қарздорлик юзага келган. Шу сабабли, банк ушбу қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат этган. Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судининг 2021 йил 5 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан қарздордан банк фойдасига 19 841 000 сўм кредит қарздорлиги ундирилган ва ижро этиш учун МИБ Бойсун туман бўлимига юборилган. Қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги сабабли, давлат ижрочисининг 2022 йил 30 ноябрдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ ижро ишини юритиш тамомланиб, ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилган. Суғурта шартномасининг 5.1-бандида, суғурта ҳодисаси бўлиб, қарздорнинг қонунда белгиланган тартибда суғурта қилдирувчи олдидаги пуллик мажбуриятларини бажаришга унинг меҳнат қобилиятини йўқотиши (I ва II гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими, кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги ва суд қарорига кўра кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатида Суғурта қилдирувчи /Наф олувчига зиён етказилишига сабаб бўлган воқеа ҳисобланилиши кўрсатилган. Шартноманинг 5.3-бандига мувофиқ, жавобгарга талаб билдирилгунига қадар даъвогар қарздордан қарзни ундириш чораларини кўриши шарт ва фақат қарздорнинг мажбуриятини бажариш учун мол-мулки етарли бўлмаганлиги давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини юқорида қайд этилган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси талабига мувофиқ ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади. ФК 951-моддасининг биринчи қисмига асосан мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан кейин бу ҳақда дарҳол суғурталовчини ёки унинг вакилини хабардор қилиши шарт. Агар шартномада хабар қилиш муддати ва (ёки) усули назарда тутилган бўлса, бу шартлашилган муддатда ва шартномада кўрсатилган усулда қилиниши лозим. Агар наф олувчи ўзининг фойдасига тузилган шартнома бўйича суғурта товонига бўлган ҳуқуқдан фойдаланиш ниятида бўлса, айни шундай мажбурият наф олувчи зиммасида бўлади. Даъвогар суғурта шартномасига мувофиқ суғурта ҳодисаси юз берганлиги сабабли, суғурта товонини тўлаш ҳақида 2022 йил 2 декабрдаги 00331/165-сонли ариза билан жавобгарга мурожаат этган. Бироқ, жавобгар томонидан суғурта товони тўлаб берилмаган. Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвони қаноатлантириш ва жавобгардан даъвогар фойдасига 17 000 000 сўм суғурта товони ундириш ҳақида асосли хулосага келган. Судлов ҳайъати, апелляция шикоятида келтирилган иш биринчи инстанция суди томонидан судловга тегишлилик қоидалари бузилган ҳолда кўриб чиқилганлиги ҳақидаги важга қўшилмайди. Чунки, суғурта шартномалари жавобгарнинг Термиз шаҳрида жойлашган Сурхондарё вилояти филиали (агентлиги) томонидан имзоланган ва даъво улар фаолиятидан келиб чиққан. ИПК 33-моддасининг иккинчи қисмига асосан юридик шахсларга нисбатан уларнинг алоҳида бўлинмалари фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар алоҳида бўлинмалар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади. Судлов ҳайъати, апелляция шикоятидаги шикоятдаги Палата томонидан низони судгача ҳал этиш чоралари кўрилмаганлиги сабабли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши, агар бундай тартибни қўллаш имконияти бой берилган бўлса, иш юритиш тугатилиши лозим бўлганлиги ҳақидаги важга ҳам қўшилмайди. Чунки, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига биноан, тарафлар ўртасидаги низоларни судгача ҳал этишни амалга ошириш Палатанинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади. Судлов ҳайъати, шикоятидаги даъвогар томонидан судга суғурта ҳодисаси юзага келганлигини тасдиқловчи далиллар, яъни қарздорнинг меҳнатга қобилиятини йўқотгани ёки ўлими ҳолатини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаса-да, суд даъвони қаноатлантирганлиги ҳақидаги важга қўшилмайди. Чунки, суғурта шартномасининг 5.1-бандида, кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги ҳам суғурта ҳодисаларидан бири сифатида кўрсатилган. Мазкур ҳолатда, қарздорнинг меҳнат қобилиятини йўқотганлиги ёки ўлимини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди. Судлов ҳайъати, шикоятдаги шартнома шартига кўра суғурта ҳодисаси юз берса, суғурта қилдирувчи суғурталовчига 5 иш кунида ёзма хабар бериши ва суғурта ҳодисасига доир ҳужжатларни тақдим этиши, тақдим этилмаган тақдирда суғурта товонини тўлаш рад этилиши кўрсатилганлиги, бундан ташқари шартномада суғурта ҳодисаси аломатлари келиб чиққан тақдирда, суғурта қилдирувчи суғурталовчига 5 иш кунида ёзма ариза киритиши ва суғурта ҳодисасига доир ҳужжатларни тақдим этиши лозимлиги кўрсатилганлиги, бироқ даъвогар томонидан тақдим этилмаганлиги, мазкур ҳолатлар қонунчилик талабига кўра суғурта товонини тўлашни рад этишга асос бўлиши ҳақидаги важга ҳам қўшилмайди. Чунки, ФКнинг 951-моддасида, мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан кейин бу ҳақда дарҳол суғурталовчини ёки унинг вакилини хабардор қилиши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сонли Қарорининг 12-бандида ФКнинг 951-моддасида суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида мулкий суғурта шартномасида белгиланган муддат ва усулда суғурталовчини хабардор қилиш мажбурияти белгиланганлиги, суғурта қилдирувчи зиммасига фақатгина суғурта ҳодисаси ҳақида муайян вақт ва усулда хабар бериш мажбурияти юкланганлиги, қонун билан суғурта қилдирувчига (наф олувчига) ушбу хабарнома билан бир вақтда суғурта тўловини олиш учун лозим бўлган барча зарур ҳужжатларини тақдим қилиш мажбурияти юкланмаганлиги ҳақида тушунтириш берилган. Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг даъво аризаси имзоланган вақтда уни имзолаган Палата бошлиғи ўринбосари ****нинг имзолаш ваколати бўлмаганлиги, чунки берилган ишончномани ва даъвогарнинг Палатага аъзолик гувоҳномасини амал қилиш муддати тугаганлиги ҳақидаги важига қўшилмайди. Чунки, иш ҳужжатларида даъво аризаси 2024 йил 19 январда имзоланган пайтда, ****нинг даъво аризасини имзолаш ваколати мавжудлигини тасдиқловчи ишончнома ва даъвогарнинг Палатага аъзолик гувоҳномаси мавжуд. Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг мазкур ишга алоқадор талабнома, ишончнома ва бошқа ҳужжатларни даъвогар вакили **** ўзи имзолаб, ҳужжатларни сохталаштирганлиги сабабли, мазкур ҳолат юзасидан хусусий ажрим чиқариш ҳақидаги важларини асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар вакили томонидан қайд этилган ҳужжатлар **** томонидан имзоланганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаган. Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг суд мажлисидаги даъво аризасига асос қилиб тарафлар ўртасидаги 2020 йил 4 январдаги Бош суғурта шартномаси олинганлиги, бироқ жавобгарнинг мажбурияти суғурта полисида кўрсатилган 2021 йил 12 январдаги суғурта шартномасидан келиб чиқққанлиги тўғрисидаги важларга қўшилмайди. Чунки, дастлаб даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 4 январдаги Бош суғурта шартномаси тузилган бўлиб, шундан сўнг даъвогар, жавобгар ва қарздор ўртасида 2021 йил 12 январдаги суғурта шартномаси тузилган ва суғурта полиси берилган. Даъво аризасига асос қилиб Бош суғурта шартномаси кўрсатилган бўлса-да, 2021 йил 12 январдаги суғурта шартномаси ҳам Бош шартномадан келиб чиққан ҳолда тузилган ва иккала шартнома ҳам узвий боғлиқ ҳисобланади. Шунга кўра, жавобгар вакилининг мазкур важи асоссиз ҳисобланади. Баён қилинганлардан кўринадики, апелляция шикоятида билдирилган ҳамда жавобгар вакилининг суд мажлисида билдирган важлари асоссиз бўлиб, биринчи инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, даъво аризасини қаноатлантирган. ИПК 276-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ тўланган 206 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади. Жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278, 280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: “****” акциядорлик жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “****” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи **** ҳайъат аъзолари **** ****