Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2004-2501/4698 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья XAMIDOV SHERALI ZARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый MIRZO KARIMBEK SA OVATI
Source ID 17376a90-5ce9-4b49-86b7-93b993bab5ea Claim ID PDF Hash 076904ceda1b071b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 468-моддаси аролик кодекси 468 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2004-2501/4698-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қоракўл тумани 2025 йил 20 ноябрь Қоракўл туманлараро иқтисодий суди, судья Ш.З.Хамидовнинг раислигида, Р.Расуловнинг котиблигида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг жавобгар “MIRZO KARIMBEK SA OVATI” фермер хўжалигига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ф.Хамдамов (2025 йил 17 июндаги 06/14-сонли ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Қоракўл туман электр тармоқлари корхонаси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,а н и қ л а д и: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти(бундан буён матнда-даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “MIRZO KARIMBEK SA OVATI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда-жавобгар деб юритилади)дан 26.239.756 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида жавобгар вакили тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Суд низони Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддаси талабларига асосан уларнинг иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатларга асосланган ҳолда кўриб чиқишни лозим топади. Суд, низо моҳияти юзасидан ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича муҳокама этиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 09.01.2022 йилда 010145-сонли улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогаржавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгарэса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.4-бандига кўра, шартнома бўйича ҳисоб-китоб даври бир ойни ташкил қилади. Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, жавобгар келгуси ҳисоб-китоб даври бошлангунга қадар шартномада кўрсатилган қийматни 100 фоиз олдиндан тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда шартномада кўрсатилган ҳажмда жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган ва тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт. Даъвогар судга маълумотнома тақдим этиб, жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни маълум қилган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 26.239.756 сўм асосий қарз ва 41.200 сўм почта харажати ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 524.796 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “MIRZO KARIMBEK SA OVATI” фермер хўжалигидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 26.239.756 сўм асосий қарз ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “MIRZO KARIMBEK SA OVATI” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 524.796 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир оймуддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафларбир ой муддатда Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ш.З.Хамидов