← Назад
Решение #2843938 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| нинг | 535 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/19624-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримов, даъвогар
– Анинг жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 4803410,95 сўм асосий қарз,
287413,98 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суднинг биносида
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб
аниқлади:
Даъвогар – А судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «Б»
МЧЖ ҳисобидан 4803410,95 сўм асосий қарз, 287413,98 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан почта орқали
юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
ИПКнинг
2034-моддаси
саккизинчи
қисмига
мувофиқ,
суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси
бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча
эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини
олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил
10 июлдаги 140125224101-сонли ижара шартномасига асосан Наманган шаҳар,
Б.Машраб кўчаси 3-уйда жойлашган биносининг 14,04 кв.метр майдонни
ижарага олувчига фойдаланиши учун ижарага бериш ҳақида келишилган.
Ижара шартномасининг 7.1-банди ва 3-иловасига асосан жавобгар
даъвогарга белгиланган ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмасдан ижара ҳақини
100 фоиз олдиндан тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан 2025 йил 28 август куни ҳолатига 4803410,95 сўм
асосий қарздорликка йўл қўйилган.
Даъвогар тақдим этган ҳужжатларга кўра, жавобгарнинг бугунги кунда
514394,24 сўм асосий қарздорлиги мавжуд.
Мазкур ҳолатда даъвонинг асосий қарз ундириш талабининг 514394,24
сўм қисмини қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида 287413,98 сўм пеня ундириш талаби
қўйилган.
Бироқ,
жавобгар
томонидан
ўз
вақтида
тўловлар
амалга
оширилмаганлиги натижасида,287413,98 сўм пеня ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига кўра,
қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт
бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 9.2-бандига асосан
мажбуриятлар кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланиши келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг
2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176180, 186, 2033-2034 -моддаларига асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар – А фойдасига жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 514394,24 сўм
асосий қарз, 287413,98 сўм пеня, 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 412000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Каримов