← Назад
Решение #2843948 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 84 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2501/***-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Қодиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, аризачи Ж.******(ишончнома
асосида), муваққат бошқарувчи З.******, кредитор Қашқадарё вилоят ДСБ вакили
Э.******иштирокида, аризачи “******” МЧЖнинг қарздор “******” фермер
хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича ишни суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризачи “******” МЧЖ (бундан буён матнда – аризачи деб юритилади) судга
ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “******” фермер хўжалиги (бундан буён
матнда – қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили “******” фермер хўжалигини
томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлиги сабабли қарздорни банкрот деб
топишни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган муваққат бошқарувчи З.******
кредиторларнинг умумий йиғилишини ўтказганлигини, унда кредитор Қашқадарё
вилоят ДСБ вакили қарздорнинг 99 612 127 сўм бюджет олдидаги қарздорлиги
мавжуб эканлигини билдириб, “******” фермер хўжалигини банкрот деб топишга
қарши овоз берганлигини таъкдлаб ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган кредитор Қашқадарё вилоят ДСБ
вакили қарздор “******” фермер хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб топиш
ҳақидаги аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Қарздор ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан суд ишни қарздор
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд низо юзасидан тарафлар ва кредиторлар вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, муваққат бошқарувчининг хулосасини, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қарши туманлараро иқтисодий судининг
2024 йил 4 июндаги 4-1801-2203/331-сонли ҳал қилув қарори билан “******” МЧЖ
фойдасига “******” фермер хўжалиги ҳисобидан 22 615 025 сўм асосий қарз ва
5 250 000 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 21 600 сўм почта харажати
ундирилиши белгиланган.
Ушбу ҳал қилув қарорига асосан ижро варақаси берилган.
Аризада ушбу қарздорлик тўланмасдан келинаётганлиги баён қилиниб
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраб судга ариза билан мурожаат
қилган.
Суд ариза талабини ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари билан муҳокама
қилиб, уни асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
қонуннинг 84-моддасида муваққат бошқарувчи кузатув тартиб-таомили тугагандан
2
кейин, лекин суд мажлисининг белгиланган санасига камида беш кун қолганда судга
ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги
маълумотларни ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки
мумкин эмаслиги ҳақидаги таклифларни, кредиторларнинг биринчи йиғилиши
баённомасини ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган ҳужжатларни илова
қилган ҳолда тақдим этиши шарт эканлиги белгиланган.
Мазкур қонун талабларидан келиб чиқиб, муваққат бошқарувчиси томонидан
“Корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволини мониторинг ва таҳлилини ўтказиш
мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабидан келиб чиқиб, қарздор
“******” фермер хўжалигининг молиявий иқтисодий аҳволи таҳлили ўтказилиб,
мазкур таҳлил натижасига кўра, қарздор тўловга қобилиятли эканлиги аниқланган.
Жумладан, суд мажлисида муваққат бошқарувчи томонидан тақдим этилган
ҳужжатлар асосида кредиторлар талаблари реестрига жами 141 214 149 сўм
миқдоридаги қарздорлик киритилган. Унга кўра, аризачи “******” МЧЖдан
22 615 022 сўм, Қашқадарё вилоят ДСБдан эса 99 612 127 сўм, иш ҳақидан
18 987 000 сўм қарздорлик мавжудлиги қайд этилган. Шунингдек, кредиторлар
овозининг асосий қисмини ташкил этувчи Қашқадарё вилоят ДСБ вакили
кредиторларнинг умумий йиғилишида қарздор “******” фермер хўжалигини
тўловга қобилиятсиз деб топишга қаршилик билдириб, унинг тўловга қобилиятсиз
деб топилишига қарши овоз берган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига кўра, агар
тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга
мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса,
вақтинча тўловга қобилиятсизлик ва доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари
деб эътироф этилади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 55-моддасига кўра,
суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги
ҳолларда қабул қилинади:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда;
суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига
қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда;
сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда.
Суднинг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни рад этиш тўғрисидаги
қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд, кредиторлар қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисида қарор қабул қилишга қарши эканликларини инобатга олиб, ариза
талабини қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, суд ариза
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда –
ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
3
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари
ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
Бироқ, аризачи томонидан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
ҳақидаги аризасидаги ҳолатларни исботлаб беролмади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан
тўланган давлат божи ва почта харажатини аризачи зиммасига қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 55, 56, 84-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 68,
74, 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
аризачи “******” МЧЖнинг қарздор “******” фермер хўжалигини тўловга
қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантириш рад этилсин.
“******” МЧЖ томонидан олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажати
инобатга олиниб ўзининг зиммасига қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
А.Қодиров