← Назад
Решение #2843953 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
16
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 19 | — | law | |
| онуннинг | 46 | — | law | |
| онуннинг | 49 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 299 | — | law | |
| ИПКнинг | 301 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| Бюджет кодекси | 122 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1802-2501/817-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья З.Эшмирзаев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясида раислик этувчи Д.Рахимов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров
ва О.Қурбоновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг
котиблигида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28
февралдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Қашқадарё вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти бўйича ишни
Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, жавобгар
вакили Ш.Холиқов (ишончнома асосида), Қашқадарё вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси вакили Х.Махматқулов (ишончномага асосан)ларнинг
иштирокида Қашқадарё вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий
бошқармаси даъвогар “K rshi il
tr l um” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Sh hris bz
tum n ’ll rd n f d l nish k r n si” давлат муассасаси (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 146.440.000 сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 4 февралдаги ажрими билан ишга Қашқадарё вилояти
Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Қашқадарё вилояти Ғазначилик
бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суднинг 2025 йил 28 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби
тўлиқ қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан берилган кассация шикоятида суд
ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида
янги қарор қабул қилиш сўралган.
Бунга асос сифатида суд иш учун муҳим ҳолатларни аниқламаганлиги,
моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шартнома
тузмасдан, уни ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, давлат
харидлари тўғрисидаги қонун нормаларига риоя қилинмаганлиги каби важлар
келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
2
биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор кассация шикоятида келтирилган
важларни қувватлаб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида даъвогар ва учинчи шахс
Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси белгиланган тартибда
хабардор қилинган бўлса-да, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 297моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда
қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФК 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш
бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 2 октябрда
битум МГОни етказиб бериш тўғрисида 16-сонли шартнома тузилган.
Шартномага мувофиқ “сотувчи” (даъвогар) 175 728 000 сўмлик битум
МГО маҳсулотини “харидор” (жавобгар)га етказиб бериш, “харидор” эса бу
товарларни олдиндан пул ўтказиш йўли билан сотиб олиш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга 2024 йил
27 декабрдаги 24-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан қиймати жами
3
146.440.000 сўм бўлган битум МГОни етказиб берган, жавобгар эса етказиб
берилган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўлаб бермаган, натижада жавобгар
146.440.000 сўм қарздорликка йўл қўйган, даъвогарнинг қарзни бартараф этиш
борасидаги талабномаси ижросиз қолдирилган, натижада тарафлар ўртасида
мазкур низо юзага келган.
Жавобгарнинг 146.440.000 сўм қарздорлиги ишдаги мавжуд шартнома,
ишончнома, ҳисобварақ-фактура ҳамда бошқа шу каби ҳужжатлар билан
тасдиғини топган.
Шу сабабли биринчи инстанция суди даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топган.
Бироқ, биринчи инстанция суди даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш
ҳақида барвақт хулосага келган.
Чунки, тарафлар давлат харидларига оид қонун ҳужжатлари талабларига
зид равишда тендер ўтказилмасдан, шартномани ғазначилик бўлимидан
рўйхатдан ўтказмасдан, шартномавий муносабатга киришиб маҳсулотлар
етказиб берилган.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринларда Қонун деб
юритилади)нинг
19-моддасига
кўра
бюджет
ташкилотлари
давлат
буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини
режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат
молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган
тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон
тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шарт.
Ушбу Қонуннинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг
рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат
харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш
мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга,
молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга
эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат
харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Шунингдек, Қонуннинг 49-моддасига асосан электрон дўконда бир
шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет
буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача)
қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши
мумкин.
Қонуннинг 56-моддасида энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги
давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда
амалга оширилиши назарда тутилган:
ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг
нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади;
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет
буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига мувофиқ
юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан
ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет
4
маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик
бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлимларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга киради.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар юридик
мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатларни ғазначилик
бўлимларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25 декабридан
кечиктирмай тақдим этади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларда
15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади.
Мазкур ҳолатда тарафлар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги
Қонун ва қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда давлат харидлари
режалаштирилмасдан, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги
тўғрисида тасдиқларга эга бўлмагани ҳолда маҳсулотни давлат хариди электрон
дўкон ёхуд танлаш орқали савдолар ўтказилмасдан етказиб берилган.
Ушбу қонун ҳужжатларига асосан биринчи инстанция суди тарафлар
ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим сифатида
баҳоланиши лозимлиги учун юридик оқибатларга олиб келмаслиги сабабли
даъво талабига асос бўлган ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма-далолатнома ва
бошқа ҳужжатларни иш учун номақбул ва ишончсиз далил сифатида баҳолаши
ҳамда даъво талабини қаноатлантиришни рад этиши лозим эди.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятида
келтирилган важларни асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
шарт.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-
5
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация
ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб
чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
ИПКнинг 299-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши
ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул
қилишга ҳақли.
Ушбу Кодекс 302-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини тўлиқ
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини,
Бюджет кодексининг 122-моддасини, “Давлат харидлари тўғрисида”ги
Қонуннинг 19, 46, 49, 56-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 299, 301, 302-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилади:
Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган
кассация шикояти тўлиқ қаноатлантирилсин.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 февралдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
6
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “K rshi il tr l um” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “K rshi il tr l um” масъулияти чекланган жамияти томонидан
биринчи инстанция суди учун олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажати
инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “K rshi il tr l um” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ
2.928.800 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “K rshi il
tr l um” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ
1.464.400 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “K rshi il
tr l um” масъулияти чекланган жамиятидан
Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси фойдасига кассация
шикояти учун олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Биринчи инстанция суди томонидан 2025 йил 1 апрелда берилган ижро
варақалари бекор қилинсин.
Янги ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди
орқали Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
Судьялар
Д.Рахимов
М.Бозоров
О.Қурбонов
7
ҚАРОР
(Хулоса қисми)
Қарши шаҳри
4-1802-2501/817-сонли иш
2025 йил 20 ноябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясида раислик этувчи Д.Рахимов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров
ва О.Қурбоновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг
котиблигида
Шаҳрисабз
туманлараро
иқтисодий
судининг
2025 йил 28 февралдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Қашқадарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти бўйича
ишни Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев,
жавобгар вакили Ш.Холиқов (ишончнома асосида), Қашқадарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили Х.Махматқулов (ишончномага
асосан)ларнинг иштирокида Қашқадарё вилоят суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15,
55-моддаларини, Бюджет кодексининг 122-моддасини, “Давлат харидлари
тўғрисида”ги Қонуннинг 19, 46, 49, 56-моддаларини ҳамда Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 299, 301, 302-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилади:
Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган
кассация шикояти тўлиқ қаноатлантирилсин.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 февралдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “K rshi il tr l um” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “K rshi il tr l um” масъулияти чекланган жамияти томонидан
биринчи инстанция суди учун олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажати
инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “K rshi il tr l um” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ
2.928.800 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “K rshi il
tr l um” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ
1.464.400 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “K rshi il
tr l um” масъулияти чекланган жамиятидан
Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси фойдасига кассация
шикояти учун олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Биринчи инстанция суди томонидан 2025 йил 1 апрелда берилган ижро
варақалари бекор қилинсин.
Янги ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
8
Мазкур қарордан норози томон Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди
орқали Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
Д.Рахимов
Судьялар
М.Бозоров
О.Қурбонов