← Назад
Решение #2843963 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 21 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| зР ФК | 234 | — | law | |
| зР ИПК | 12 | — | law | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| зР ФК | 382 | — | law | |
| зР ФК | 384 | — | law | |
| зР ФК | 261 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4673-сонли иш
E-mail: i.gallaorol@sud.uz
Тел: (+99855) 152 05 99
(ички рақам: 25164, 25165)
ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғаллаорол тумани
2025 йил 20 ноябрь
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражапов котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “O’SMAT OIL” МЧЖга нисбатан
17.03.2025 йилдаги 781423/123-24-сонли олди-сотди шартномасини бекор
қилиш ҳамда 574 026 323 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иқтисодий ишни тарафлар вакилларининг иштирокисиз,
суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда сотувчи ёки
даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “O’SMAT OIL” МЧЖ (бундан буён матнда харидор ёки жавобгар деб
юритилади)га нисбатан 17.03.2025 йилдаги 781423/123-24-сонли олдисотди шартномасини бекор қилиш ҳамда 574 026 323 сўм жарима
ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар ҳамда жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Бироқ, даъвогар вакили судга илтимоснома тақдим этиб, унда даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантириб берилиши ҳамда ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқилиши сўралган.
Суд, даъвогар ҳамда жавобгар вакилларининг суд мажлисидан
хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини ва
даъвогарнинг суд муҳокамасини унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши бўйича
илтимосномасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейин матнда ЎзР ИПК деб юритилади)нинг
127, 128 ва 170-моддаларига асосан ишни даъвогар ҳамда жавобгарнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра,
инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг,
жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларига путур етказмаслиги шарт.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд
орқали
ҳимоя
қилиш,
давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш
ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ЎзР ФК деб юритилади)нинг 8-моддасига кўра, фуқаролик муносабатлари
иштирокчиларида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг
асосларидан бири шартнома ҳисобланади.
ЎзР ФКнинг 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши, 236-моддасида эса, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Электрон-онлайн аукционларни
ташкил этиш” АЖ томонидан ўтказилган электрон-онлайн аукцион
натижалари тўғрисидаги 2025 йил 7 мартдаги DA-1249441-сонли баённомага
кўра, жавобгар 13397855-лот, “O’zbekneftgaz” АЖ объекти бўлган, Жиззах
вилояти, Ғаллаорол тумани, Лалмикор МФЙ, Лалмикор шаҳарчасида
жойлашган, маъмурий бино (“Жиззах нефт базаси” МЧЖ Лалмикор филиали
бино ва иншоотлари) (бундан буён матнда объект деб юритилади)ни
4 367 591 550 сўмга сотиб олиш шарти билан танлов ғолиби деб топилган.
Аукцион савдолари баённомасига асосан даъвогар, жавобгар ва
“Жиззах нефт базаси” МЧЖ (бундан буён матнда балансда сақловчи деб
юритилади) ўртасида 2025 йил 17 мартда 781423/123-24-сонли олди-сотди
шартномаси тузилган ҳамда тарафлар ўртасида электрон тартибда
имзоланган.
Мазкур шартномаларнинг 3.1-бандига кўра, объектни сотиб олиш
тўловлари 4 367 591 550 сўмни ташкил этиши, бунда харидор томонидан
заклат пули сифатида тўланган 124 788 330 сўм миқдордаги пул маблағлари
объектни сотиб олиш тўловларининг бир қисми сифатида қабул қилиниши,
харидор объект учун сотиб олиш тўловларини мазкур шартнома кучга кирган
кундан бошлаб бир ой муддатда
(17.04.2025 йилга
қадар)
1 528 657 042,50 сўм миқдоридаги дастлабки (35 фоиз) сотиб олиш
тўловларини (заклат пулини инобатга олган ҳолда) мазкур шартноманинг
3.2-бандида кўрсатилган ҳисоб рақамига бир йўла тўлаш орқали амалга
ошириши, қолган (65 фоиз) 2 838 934 507,50 сўм миқдоридаги сотиб олиш
тўловларини мазкур шартноманинг 3.2-бандида кўрсатилган ҳисоб рақамига
жадвалга асосан амалга ошириши белгиланган.
Шунингдек, шартноманинг 3.4-бандида, агар “Харидор” томонидан
шартнома кучга кирган кундан бошлаб 1 ой муддатда, сотиб олиш
тўловларининг камида 35,0 фоизи миқдорида дастлабки тўлов амалга
оширилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
18 мартдаги ПҚ-168-сонли қарорининг 9-банди тўққизинчи хатбошисига
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
6 октябрдаги 279-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган
Низомнинг 89-бандига мувофиқ, қолган сотиб олиш тўловлари суммасига
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида
йиллик фоизлар ҳисобланади ва сотиб олиш тўловлари фоизли тўлов
графигига асосан амалга оширилиши белгиланган.
Бироқ, шартнома кучга кирган кундан бошлаб 1 ой муддатда сотиб
олиш тўловларининг 35,0 фоизи миқдоридаги тўловлар жавобгар томонидан
амалга оширилмаган.
Шартноманинг 5.3-бандида, шартноманинг 3-бўлимига мувофиқ сотиб
олиш тўловлри белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда “Харидор”
ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида тўланмаган тўловларнинг
1,0 фоизи миқдорда, лекин ўз вақтида тўланмаган тўлов қийматининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда Сотувчига 0,4 фоиз пеня тўланиши
белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогарнинг ҳисоб-китоби бўйича 2025 йил
2 октябрь ҳолатига ҳисобланган 2 121 401 610 сўм сотиб олиш тўловлари,
376 036 793 сўм фоиз тўлови ва сотиб олиш тўловлари муддатида
тўланмаганлиги натижасида вужудга келган 705 719 602 сўм пеня тўловлари
жавобгар томонидан амалга оширилмаган.
Жавобгар томонидан ўз мажбуриятлари бажармаслиги натижасида
тарафлар ўртасидаги шартнома жиддий равишда бузилган.
Шартнома 5.3-бандининг 2-хатбошисида бунда бўлимда назарда
тутилган ва тўлов муддати ўтиб кетган исталган оралиқ (ёки охирги) давр
тугагандан кейин уч ой давомида харидор томонидан сотиб олиш тўловлари,
шунингдек пенялар тўланмаса, сотувчи мазкур шартномани бир томонлама
бекор қилишга ҳақлилиги, бунда “Сотувчи” сотиб олиш тўловларининг
15 фоизи миқдорида “Харидор”га нисбатан жарима қўллаши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан шартнома жавобгарнинг айби билан
бекор бўлаётганлиги сабабли, жавобгарга нисбатан жавобгар томонидан
олдиндан тўланган 81 112 410 сўм заклат маблағини чегириб ташлаган
ҳолда жами 574 026 323 сўм миқдорида жарима ҳисобланган.
Даъвогарнинг ушбу жарима тўловларини тўлаб берилиши ҳамда
тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартномани бекор қилиш юзасидан
юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарга нисбатан 17.03.2025 йилдаги 781423/123-24-сонли олди-сотди
шартномасини бекор қилиш ҳамда 574 026 323 сўм жарима ундиришни
сўраган.
ЎзР ИПКнинг 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш
бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт.
ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ЎзР ФКнинг 382-моддасида, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада
маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш
ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида агар мазкур
шартнома имзоланганидан кейин тарафлардан бири мазкур шартнома
бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаса ёки уларга риоя етмаса ёхуд
мазкур шартнома имзоланганидан кейин хоҳлаган пайтда, Шартноманинг
6-бўлимида кўрсатилган бирор-бир кафолат нотўғри ёки чалғитувчи
эканлиги,
тарафларнинг
қандайдир
мажбуриятларига
риоя
қилинмаганлигини кўрсатувчи бирорта ҳолат ёки ҳодиса тарафлардан
бирига маълум бўлиб қолса, бундай ҳолатда жабрланувчи тараф
белгиланган тартибда ушбу шартномани бекор қилишни ва етказилган
зарарларни қоплашни талаб қилишга ҳақлили белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар ўз шартномавий мажбуриятларини
бажармай тарафлар ўртасидаги шартномани жиддий равишда бузган ҳолда
даъвогарнинг ҳисоб-китоби бўйича 2025 йил 2 октябрь ҳолатига
ҳисобланган 2 121 401 610 сўм сотиб олиш тўловлари, 376 036 793 сўм фоиз
тўлови ва сотиб олиш тўловлари муддатида тўланмаганлиги натижасида
вужудга келган 705 719 602 сўм пеня бўйича тўловларини амалга
оширмаган.
ЎзР ФКнинг 384-моддасида, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда
кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда,
бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб
олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
талабни судга тақдим этиши мумкинлиги белгиланган.
Шунга
асосан,
даъвогар
томонидан
жавобгарга
мавжуд
қарздорликларни тўлаб қўйиш ҳамда ФКнинг 384-соддаси талаби асосида
олди-сотди шартномасини бекор қилиш юзасидан 2025 йил 22 июлда
02/09-7876-сонли талабнома юборилган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирган.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар томонидан тарафлар ўртасидаги
шартномани шартлари жиддий равишда бузилганлиги ҳамда даъвогарнинг
мазкур шартномани бекор қилиш ҳақидаги таклифини оқибатсиз
қолдирганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг тарафлар ўртасида
тузилган
17.03.2025
йилдаги
781423/123-24-сонли
олди-сотди
шартномасини бекор қилиш талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда ушбу
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгарнинг айби билан
тарафлар ўртасида тузилган шартнома бекор бўлаётганлиги сабабли,
жавобгардан 574 026 323 сўм миқдорида жарима ундиришни сўраган.
ЎзР ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва
қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка
жарима ҳисобланади.
Шартнома 5.3-бандининг 2-хатбошисида бунда бўлимда назарда
тутилган ва тўлов муддати ўтиб кетган исталган оралиқ (ёки охирги) давр
тугагандан кейин уч ой давомида харидор томонидан сотиб олиш тўловлари,
шунингдек пенялар тўланмаса, сотувчи мазкур шартномани бир томонлама
бекор қилишга ҳақлилиги, бунда “Сотувчи” сотиб олиш тўловларининг
15 фоизи миқдорида “Харидор”га нисбатан жарима қўллаши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан сотиб олиш
тўловлари (4 367 591 550)нинг 15 фоизи миқдорида 655 138 733 сўм
(4 367 591 550*15%) жарима ҳисобланган ва ундан жавобгар томонидан
олдиндан тўланган 81 112 410 сўм закалат пул маблағи чегириб ташлаган,
натижада жами 574 026 323 сўм миқдорида жарима ҳисобланган.
ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб бериши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг жарима ундириш тўғрисидаги даъво
талаби асосли ҳисобланади.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарориинг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг
326-моддасига
мувофиқ,
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра суд, тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш
даражасини, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблигини ҳамда кредитор манфаатларини
инобатга олиб, талаб қилинган 574 026 323 сўм жарима миқдорини
80 363 686 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” ҳақидаги
илованинг 2-қисми “а” ва “б” бандларида Иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда,
номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари
миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи
қисмига асосан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 8, 234, 236, 333, 382,
384-моддалари, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва “O’SMAT OIL” МЧЖ ўртасида
тузилган 2025 йил 17 мартдаги 781423/123-24-сонли олди-сотди
шартномаси бекор қилинсин.
Жавобгар “O’SMAT OIL” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 80 363 686 сўм
жарима ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 15 600 527 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув
қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ф.Р.Музаффаров