← Назад
Решение #2843972 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| оунунинг | 25 | — | law | |
| олатларниисботлаш шартлиги ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанциясудида
ишни кўрган судья –М.Набиев
Апелляцияинстанцияси судида
маърузачи судья – ****
****
БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯИНСТАНЦИЯСИСУДИНИНГ
ҚАРОРИ
**** йил20ноябрь
Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судьяси****раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар****ва **** иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси**** котиблигида,Бухоро вилоят ****
бўлим прокурор ****,Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси вакили **** (****
йил 6 январдаги ****-сонли ишончномага асосан), “V bk nt qilg’i s vd ”
масъулияти чекланган жамияти вакили ****қов (**** йил 8 июлдаги
ишончнома ва адвокатлик ордерига асосан)лар иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармасининг “V bk nt qilg’i s vd ” масъулияти чекланган
жамиятига
нисбатан
**** йил 12 сентябрда расмийлаштирилган D ****-сонли баённомани
бекор қилиш ҳамда “V bk nt
qilg’i s vd ” масъулияти чекланган
жамиятидан **** сўм пеня, **** сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қабул қилинган Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг
**** йил 26 августдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармаси томонидан берилган апелляция шикоятини иқтисодий
иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди биносида ўтказилган очиқ
суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “V bk nt qilg’i
s vd ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан **** йил 12 сентябрда расмийлаштирилган
D ****-сонли баённома (шартнома)ни бекор қилиш ҳамда “V bk nt qilg’i
s vd ”
масъулияти
чекланган
жамиятидан
****
сўм
пеня,
**** сўм жарима ундиришни сўраган.
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг**** йил 26 июлдаги
ҳамда**** йил 12 августдаги ****ларибилан ишга“Бухоро нефт базаси”
масъулияти чекланган жамияти ва“El ktr n nl n uksi nl rni t shkil tish”
акциядорлик жамиятини низонинг предметига нисбатан **** талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суднинг **** йил 26 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Даъвогар ҳал қилув қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти
билан мурожаат қилган.Шикоятдабиринчи инстанция суди далилларга
еткарли баҳо бермаганлиги,Ўзбекистон ****ҳкамасининг “Электрон
онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” **** йил 12
январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган“E- uksi n”электрон савдо
платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш
ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаНизомнинг 33,46-бандлари ҳамда
жавобгарнинг
****
йил
2
июндаги
16-сонли розилик хати инобатга олинмаганлиги билдирилиб,ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, янгитдан қарор қабул қилиш сўралган.
Суд **** иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятини
қувватлаб, жавобгар томонидан **** йил 2 июнда берилган савдо
баённомасини бекор қилишга розилиги **** хатни биринчи инстанция
судиинобатга олмаганлигини, савдо баённомаси бекор бўлмаганлиги
сабабли мулкни қайта аукционга қўйиш имкони бўлмаётганлигини, суднинг
ҳал қилув қарори асоссизқабул қилинганлигини, ахборот тизимига
шартнома
тузилганлиги
тўғрисида
хатолик
билан
маълумот
киритилганлигини, шартнома тузиш **** юклаш тўғрисида даъво аризаси
билан ҳам мурожаат қилганлигини, уларнинг даъво аризаси
қаноатлантириш рад қилинганлигини билдириб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд **** иштирок этган жавобгар вакилиобъектни қабул қилишни
рад қилиш тўғрисида ахборот тизимига киритилганлигини, шартнома тузиш
ниятлари йўқлигини, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори тўғри
қабул қилинганлигини билдириб, даъвогарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд **** иштирок этган прокурордаъвогарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириштўғрисида фикр билдирди.
Суд **** **** ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинганучинчи
шахсларсуд
муҳокамасида
вакил
иштирокини
таъминламади.
2
Бироқ, **** йил 13 ноябрдаги суд муҳокамасидаиштирок этган
“El ktr n nl n uksi nl rni t shkil tish” акциядорлик жамияти вакили
аукцион
савдоларида
жавобгар
ғолиб
чиққанлигини,
дастургашартноматузилганлиги тўғрисида ахборот даъвогар томонидан
киритилганлигини, шусабабли кейинги ғолибгашартнома тузиш таклифи
берилмаганлигини, Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг
**** йил 12 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган Низом
талабларига асосан баённома расмийлаштирилганлигини, баённома олдисотди шартномаси кучига эгаэканлигинимулк ва мулкий ҳуқуқни давлат
рўйхатидан ўтказиш учун ҳамда олди-сотди шартномаси тузиш учун асос
ҳисобланишини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буёнматнда ИПК деб юритилади) ****-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
апелляция инстанцияси судининг суд **** суд муҳокамасини ўтказиш ****
ва жойи **** тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шусабаблисудлов
ҳайъати
ишниучинчи
шахсларвакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш юзасидан
маърузачи судьянинг маърузаси ватарафларвакилларинингтушунтиришини,
прокурор фикринитинглаб, қуйидагиларга асосанапелляцияшикоятини
қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича,Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг
**** йил 7 июлдаги 35а-сонли буйруғига асосан, даъвогар томонидан
умумий ер майдони 0,**** га., шундан қурилиш ости ер майдони ****,5
кв.метр бўлган Вобкент тумани, Халач маҳалласи, Қуйи Халач аҳоли
пунктида жойлашган “Вобкент-10” ФЁТШ бино ва иншоотлари очиқ
аукцион электрон савдоларига чиқарилган.
“El ktr n nl n- uksi nl rni t shkil tish” акциядорлик жамияти
томонидан **** йил 6 сентябрь куни ўтказилган электрон-онлайн аукцион
савдоси натижалари асосида жавобгар савдо ғолиби деб топилганва
**** йил 12 сентябрда D ****-сонли баённомарасмийлаштирилган.
Даъвогар **** йил 9 августда ****-сонли оферта хати билан мурожаат
қилиб,жавобгарга **** йил 6 сентябрдаўтказилган электрон-онлайн аукцион
савдоси натижалари асосида **** йил 12 сентябрда расмийлаштирилган D
****-сонли баённомага асосан олди-сотдишартномаси тузишни таклиф
қилган.Бироқ, жавобгар шартномани имзолаб бермаган.
Даъвогар **** йил 29 майдаги ****-сонли талабнома билан мурожаат
қилиб,****
йил
12
сентябрда
расмийлаштирилган
D
****-сонли баённомани ихтиёрий равишда бекор қилиш
3
таклфибилдирилиб,**** сўм пеня ва **** сўм жаримани тўлаб беришни
сўраган.Талабнома жавобгарга почта бўлими орқали юборилган.
Мазкур талабномага жавобгар **** йил 2 июндаги 16-сонли розилик
хати бериб,**** йил 12 сентябрдагиD ****-сонли баённомани бекор
қилига эътирози йўқлигини, жарима ундириш талаби тарафлар ўртасида
шартнома тузилмаганлиги сабабли қонун талабларига зид эканлиги маълум
қилинган.
Шу сабаблидаъвогариқтисодий судгадаъво аризасидагиталабларбилан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда **** барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ****.Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, **** ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг ****-моддасига асосан **** **** шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса-иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим **** **** керак.
ФК ****-моддасининг биринчи қисмига кўра,агар шартноманинг
мазмунидан бошқача тартиб англашилмаса, у ким ошди савдосини ўтказиш
йўли билан тузилиши мумкин.Шартнома кимошди савдосида ғолиб
чиққан шахс билан тузилади.
Аниқланишича, аукцион ғолиби жавобгарбиланэлектрон-онлайн
аукцион савдоси натижалари асосида **** йил 12 сентябрда
расмийлаштирилган D
****-сонли баённомага асосан олди-сотди
шартномаситузилмаган.
Ўзбекистон
****ҳкамасининг
****
йил
12 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган““E- uksi n” электрон
савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил
этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён
матндаНизом деб юритилади)нинг 33-бандига кўра, савдо платформасида
лот қиймати тўлиқ тўланиши талаб этилмайдиган аукцион объектлари
бўйича аукцион ғолиби томонидан операторнинг хизмат **** учун етарли
маблағ беш иш куни ичида тўлангандан сўнг кейинги иш кунидан
кечиктирмай баённома расмийлаштирилади.
4
Баённома расмийлаштирилгандан сўнг ўн иш кунидан кечиктирмай
баённома асосида буюртмачи билан аукцион ғолиби ўртасида олди-сотди
(ижара) шартномаси тузилади (қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб
назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).
Олди-сотди (ижара) шартномасида тарафларнинг ****, шу жумладан,
давлат кўчмас мулк объектига бўлган мулк ёки ижара ҳуқуқининг
сотувчидан харидорга ўтиш шартлари, аниқ муддатлари, тартиби ва
кетмакетлиги акс эттирилиши керак.
Агар аукцион ғолиби беш иш куни ичида белгиланган тўловни
тўламаган ёки олди-сотди (ижара) шартномасини имзолашни рад этган ****,
аукционнинг захирадаги ғолибига оператор хизмат **** етарли маблағни
тўлаш учун беш иш кунлик муддат берилади.
Ушбу муддат давомида захирадаги ғолиб тўловни амалга оширса,
аукцион ғолиби деб эътироф этилади ва унга мазкур Низомда белгиланган
тартибда баённома расмийлаштирилади.
Захирадаги ғолиб белгиланган тўловни муддатида тўламаган ёки
олди-сотди (ижара) шартномасини имзолашни рад этган ****, аукцион
ўтказилмаган деб ҳисобланади (баённома расмийлаштирилган ҳолларда ўз
кучини йўқотади).
ФК ****-моддасининг ўнинчи қисмига кўра, агар кимошди савдосига
**** шартнома тузиш ҳуқуқи қўйилган бўлса, бундай шартномани тарафлар
кимошди
савдоси
тамом
бўлганидан
ҳамда
баённома
расмийлаштирилганидан кейин кечи билан йигирма кунда ёки хабарда
эълон қилинган бошқа муддатда имзолашлари керак.Улардан бири
шартнома тузишдан бош тортган ****, иккинчи тараф судга мурожаат
қилиб, шартнома тузишга **** этишни, шунингдек уни тузишдан бош
тортиш натижасида етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга ****.
Аниқланишича, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб,жавобгарга нисбатанумумий ер майдони 0,**** га., шундан қурилиш
ости ер майдони ****,5 кв.метр бўлган Вобкент тумани, Халач маҳалласи,
Қуйи Халач аҳоли пунктида жойлашган “Вобкент-10” ФЁТШ бино ва
иншоотларини харид нархида сотиш бўйичаолди-сотди шартномасини
тузиш **** юклашни сўраган.
Пешку туманлараро иқтисодий судининг ****-сонли иқтисодий иши
бўйича**** йил 24 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси
қаноатлантириш рад қилинган.
Низом 33-бандининг саккизинчи хатбошига кўра, олди-сотди (ижара)
шартномаси
расмийлаштирилгани
ёки
расмийлаштирилмаганлигитўғрисидаги маълумот белгиланган муддатда
буюртмачи томонидан савдо платформасига жойлаштирилиши шарт.Ушбу
маълумот 10 иш куни ичида жойлаштирилмаса, савдо платформаси орқали
автоматик тарзда шартнома имзоланмаган деб топилиб, тартиб-таомиллар
ушбу Низом доирасида давом эттирилади.
5
ИПК 74-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд далилларга ишнинг
барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд **** қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради.
“El ktr n nl n uksi nl rni t shkil tish” акциядорлик жамиятининг
**** йил 4 мартдаги ****-сонли хати билан лот бўйича шартнома
имзоланмаган бўлсада, буюртмачи (даъвогар) томонидан “E- uksi n”
электрон савдо платформасида шартнома имзоланганлиги тўғрисида
ахборот киритганлиги, аукцион ғолиби шахсий кобинети орқали “0” изоҳи
остида объектни қабул қилиш рад этилганлиги маълум қилинган.
Низомнинг 95-бандига кўра,аукцион ёки танловни ташкил этиш ва
ўтказиш тартибидан ташқари бўлган тартиб-таомилларга риоя
қилинмаганлиги учун аукцион ёки танлов натижалари тўғрисидаги
баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайдидеб
белгиланган.
Демак, ушбу ҳолатда аукцион ўтказилган бўлиб, баённомани бекор
қилишгаНизомнинг 95-бандида қайд қилинганасослар мавжуд эмас.
**** йил 12 сентябрдаги баённоманингқўшимча маълумотлар
бандининг
2-қисмида
объект
бўйича
тузиладиган
олди-сотди
шартномасидаги сотиб олиш тўловлари белгиланган муддатларда амалга
оширилмаган ****, харидор томонидан тўланиши белгиланган сумманинг
ҳар бир кечиктирилган иш куни учун 1,0 фоиз миқдорида пеня тўланиши
қайд қилинган.
Даъвогар даъво талабидаги **** сўм пеня ва **** сўм миқдорида
жаримани ундириш талабига Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
қоунунинг 25-моддасини асос қилиб келтирган.Ваҳоланки, тарафлар
ўртасида олди-сотди шартномаси имзоланмаган экан, даъвогарнинг пеня ва
жарима ундириш талаби ҳам асоссиз ҳисобланади.
Биринчи инстанция суди ишни кўришда, жавобгар **** ва баённомада
белгиланган муддатларда олди-сотди шартномасиниимзоламаганлигиҳамда
объектни сотиб олиш тўловларинитўламаганлигисабабли Низомнинг 34 ва
37-бандларига кўра, аукционни ўтказилмаган деб ҳисоблашга асос
бўлиб,ўтказилмаган аукцион натижаси бўйича расмийлаштирилган
баённома ҳам ****эмас ва ўз кучини йўқотади деб,ҳал қилувқ қарорини
асослашдахатоликка йўл қўйган бўлсада, аммо даъво аризасини
қаноатлантиришнирадэтиб тўғри хулосага келган.
Жавобгарнинг **** йил 2 июндаги 16-сонли розилик хати билан
баённомани бекор қилишга эътирози йўқлигинимаълум қилганлиги,
**** йил 12 сентябрдаги баённомани бекор қилишга асос бўлишлиги
даъвогар томонидан исботланмган.
Ишда иштирок этувчи шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларниисботлаш шартлиги ИПК 68-моддасининг биринчи
6
қисмида белгиланган бўлиб, даъвогар томонидан ўз талабларига асос қилган
ҳолатларни ҳужжатлар билан исботлаб берилмаган.
Шу сабабли судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида
келтирилган **** билан келишмайди.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Демак,даъвогарнинг апелляцияшикоятида келтирилган **** асоссиз.
Бинобарин,даъвогарнингапелляцияшикоятида
келтирган
****
суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўла
олмайди.
Иш ҳужжатларида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилиш ёки ўзгартириш учун ИПК****-моддасида назарда тутилган
асослар мавжуд эмас.
ИПК****-моддасининг биринчи бандига кўра,апелляция инстанцияси
суди шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ****.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бузмаганлигини инобатга олиб,
жавобгарнингапелляцияшикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади.
ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд **** ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур модданинг тўққизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляциява кассацияёкитафтиш шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд **** ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ ****.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” **** йил
6 январдаги Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига
кўра,Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва
унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари-ўз
зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш
учункиритиладиган даъволар ва аризалар бўйича иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан озод қилинган.
Судлов ҳайъати суд **** ундириш масаласини муҳокама
қилиб,даъвогарнингапелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилганлиги
боис,даъвогартомониданапелляцияинстанцияси
учун
лджиндан ****сўм почта **** тўланганлигини инобатга олиб, унинг
зиммасида қолдиришни,даъвогардавлат божи тўловидан озод қилинганлиги
сабабли давлат божини ундирмасликни лозим топди.
7
Юқорида баён этилганларга асосланиб,Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг ****,****,****-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарорқилади:
ДаъвогарЎзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги
Бухоро
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг
апелляцияшикоятиниқаноатлантириш рад этилсин.
Ғиждувонтуманларароиқтисодий судининг ****йил 26 августдагиҳал
қилув қарориўзгаришсиз қолдирилсин.
ДаъвогарЎзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасинингапелляция инстанцияси
суди учун олдиндан****сўм почта **** тўланганлиги инобатга олиниб,
унинг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан бир йил муддатдаҒиждувонтуманлараро иқтисодий
суди орқали Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш шикояти (протести) билан мурожаат қилишга ****.
Раислик қилувчи
****
ҳайъат аъзолари
****
****
8