Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/8983 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Хамкорбанк Ответчик / Подсудимый ЯТТ Боймурадов Жўрабек Хазрактқулович
Source ID f6a5b588-72f4-4be9-b4e8-9670fba61a6b Claim ID PDF Hash c2390fb31285fb86... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 169 символов
4-1901-2504/8983-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 20 ноябрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили – З.Қудратов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар «Хамкорбанк» АТБнинг жавобгар ЯТТ Боймурадов Жўрабек Хазрактқуловичга нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: «Хамкорбанк» АТБ (кейинги ўринларда – даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ЯТТ Боймурадов Жўрабек Хазрактқулович (кейинги ўринларда – жавобгар)дан 2485532 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 1881649 сўм кредит фоизи, 671156 сўм пеня ундиришни сўраган. Жавобгар суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини, суд мажлиси кунигача қисман тўлов қилганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Судда аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 28 августда №2921-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, банк томонидан жавобгарга 100000000 сўм миқдоридаги кредит маблағи 36 ой муддатга 28 фоиз устама тўлаш шарти билан ажратилган. Кредит шартномасига асосан кредитни қайтариш графиги тузилган бўлиб, кредит шартномасининг узилмас қисми сифатида бўлган иловасини ҳар иккала томон имзолаган. Бироқ, жавобгар кредит фоизларини келишилган муддатда тўламасдан келган. Даъвогар кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлсада, қарздор кредит шартномасида кўрсатилган кредитни қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, кредитдан қарздорликни юзага келтирган. Даъвогар томонидан судга тақдим этган маълумотномага кўра суд мажлиси кунида жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилган, жумладан 229001 сўм фоиз қарзи ва 671156 сўм пеня қолган. Даъво асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги қайд этилган. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган. Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажарган, бироқ, қарздор кредит шартномасида кўрсатилган кредитни қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Кредит шартномасининг 8.3-бандига кўра агар кредит тўловлари бажарилмаса, қарз олувчи томонидан тўлиқ бажарилгунга қадар, кредитор томонидан хар бир муддати ўтган кун учун қарз олувчидан кредит қарзи миқдорининг 0,2 % миқдорида аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди деб келишилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарга 229001 сўм кредит фоизи ва 671156 сўм пеня ундириб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 412000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига иш бўйича тўланган 41200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво қисман қаноатлантирилсин. «Хамкорбанк» АТБ фойдасига ЯТТ Боймурадов Жўрабек Хазрактқуловичдан 229001 сўм кредит фоизи, 671156 сўм пеня ва 41200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. ЯТТ Боймурадов Жўрабек Хазрактқуловичдан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 412000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ж.Ачилов