← Назад
Решение #2843978 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 11 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онуннинг | 11 | — | law | |
| онуннинг | 8 | — | law | |
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2304-2503/ХХХ-сонли иқтисодий иш
судья З.Хасанова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чимбой тумани
2025 йил 20 ноябрь
Чимбой туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Хасанова
раислигида, судья ёрдамчиси К.Данияровнинг котиблигида, аризачи
ХХХХХнинг жавобгар “ХХХХХ” маъсулияти чекланган жамиятининг
фаолиятини экологик хулоса олгунига қадар вақтинчалик тўхтатиш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни Чимбой туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни
а н и қ л а д и:
ХХХХХ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХХХХХ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг фаолиятини
фаолиятини экологик хулоса олгунига қадар вақтинчалик тўхтатишни
сўраган.
Аризачи 2025 йил 20 ноябрда судга 02-01/18-4216-сонли хат такдим этиб,
хатида жавобгар ўзига тегишли мол-мулкларини топшириш-қабул қилиш
далолатномаси асосида бошқа корхонага топширганлиги сабабли давлат
экологик экспертизаси хулосасини олишга зарурият йўқлигини билдириб,
аризани кўрмасдан қолдиришни сўраган.
2025 йил 17 ноябрдаги суд мажлисида жавобгар вакили адвокат
Ж.Насриддинов ариза асоссиз эканлигини, сабаби жавобгар ўзига тегишли
мол-мулкларини топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида “BULD
M STER
INVEST”
МЧЖга
топширганлиги
билдириб,
аризани
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Аризачи ва жавобгар вакиллари суд мажлисида қатнашмади.
Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва
170-моддаларига мувофиқ ишни уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикасининг 09 декабрь 1992 йилдаги “Табиатни
муҳофаза қилиш тўғрисида” ги 754- II-сон Қонунининг 11-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва
иқлим ўзгариши вазирлиги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида махсус
ваколатли орган ҳисобланади.
1
Ушбу Қонуннинг 15-моддасига мувофик корхоналар, ташкилотлар ва
муассасалар атроф-мухитга таъсирнинг йул куйилиши мумкин булган энг
юкори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошка мезонларни ишлаб
чиқишлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 7 сентябрь
2020 йилдаги “Атроф муҳитни таъсирини баҳолаш механизмини янада
такомиллаштириш тўғрисида” ги 541-сонли карори билан тасдиқланган
“Давлат экологик экспертизаси тўғрисида” ги Низомга асосан экологик
экспертиза хулосаси олиниши лозим бўлган фаолият турлари белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга
таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида” 24 февраль 2025
йилдаги ЎРҚ-1036-сон Қонуни (бундан буён матнда – Қонун деб юритилади)
8-моддасига мувофиқ, экологик экспертиза объектлари қуйидагилардан
иборат:
барча турдаги қурилишлар учун ер участкаларини танлаш ва (ёки)
ажратиш материаллари;
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари;
табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хўжалик
фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва
йўриқнома-услубий ҳужжатлар, шу жумладан техник регламентлар ва
шартларнинг, стандартларнинг, қоидалар ҳамда йўриқномаларнинг
лойиҳалари;
чиқиндиларни зарарсизлантириш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш
учун янги турдаги технологияларни ҳамда техника воситаларини,
материаллар, буюмларни, биологик, кимёвий моддаларни ва воситаларни
яратиш бўйича ҳужжатлар;
атроф-муҳитнинг ҳолатига ва инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи
ишлаб турган корхоналар ҳамда бошқа объектлар;
махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган объектлар.
Экологик экспертиза объектлари атроф-муҳитга таъсири бўйича уч
тоифага бўлинади ва уларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, ушбу Қонуннинг 8-моддасида назарда
тутилган экологик экспертиза объектлари давлат экологик экспертизасидан
ўтказилиши шарт.
Бироқ, ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, “ХХХХХ" маъсулияти
чекланган жамияти узига тегишли Қорақалпоғистон Республикаси, Қораўзак
туманида 0,64 га ер майдонида жойлашган “KEM IRS Y-3” конидан
порфиритни қазиб олиш учун ер қаъри участкасинидан фойдаланиш ҳуқуқига
оид расмийлаштирилган рухсатномани “BULD M STER INVEST” МЧЖга
тоширганлиги сабабли Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси
томонидан 2024 жыл 20 майда QQ 0312 F5-сонли рухсатнома ва фойдаланиш
шартлари “BULD M STER INVEST” МЧЖга қайта расмийлаштирилган.
2
Шу сабабли жавобгар томонидан экологик хулоса олиниши лозим
бўлмаган.
ИПКнинг 217-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида
фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш бўйича ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш назарда тутилган.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод
қилинган.
Юқоридагиларга асосан суд аризани қаноатлантиришни рад этишни,
тўланган 41 200 сўм почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни,
давлат божи ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 217, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Аризачи ХХХХХнинг аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн
кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
З.Хасанова
3