← Назад
Решение #2843981 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 12 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 92 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуни | 140 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Қарши шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья А.Қодиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, аризачи вакили ****
(ишончнома асосида), муваққат бошқарувчи **** иштирокида, аризачи
“*************” МЧЖ ХКнинг қарздор “*************” фермер хўжалигин
тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи “*************” МЧЖ ХК (бундан буён матнда кредитор деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “*************”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга
қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 22 августдаги ажрими билан қарздорга нисбатан
умумбелгиланган тартибда банкротлик иш қўзғатилган, кузатув тартиб
таомили қўлланилган ва жамиятнинг муваққат бошқарувчилик лавозимига
3-тоифали суд бошқарувчиси *************муваққат бошқарувчи этиб
тайинланган.
Муваққат бошқарувчи зиммасига:
қарздорга нисбатан кузатув жорий этилганлиги ҳамда кредиторларни
умумий
йиғилишини
ўтказиш
ҳақидаги
маълумотлар
“Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади) 53, 54 ва 85-моддаларига мувофиқ расмий нашрда эълон қилиниб,
уни тасдиқловчи далиллар судга тақдим этиш;
қарздорнинг мол-мулкини сақланишини таъминлашга қаратилган
чоралар кўриш;
қарздорнинг молиявий ҳолати таҳлил қилиш;
қарздорнинг кредиторларини аниқлаш, кредиторлар реестрини тузиш
ва улар қарздорга нисбатан кузатув жорий этилганлиги ҳамда кредиторлар
биринчи йиғилиши ўтказиладиган сана ва жойи ҳақида хабардор қилиш;
кредиторлар биринчи йиғилишини чақириш ва ўтказиш ва йиғилиш
баённомаси
(“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Қонуннинг
12-моддасида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда), шунигдек
тугатиш (санация, ташқи) бошқарувчи номзоди тақдим этиш вазифалари
юклатилган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган аризачи кредитор вакили
қарздорлик қопланмаганлиги ва кредиторлар умумий йиғилишида қарздорни
банкрот деб топишга қарор қабул қилинганлиги сабабли, қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топишни, суд тугатиш бошқарувчиси сифатида
З.Холмуродовани тайинлашни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган муваққат бошқарувчи З.Холмуродова
кузатув жараёнида оммавий ахборот воситасига эълон берилган, кредиторлар
йиғилиши чақирилганлигини, корхонанинг молиявий аҳволи таҳлил
қилинганлигини, таҳлил натижалари бўйича хулоса тузилганлигини,
корхонанинг кредиторлари аниқланиб, 2025 йил 17 ноябрь кунида ўтказилган
кредиторлар биринчи умумий йиғилиш баёни қарори билан қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида
қарор чиқарилганлигини, қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжуд бўлиб, тўлов қобилиятини тиклаш имконияти мавжуд эмаслигини,
кузатув жараёнида тузилган ҳисобот ва хулоса судга тақдим этилганлигини
баён қилиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида қарздор тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128,
170-моддаларига мувофиқ, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд муваққат бошқарувчи ва кредиторнинг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатлари ҳамда муваққат бошқарувчининг ҳисоботини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни ва суд
харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим деб топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи
қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг
пул
мажбуриятдари
бўйича
кредитор
талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини
бажаришга
қодир
эмаслиги;
доимий
тўловга
қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор пул мажбуриятларини
бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига
қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қарши туманлараро иқтисодий
судининг 4-1801-2403/1501-сонли 2025 йил 25 апрелдаги ҳал қилув қарори
билан қарздор “*************” фермер хўжалиги ҳисобидан кредитор
“*************” МЧЖ фойдасига **** сўм асосий қарз, олдиндан тўланган
****
сўм
давлат
божи
ва
***
сўм
почта
харажати,
****/-сонли 2024 йил *** июлдаги ҳал қилув қарорга асосан
** сўм давлат божи ва *** сўм почта харажати ундирилиши белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган
бўлса-да, қарздорлик бугунги кунга қадар бартараф этилмаган.
Тасдиқланган
кредиторлар
реестрида
кредитор
ҳисобланган
“*************” МЧЖ ХК **** сўм, Бюджет олдидаги ҳақдорлик
*** сўм, АТБ “*** сўм миқдорида талаб билдирган.
Қонун 92-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд кредиторларнинг
биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд
ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки
келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни
юритишни тугатади.
Қонуннинг 142-моддасига асосан, суд қарздорни банкрот деб топиш
ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
Қонунининг 140-моддаси бешинчи қисмига кўра, суд қарздорни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарорида
қарздор юридик шахс фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан
ҳолда, кредиторлар йиғилишининг, тугатиш бошқарувчисининг ва (ёки)
тегишли давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг илтимосномасига кўра тугатишга доир иш юритиш
қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширилишини кўрсатиши
мумкин. Бунда қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
қўзғатилгунига қадар тузилган ва фаолиятини давом эттириш учун зарур
бўлган шартномаларини бажаришни тўхтатишга ёки уларни бажаришни рад
этишга йўл қўйилмайди.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан
дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига
юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар
ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма
ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд аризани қаноатлантириб, қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топишни ҳамда суд харажатларини қарздор зиммасига
юклашни лозим топади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 5, 7, 51, 92, 140, 142-моддаларига ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176–179,
186-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор “*************” фермер хўжалиги тўловга қобилиятсиз деб
топилсин.
“*************” фермер хўжалиги тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи
тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга *************тайинлансин ва
унга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида
ойлик иш ҳаққи тасдиқлансин.
Суд тугатиш бошқарувчиси З.***** зиммасига қарздор тўловга
қобилиятсиз деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги
ҳақида расмий нашрда эълон бериш, тугатишга доир иш юритишни “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун асосида ташкил этиш ва ўтказиш,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги
224-сонли “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш
тўғрисидаги”ги Қарорига асосан сохта банкротлик, банкротликни яшириш
ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслиги тўғрисида асослантирилган хулоса тайёрлаш ва хулосани
кредиторлар йиғилиши ҳамда судга тақдим этиш, шунингдек қилинган ишлар
ҳақида ҳар ойда 1 (бир) маротаба судга ёзма оралиқ ҳисобот тақдим этиб
бориш ҳамда якуний ҳисоботни тақдим этган ҳолда “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 140-150-моддаларида
белгиланган тартибда тугатишга доир ишларни олиб бориш вазифаси
юклатилсин.
“*************” фермер хўжалиги бошқарув органи тугатиш
бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг
бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари
(муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа
қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда,
қарздорнинг бошқарув органлари, шу жумладан қарздор юридик шахснинг
раҳбари
қонунчиликка
мувофиқ
жавобгар
бўлиши
тўғрисида
огоҳлантирилсин.
Қарздор
“*************”
фермер
хўжалигидан
аризачи
“*************” МЧЖ ХК фойдасига олдиндан тўланган 1.236.000 сўм
давлат
божи
ва
41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга,
шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Нишон туман бўлими ва Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё
вилоят ҳудудий бошқармасига ва бошқа тегишли ташкилотларга етказиш
тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Қодиров