Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2004-2501/4653 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья XAMIDOV SHERALI ZARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагролизинг Ответчик / Подсудимый
Source ID de4fff6a-cf7e-42a2-9852-936d116deccf Claim ID PDF Hash cb60005e531d90ba... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 587-моддаси аролик кодекси 587 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
аролик кодексининг 293-моддаси аролик кодекси 293 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2004-2501/4653-сонли иш ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Қоракўл тумани 2025 йил 20 ноябрь Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.З.Хамидовнинг раислигида, Р.Расуловнинг котиблигида, даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгарлар “Камола миржалол боғи” фермер хўжалиги, “Қиёмиддин Фотима Ҳусайин” фермер хўжалиги, “Ҳикмат Муҳаббат” фермер хўжалиги ва “Зокир Бебутов Ғаллакор” фермер хўжаликларига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили И.Ғафуров (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакиллари иштирокисиз, Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Камола миржалол боғи” фермер хўжалиги, “Қиёмиддин Фотима Ҳусайин” фермер хўжалиги, “Ҳикмат Муҳаббат” фермер хўжалиги, ва “Зокир Бебутов Ғаллакор” фермер хўжаликларидан 95.368.481 сўм асосий қарз ва 34.544.111 сўм пеняни, жавобгарлар “Камола миржалол боғи” фермер хўжалиги, “Қиёмиддин Фотима Ҳусайин” фермер хўжалиги ва “Ҳикмат Муҳаббат” фермер хўжаликларидан 42.065.668 сўм асосий қарз ва 15.261.831 сўм пеняни солидар тартибда ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган палата, жавобгар ва қўшимча жавобгарларнинг вакиллари келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатларга асосланиб кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, қарздорлик тўғрисидаги бугунги кун ҳолатитидаги маълумотнома тақдим этиб, жавобгар томонидан 137.434.149 сўм асосий қарздорлик тўланмаганлигини маълум қилиб, даъвонинг асосий қарз қисмини тўлиқ қаноатлантиришни ва даъвонинг пеняа қисмини қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд, даъвогарнинг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти ва “Камола миржалол боғи” фермер хўжалиги ўртасида 2024 йил 18 апрелда 24/03-04-259-сонли ҳамда 2024 йил 18 апрелда 24/03-04-260-сонли лизинг шартномалари тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга қишлоқ хўжалик техникаларини етказиб бериш, жавобгар эса олинган лизинг объекти учун белгиланган муддатда ва миқдорда фоиз ва асосий тўловни тўлов жадвалига асосан қисмлаб тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга "қишлоқ хўжалик техникаларини етказиб бериш, жавобгар эса олинган лизинг объекти учун белгиланган муддатда ва миқдорда фоиз ва асосий тўловларни тўлов жадвалига асосан қисмлаб тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномаларининг 4.3-бандларига кўра, лизинг тўловлари шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловасида кўрсатилган тўлов графиги асосида дифференциал усулида ҳисобланади ва техника лизинг олувчига топширилган ойнинг 10-санасидан бошлаб ҳар уч ойлик давр учун, ана шу ҳар уч ойлик даврнинг охирги иш кунигача бўлган муддатда тўлаб борилади. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, жавобгарга қишлоқ хўжалиги техникасини 2024 йил 26 июндаги №24/204-сонли ва 2024 йил 25 июндаги №24/170-сонли техникани қабул қилиш-топшириш далолатномаларига асосан топширган. Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажармасдан, лизинг тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган. Хусусан, шартномага асосан жавобгар томонидан 2025 йил 21 октябрь ҳолатида тўланиши лозим бўлган 137.434.149 сўм қарздорлик ўз вақтида тўланмаган. Мазкур ҳолатда даъвогар “Лизинг олувчи”дан шартнома мажбуриятини бажаришни, лизинг тўловларини тўлашни талаб этишга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ, даъвогар судга маълумотнома тақдим этиб, 137.434.149 сўм асосий қарздорлик тўланмаганлигини маълум қилган. Шу боис суд даъво талабининг 137.434.149 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвода талабида жами 49.805.942 сўм (34.544.111+15.261.831) пеня ундириш сўралган. Шартномаларнинг 8.3-бандига кўра, лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, “Лизинг олувчи” тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар пеняни тўғри ҳисоблаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида эса, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Шу боис суд, мажбуриятни бажарилиш даражасини, неустойкани мутаносиблигини таҳлил қилиб, ушбу талабни қисман, яъни 7.300.000 сўм (5.000.000+2.300.000)га қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим топди. Даъвогар, жавобгар “Камола Миржалол боғи” фермер хўжалиги ва “Қиёмиддин Фотима Ҳусайин” фермер хўжалиги ўртасида лизинг тўловларининг таъминоти сифатида лизинг шартномаси бўйича 2024 йил 18 апрелда 24/259-сонли кафиллик шартномалари тузилган. Кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра, Кафиллар, Лизинг берувчи ва Лизинг олувчи ўртасида тузилган 2019 йил 18 апрелдаги 24/03-04-259сонли лизинг шартномаси бўйича Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда Лизинг берувчи олдида лизинг тўловлари, пеня ва бошқа зарарларни тўлаш бўйича Лизинг олувчи билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган. Кафиллик шартномасининг 1.2-бандига кўра, 1.280.577.813 сўмга тенг. Даъвогар, жавобгар “Камола Миржалол боғи” фермер хўжалиги ва “Ҳикмат Муҳаббат” фермер хўжалиги ўртасида лизинг тўловларининг таъминоти сифатида лизинг шартномаси бўйича 2024 йил 18 апрелда 24/259сонли кафиллик шартномалари тузилган. Кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра, Кафиллар, Лизинг берувчи ва Лизинг олувчи ўртасида тузилган 2019 йил 18 апрелдаги 24/03-04-259сонли лизинг шартномаси бўйича Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда Лизинг берувчи олдида лизинг тўловлари, пеня ва бошқа зарарларни тўлаш бўйича Лизинг олувчи билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган. Кафиллик шартномасининг 1.2-бандига кўра, 1.280.577.813 сўмга тенг. Даъвогар, жавобгар “Камола Миржалол боғи” фермер хўжалиги ва “Зокир Бебутов Ғаллакор” фермер хўжалиги ўртасида лизинг тўловларининг таъминоти сифатида лизинг шартномаси бўйича 2024 йил 18 апрелда 24/259сонли кафиллик шартномалари тузилган. Кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра, Кафиллар, Лизинг берувчи ва Лизинг олувчи ўртасида тузилган 2019 йил 18 апрелдаги 24/03-04-259сонли лизинг шартномаси бўйича Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда Лизинг берувчи олдида лизинг тўловлари, пеня ва бошқа зарарларни тўлаш бўйича Лизинг олувчи билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган. Кафиллик шартномасининг 1.2-бандига кўра, 1.280.577.813 сўмга тенг. Даъвогар, жавобгар “Камола Миржалол боғи” фермер хўжалиги ва “Қиёмиддин Фотима Ҳусайин” фермер хўжалиги ўртасида лизинг тўловларининг таъминоти сифатида лизинг шартномаси бўйича 2024 йил 18 апрелда 24/260-сонли кафиллик шартномалари тузилган. Кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра, Кафиллар, Лизинг берувчи ва Лизинг олувчи ўртасида тузилган 2019 йил 18 апрелдаги 24/03-04-260сонли лизинг шартномаси бўйича Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда Лизинг берувчи олдида лизинг тўловлари, пеня ва бошқа зарарларни тўлаш бўйича Лизинг олувчи билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган. Кафиллик шартномасининг 1.2-бандига кўра, 380.132.514 сўмга тенг. Даъвогар, жавобгар “Камола Миржалол боғи” фермер хўжалиги ва “Ҳикмат Мухаббат” фермер хўжалиги ўртасида лизинг тўловларининг таъминоти сифатида лизинг шартномаси бўйича 2024 йил 18 апрелда 24/260сонли кафиллик шартномалари тузилган. Кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра, Кафиллар, Лизинг берувчи ва Лизинг олувчи ўртасида тузилган 2019 йил 18 апрелдаги 24/03-04-260сонли лизинг шартномаси бўйича Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда Лизинг берувчи олдида лизинг тўловлари, пеня ва бошқа зарарларни тўлаш бўйича Лизинг олувчи билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган. Кафиллик шартномасининг 1.2-бандига кўра, 380.132.514 сўмга тенг. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Шу боис суд, жавобгарлардан солидар тартибда даъвогар фойдасига қарз ва пеня ундиришни ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 41.200 сўм олдиндан тўланган почта харажати ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини, яъни 3.744.802 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгарлар “Камола миржалол боғи” фермер хўжалиги, “Қиёмиддин Фотима Ҳусайин” фермер хўжалиги, “Ҳикмат Муҳаббат” фермер хўжалиги, ва “Зокир Бебутов Ғаллакор” фермер хўжаликларидан даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 95.368.481 сўм асосий қарз ва 5.000.000 сўм пеня ундирилсин. Жавобгарлар “Камола миржалол боғи” фермер хўжалиги, “Қиёмиддин Фотима Ҳусайин” фермер хўжалиги, “Ҳикмат Муҳаббат” фермер хўжалигидан даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 42.065.668 сўм асосий қарз ва 2.300.000 сўм пеня ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. Жавобгар “Камола миржалол боғи” фермер хўжалиги даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажти ундирилсин. Жавобгар “Камола миржалол боғи” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 3.744.802 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида ишни кўрган суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция шикояти бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья Ш.Хамидов