← Назад
Решение #2843990 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2501/****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
Бўстон тумани
2025 йил ****
Бўстон туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, судья
ёрдамчиси ****нинг котиблигида, ****нинг даъвогар **** манфаатида жавобгар
****га нисбатан **** сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар рахбари **** (шахсини
тасдиқловчи хужжат асосида), даъвогар вакили адвокат **** (ордер
асосида)ларнинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий судининг биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
**** (кейинги матнларда “Палата” деб юритилади) даъвогар **** (кейинги
матнларда “даъвогар” ёки “буюртмачи”деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар **** (кейинги матнларда “жавобгар” ёки
“хўжалик” деб юритилади)дан пахта чигити уруғини етказиб беришдан хосил
бўлган **** сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган
Даъвогар вакиллари суд мажлисида даъвони қувватлаб, жавобгар билан
*** йилда “****” фючерс шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан
жавобгарга **** сўмлик уруғлик чигит етказиб берилганлиги, жавобгар
томонидан ушбу уруғлик чигит маҳсулоти қабул қилиб олинганлиги, бироқ шу
кунга қадар ушбу маҳсулот ҳақи тўланмаганлиги, жавобгарга қарздорикни тўлаш
бўйича талабнома юборилганлиги, жавобгар томонидан ушбу талабнома
оқибатсиз қолдирилганлигини билдириб, қарздорликни ундиришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор этилган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170- моддаси талабларидан келиб чиқиб,
ишни Палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган
хулосага келди.
Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатлари
билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
1
қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият фьючерс шартномасидан
келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2023
йил 10 майда 3-сонли “Уруғлик пахта хом ашёсини етиштириш ҳамда харид
қилиш бўйича фьючерс шартномаси” (кейинги матнларда “шартнома” деб
юритилади) тузилган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2023 йил бизнес режасига асосан
**** гектар ер майдонида, Равнақ-1 навли 81,4 тонна пахта хом ашёсини етказиб
бериш, жавобгар эса ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.4-бандига кўра, буюртмачи хўжаликка экиш учун ушбу
шартномада кўрсатилган уруғликни хўжалик томонидан берилган буюртманомада
кўрсатилган муддат ва миқдорда етказиб бериш мажбуриятини олган.
Шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 30 апрель кунги
9-сонли хисобварақ-фактурага асосан **** сўмлик “R vn q 1 Elit ” навли пахта
чигити уруғи етказиб берилган.
Аммо жавобгар томонидан ушбу уруғлик чигит ҳақи тўлаб берилмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга уруғлик чигит ҳақини ихтиёрий равишда
тўлашлиги ҳақида огоҳлантириш хати юборилган. Бироқ, жавобар томонидан
ушбу огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги
777-сон қарори билан тасдиқланган “Товар-хом ашё биржаларида фьючерс
савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 2-бандида фьючерс
шартномаларига тушунча берилган бўлиб, унга кўра фьючерс шартномалари—
биржа товарини етказиб беришни (етказиб бериш фьючерси) ёки биржа товарини
етказиб бермаган ҳолда шартнома тарафлари ўртасида ҳисоб-китоблар амалга
оширилишини (ҳисоб-китоб фьючерси) назарда тутадиган, келгусида бажариш
мажбурияти
билан
тузиладиган
ҳосила
молиявий
воситаларнинг
(деривативларнинг) олди-сотди шартномалари эканлиги қайд этилади.
ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартибига амал қилган ҳолда
тўлаши лозим.
ФКнинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш
ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга тайёрловчига
шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади,
тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини
олади.
2
Даъвогар томонидан жавобгарга уруғлик чигит маҳсулоти электрон
ҳисобварақ-фактура билан етказиб берилган ва ҳисобварақ-фактура жавобгар
томонидан қабул қилиниб, тасдиқланган.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Жавобгарнинг
даъвогар
олдидаги
қарздорлиги
суд
мажлиси
иштирокчиларининг тушшунтиришлари, ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақфактура, банк маълумоти ва бошқа даллилар билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда жавобгар пахта уруғлик чигити учун
тўловларни амалга оширмаганлигини эътиборга олиб, даъвони қаноатлантиришни,
жавобгар хисобидан даъвогар фойдасига **** сўм қарздорликни ундиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонун талаби
бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг икки фоизи
миқдорида, лекин базавий хисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган
миқдорда ундирилишлиги белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, суд харажатларини ундириш масаласини
мухокама қилиб, даъво қисман қаноатлантирилганлиги сабабли, Республика
бюджетига жавобгардан ****сўм давлат божи ундиришни, даъвогар фойдасига
жавобгардан **** сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 55-моддаси, Фуқаролик Кодексининг 234, 333, 449, 465моддалари, Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАД И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
**** хисобидан:
-**** фойдасига **** сўм қарздорлик ва **** сўм почта харажати
ундирилсин.
Республика бюджетига жавобгар ****дан ****сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал килув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
****
3