Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2504/9149 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0c935854-7632-44b3-a238-564c45b9a623 Claim ID PDF Hash 0dc94412e0bc9778... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онунининг 43-моддаси онуни 43 law
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
онунининг 49-моддаси онуни 49 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 12 164 символов
*****-сонли иқтисодий иш Урганч шаҳар Судья: ***** Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил ***** Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья ёрдамчиси *****котиблигида, аризачи вакили *****(2025 йил *****-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили *****(2025 йил *****-сонли Ордерга ва ишоннчомага асосан)ларнинг иштирокида, аризачи *****нинг жавобгар «*****» хусусий корхонасига нисбатан *****сўм молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ***** (бундан буён матнда – аризачи деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, «*****» хусусий корхонаси (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан *****сўм молиявий санкция қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қўллаб-қувватлаб, жавобгар сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ускуналар орқали нефть маҳсулотини сотганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар тушунтириш бериб, амалдаги қонунчиликка кўра биринчи марта ҳуққубузарлик содир этилган вақтида молиявий жарима санкцияси қўлланилмаслиги назарда тутилганлиги ҳамда бугунги кунга келиб камчиликлар тўлиқ бартараф этилганлигини маълум қилиб, аризани рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи аризачи ва жавобгар тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ***** Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан бошқарманинг 2025 йил *****- сонли буйруғига асосан, «*****» хусусий корхонасида 2025 йил *****ёқилғиэнергия ресурсларини беҳуда сарфлаш, улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш борасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текширув ўтказилган. Текширувда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-184-сонли Фармони талабларига риоя этилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони билан келишилган ҳолда ўтказилган. «*****» хусусий корхонасида ўтказилган текширувда ушбу корхонага қарашли АЁҚШда ёнилғи қуйиш ускуналарининг қиёслов кўригидан ўтказиш муддати тугаган бўлишига қарамасдан, ёқилғи тарқатиш колонкалари орқали *****литрлик ҳажмга эга *****литр ҳажмга эга *****русумли автобензин маҳсулотлари қиёслов муддатига амала қилмаган ҳолда реализация қилинганлиги ва ёқилғи қуйиш асбоб-ускуналарининг қиёслов кўригидан ўтмаганлиги аниқланган. Текширишда жавобгар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ёқилғи тарқатиш ускуналари орқали текширув ўтказилган кунга қадар қиймати *****сўмлик ёқилғи маҳсулотлари реализация қилинганлиги аниқланган. Текшириш якунига кўра, 2025 йил *****далолатнома расмийлаштирилган ва жавобгар раҳбарига тегишли тартибда имзолатиб, топширилган. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонунининг 43-моддасига асосан нефт маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ҳамда белгиланган тартибда тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш, шунингдек назорат ўлчов асбобларига ташқаридан бевосита таъсир кўрсатиш, назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналарининг охирги текшируви ўтказилган кундан эътиборан реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сон қарори билан тасдиқланган «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 28-бандида ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилиши белгилаб берилган. Ушбу қонун нормасига асосланиб, аризачи жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллашни сўраб судга ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонуннинг 46-моддасига мувофиқ, белгиланган тартибда огоҳлантириш олганидан кейин техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликни давом эттирганлик ёки бартараф этмаганлик учун жисмоний шахслар қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади. Белгиланган тартибда огоҳлантириш олганидан кейин техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликни давом эттирганлик ёки бартараф этмаганлик учун юридик шахсларга нисбатан ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади. Ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, сотувчи ёки импорт қилувчи томонидан қонунчиликда ва техник регламентда маҳсулотга доир назарда тутилган мажбурий талабларга риоя этилмаган тақдирда, уларга нисбатан: ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда — мажбурий талабларга мувофиқ бўлмаган, реализация қилинган маҳсулот қийматининг эллик фоизигача миқдорда жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади; худди шундай ҳуқуқбузарлик ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган жарима тарзидаги молиявий санкция қўлланилган кундан эътиборан бир йил давомида такроран содир этилганда — мажбурий талабларга мувофиқ бўлмаган, реализация қилинган маҳсулот қийматининг юз фоизигача миқдорда жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган жарима тарзидаги молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан маҳсулотни ишлаб чиқарувчилар, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакиллари, сотувчилар ёки импорт қилувчилар содир этилган ҳуқуқбузарликда айбдорлигини тан олган ва молиявий санкциялар суммаси бир ой муддатда ихтиёрий равишда тўланган ҳоллар мустасно. Ундирилган жарима суммасининг эллик фоизи Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига, қолган қисми эса Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади. Агар маҳсулотга, уни ишлаб чиқариш жараёнларига ёки усулларига нисбатан қонунчиликда ва техник регламентда белгиланган мажбурий талабларга ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, сотувчи ёки импорт қилувчи томонидан риоя этилмаганлиги натижасида фуқароларнинг ҳаётига ёки соғлиғига, жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкига, давлат мулкига, атроф-муҳитга, ҳайвонларга ёки ўсимликларга зарар етказилса ёки шундай зарар етказилиши хавфи юзага келса, ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, сотувчи, импорт қилувчи, ижрочи етказилган зарарнинг ўрнини қонунчиликка мувофиқ қоплаши ҳамда бошқа шахсларга, уларнинг мол-мулкига, атроф-муҳитга зарар етказилишига йўл қўймаслик мақсадида чоралар кўриши шарт. Зарарнинг ўрнини қоплаш мажбурияти шартнома ёки тарафлардан бирининг аризаси билан чекланиши мумкин эмас. Ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун жарима тарзидаги молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор устидан ушбу Қонунга мувофиқ шикоят қилиниши мумкин. Жаримани тўлаш юридик шахсларни маҳсулот харидорларига (истеъмолчиларига) етказилган зарар учун жавобгарликдан озод этмайди. Аризачи жавобгарга нисбатан молиявий санкция қўллаш тўғрисида 2025 йил 21 июль куни қарор қабул қилган ва уни тўлаш, камчиликларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантирган. Ушбу ўтган давр мобайнида жавобгар томонидан аниқланган камчиликларни тўлиқ бартараф этилган. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонунининг 49-моддасига асосан энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно. Молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилади. Бунда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан назорат тадбирларини ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилади. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ тузилган далолатнома ҳамда ушбу шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин. Агар ундирилиши лозим бўлган молиявий санкция миқдори хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот кунидаги жорий активларининг йигирма фоизидан ошса, молиявий санкция суммасини молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой давомида бўлиббўлиб тўлашга йўл қўйилади. Агар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган бўлса, молиявий санкция қўлланилмайди. Агар ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарасиз фойдаланиш, уларнинг нормадан ортиқча сарфланиши ва йўқотилиши табиий офатлар, авариялар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларига мувофиқ бартараф этиш жараёнида юзага келган бўлса, молиявий санкция қўлланилмайди, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги қонунининг 9-моддаси 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод эканлиги назарда тутилган. Ушбу қонун нормасига асосан суд давлат божини ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни, тарафларнинг давлат божидан озод эканлигини инобатга олишни ва почта харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим деб топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 180, 186, 215-222 -моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризадаги талабни қаноатлантириш рад этилсин. Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хоразм вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш, прокурор протест келтириши мумкин. Судья *****