← Назад
Решение #2844003 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/19608-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Каримовнинг
раислигида, Т.Тураевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- «А»
акциядорлик жамиятининг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 176889240 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган ишни даъвогар вакили Д.Мухторов (ишончнома асосида)
иштирокида суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
«А» акциядорлик жамияти (кейинги матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган
жамияти (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 176889240 сўм
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан қарздорлик
қисман тўланганлигини билдириб, қарздорлик ҳақида маълумот тақдим
қилди.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор
қилинган бўлсада жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни
таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни
мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи
қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз мазмунан
кўриб чиқишни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 9 авгутсда
“Улгуржи истеъмолсиларга табиий газ етказиб бериш ва қаьул қилиш”
тўғрисидага 1631310010-сонли шартнома тузилган. Унга кўра даъвогар
жавобгарга шартномада белгиланган миқдорда табиий газни етказиб бериш,
жавобгар эса етказиб берилган табиий газ қийматини тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Жавобгар 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига етказиб берилган табиий газ
тўловларидан жами 176889240 сўм миқдоридаги қарздорликка йўл қўйган.
Суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонида қисман тўловлар амалга
оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддасининг иккинчи
қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Шартнома шартларига кўра, “истеъмолчи” тўловларни ўз вақтида амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби
қонунчилик ва шартнома шартларига мувофиқ асосли қўйилган.
Суд даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан даъвогар фойдасига
150000000 сўм тўловлар амалга оширилган. Бу даъвогар тақдим қилган
маълумот билан ўз тасдиғини топади.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда суд ишни кўриш билан
боғлиқ 3537784,8 сўм давлат божи ва 37500 сўм почта харажатларини
жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Бинобарин, суд ИПК 118,165,170,176,177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
«А»
акциядорлик
жамиятининг
даъво
талаблари
қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан «А»
акциядорлик жамияти фойдасига 26889240 сўм ҳамда тўланган 41200 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 3537784,8 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Каримов