Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2501/9526 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cd4a5e7a-2825-4189-a443-e7f6ef15689b Claim ID PDF Hash a5508f5182ace1d6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 20 ноябрь 4-1505-2501/9526-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Риштон туман прокурорининг “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Абдуазизов Мухаммаджон Абдураим ўғли ҳисобидан 17 190 226 сўм асосий қарз ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, тарафлардан Риштон туман прокурори катта ёрдамчиси Ф.Усмонов, даъвогар вакили М.Исмаилов (ишончнома асосида)ни иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Риштон туман прокурори “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар-деб номланади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Абдуазизов Мухаммаджон Абдураим ўғли (бундан буён матнда жавобгар-деб номланади) ҳисобидан даъвогар фойдасига 17 190 226 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили суд мажлисига қадар жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўланганлигини билдириб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида Риштон туман прокурори катта ёрдамчиси даъво талабини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, ушбу ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, ишда иштирок этувчи тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар жавобгарга тармоқ орқали табиий газни етказиб бериб келган бўлса-да, бироқ истеъмол қилинган табиий газнинг ҳақини жавобгар даъвогарга тўлаб бормаган, натижада жавобгар даъвогар олдида 17 190 226 сўм қарздорлик вужудга келишига йўл қўйган. Натижада Риштон туман прокурори даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, мавжуд қарздорликни ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари”нинг 111-бандига кўра, истеъмолчи томонидан табиий газни етказиб бериш учун тузилган шартнома асосида етказиб бериладиган табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ҳукуматининг қарорларига асосан табиий газни сотишда нархни шакллантиришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган истеъмолчилар учун етказиб берилган табиий газ тўловлари алоҳида тарифлар асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвонинг 17 190 226 сўм асосий қарз ундириш талаби асосли бўлиб, иш ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан ўз тасдиғини топади. Бироқ жавобгар томонидан суд мажлиси бўлиб ўтадиган кунга қадар даъво талабидаги 17 190 226 сўм қарздорлик суммаси қисман бартараф этилган, яъни жавобгар томонидан 2025 йил 7 ноябрь кунида 2 400 000 сўмлик тўлов амалга оширилган, қолдиқда 14 790 226 сўм қарздорлик қолган. Шу боисдан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 14 790 226 сўм асосий қарзни ундириш лозим бўлади. Шунингдек, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб, даъвони тўлиқ қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Зеро, ИПК 118-моддаси биринчи қисмида “Суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади” деб белгиланган. Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 14 790 226 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, республика бюджетига ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Риштон туман прокурорининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Абдуазизов Мухаммаджон Абдураим ўғли ҳисобидан 14 790 226 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Абдуазизов Мухаммаджон Абдураим ўғли ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Эргашев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Риштон тумани 2025 йил 20 ноябрь 4-1505-2501/9526-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Риштон туман прокурорининг “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Абдуазизов Мухаммаджон Абдураим ўғли ҳисобидан 17 190 226 сўм асосий қарз ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, тарафлардан Риштон туман прокурори катта ёрдамчиси Ф.Усмонов, даъвогар вакили М.Исмаилов (ишончнома асосида)ни иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Риштон туман прокурорининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Абдуазизов Мухаммаджон Абдураим ўғли ҳисобидан 14 790 226 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Абдуазизов Мухаммаджон Абдураим ўғли ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Эргашев