Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7563 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Зарбдор туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый IRIS KOR I TIYOR
Source ID a24a4ed6-58bc-4269-b81f-3706d59eddb2 Claim ID PDF Hash ac3571136d1123f3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
аролик кодексининг 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
Ер кодексининг 36-моддаси Ер кодекси 36 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7563-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зарбдор тумани 2025 йил 20 ноябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазовнинг котиблигида, даъвогар Зарбдор туман ҳокимлигининг жавобгар “ IRIS KOR I TIYOR” фермер хўжалиги билан Зарбдор туман ҳокимлиги ўртасида 2020 йил 5 январдаги “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги шартномани бекор қилиш ҳақидадаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Зарбдор туман қишлоқ хўжалаги бўлими, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман кенгаши ва Зарбдор туман солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармасини жалб қилган ҳолда ҳамда Зарбдор туман прокурорини хабардорлигида, ишни даьвогар вакили – А.Усмонов (2025 йил 2 апрелдаги 01-276-сонли ишончномага асосида), жавобгар вакили – И.Абдувалиев (иш бошқарувчи, ишончномаси йўқлиги сабабли эркин тингловчи сифатида), Зарбдор туман прокурори – И.Бойбўсинов, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар Зарбдор туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакиллари – Т.Жўраев (раҳбар), Х.Муматмуродов ва У.Дарвишалиевлар (2025 йил 19 ноябрдаги 525-сонли ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси вакили– Ш.Ибрагимов (2025 йил 19 ноябрдаги 01/06-8791-сонли ишончномага асосан), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман кенгаши вакили – И.Мирзаев (2025 йил 23 октябрдаги 32-сонли ишочномага асосан), Зарбдор туман солиқ инспекцияси вакили – Н.Пардабоев (2025 йил 20 ноябрдаги Р-06304-сонли ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси вакили – Б.Қуролов (2025 йил 20 ноябрдаги 2287-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Зарбдор туман ҳокимлиги биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Зарбдор туман ҳокимлиги (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва “ IRIS KOR I TIYOR” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2020 йил 5 январда “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги шартнома тузилган. Мазкур шартнома бўйича жавобгарга ер участкаси узоқ муддатга ижарага берилганлиги, ер участкаси пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган бўлсада, аммо 2022-2025 йиллар давомида шартномада кўрсатилган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, ушбу ер участкасидан белгиланган мақсадларда самарали ва оқилона фойдаланмаганлиги аниқланган. Шу сабабли, даъвогар Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан 2020 йил 5 январда тузилган “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги шартномани бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 7 ноябрдаги ажрими билан ишга Зарбдор туман қишлоқ хўжалаги бўлими, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман кенгаши, Зарбдор туман солиқ инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган ҳамда Зарбдор туман прокурори хабардор қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгарга ер участкаси узоқ муддатга ижарага берилганлигини, асосий фаолият тури пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашганлигини, аммо 2022-2025 йиллар давомида шартномада кўрсатилган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини, мазкур ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатларини тақдим қилинганлигини, ер участкасидан белгиланган мақсадларда самарали фойдаланмаганлигини ва кейинчалик ердан унумли фойдаланиш талабларини бажарилмаганлигидан келиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, ўз сўзида даъвогарнинг даъво аризаси юзасидан эътироз билдириб, пахта ва ғалла етиштириш бўйича ишларини олиб бораётганлигини, ғалла ва пахта ҳосили бўйича шартнома мажбуриятларини бажараётганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни сўради. Суд мажлисида Зарбдор туман прокурори иштирок этиб, ўз сўзида даъвогарнинг даъво талабида билдирилган асослар тўғри эканлигини, жавобгар томонидан “Z R DOR ELEV TOR” акциядорлик жамиятининг 2025 йил 21 октябрдаги, “Z R DOR-ZO IN G’ LL KL STER” масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 29 октябрдаги ҳамда “ T KOR TEKS” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг 2025 йил 29 октябрдаги маълумотномаларига асосан шартнома мажбуриятларини бажармаганлигини ва Зарбдор туман солиқ инспекциясининг берган маълумотига асосан солиқ қарздорлиги ўз вақтида тўланмаганлиги инобатга олиб, бундан ташқари олинган ер майдони ўз ҳолига ташлаб қўйилганлигини, шунингдек тарафлар ўртасида тузилган шартнома мажбуриятларини жавобгар томонидан бузиб келаётганлигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабида билдирилган ер ижара шартномасини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида Зарбдор тумани қишлоқ хўжалик бўлими вакиллари иштирок этиб, ўз сўзларида жавобгарнинг фикрига қўшилмаслигини, жавобгар томонидан ижарага олинган ер майдонига агро-техник тадбирлари ўз вақтида ўтказилмаганлигини, жавобгар томонидан 2023-2024-2025 йилларда ғалла ҳосили, 2022-2023-2024 йилларда пахта ҳосили бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлигини, мазкур даврларда экилган ғалла ва пахта ҳосиллари бўйича мониторинг ўтказилганлиги тўғрисида далолатномани тузилганлигини, жавобгар томонидан ерга яхши ишлов берилмаганлиги, агротехник хизматлар ўз вақтида кўрсатилмаганлиги натижасида ҳосилдорлик пасайиб кетганлигини, бу ҳолат иш ҳужжатларида мавжуд далолатнома ва маълумотномада ҳам ўз тасдиғини топишини, жавобгар ўзига тегишли ер участкасидан самарасиз фойдаланганлиги аниқланганлигини, бу ҳақда белгиланган тартибда тегишли ташкилотлар иштирокида далолатнома ва бошқа тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганлигини билдириб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман кенгаши вакили иштирок этиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси вакили иштирок этиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида Зарбдор туман солиқ инспекцияси вакили иштирок этиб, ўз сўзида жавобгарнинг 2025 йил 20 октябрь ҳолатига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан жами бўлиб 143 773 510 сўм миқдорида қарздорлиги борлигини ва бу бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси вакили иштирок этиб, ўз сўзида жавобгарнинг ер майдонидан фойдаланиш юзасидан 2025 йил 24 октябрь билан хулоса қилинганлигини, ушбу хулосага асосан жавобгар томонидан 2025 йил ҳосили учун режалаштирилган 30,0 гектар ғалла, 28,0 гектар майдонга пахта режалаштирилган бўлиб, амалда 23,0 гектар ёки режага нисбатан 7,0 гектар кам ғалла экилганлигини, 25,0 гектар пахта экилганлигини, режага нисбатан 3,0 гектар кам пахта экилганлигини, жавобгар томонидан пахта-ғалла экилиши лозим бўлган 11,7 гектар майдонга бошқа экинлар, шундан 2,0 гектар полиз, 3,0 гектар макка, 1,5 гектар мойли экинлар, 5,0 гектар беда экинлар экиб олганлигини, 1,0 гектар ер майдонидан фойдаланилмасдан келаётганлигини, пахта-ғаллачилик йўналишида ажратилган ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ фойдаланмасдан, бошқа мақсадда фойдаланганлигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Зарбдор туман ҳокимининг 2019 йил 31 декабрдаги 4771-сонли қарори асосида жавобгарга пахтағаллачилик йўналишида Зарбдор тумани, “Кериз” ФХХУ ҳудудидан туман ҳокимлигининг захира ерлари ҳисобидан 66,0 гектар ер майдонлари ижарага берилган. Мазкур қарорга асосан даъвогар ва жавобгар ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш юзасидан 2020 йил 5 январда шартнома имзоланиб, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган. Даъво аризасида жавобгар ўзига ажратилган ер майдонларидан самарасиз фойдаланиб келганлиги ҳамда шартнома шартларини бузганлиги, жавобгар томонидан 2023-2024-2025 йилларда ғалла ва 2022-2023-2024 йилларда пахта ҳосилдорлик кетма-кет уч йил норматив (кадастр баҳоси)дан паст бўлганлигини, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармасдан пахта-ғалла ҳосили бўйича белгиланган режаларни паст бажарганлиги ҳақида важлар келтирилиб, шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 14-бандига кўра, фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятлари бажарилишининг чуқур таҳлили натижасида қуйидаги ҳолатларнинг аниқланиши: а) ер майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол равишда бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги — ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; б) фермер хўжалигини шакллантириш чоғида фермер хўжалиги ихтисослашувининг бузилганлиги — ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; в) ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганлиги — қишлоқ хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; г) фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномалари шартларининг мунтазам (кетмакет уч йил мобайнида) бажарилмаганлиги (форс-мажор ҳолатларининг вужудга келиши ҳолатлари бундан мустасно) — қишлоқ хўжалиги органлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, шунингдек тайёрлов ташкилотлари томонидан; д) хўжалик фаолиятининг самарасиз ва паст рентабеллик билан юритилиши — қишлоқ хўжалиги органлари, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш билан боғлиқ масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва иқтисодий судга бериш учун асос ҳисобланади. Аниқланишича, мазкур Низомга кўра аниқланган ҳолатлар юзасидан Зарбдор туман қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи ўринбосари Х.Маматмуродов, Зарбдор туман қишлоқ хўжалик бўлими ер тузиш ва мониторинг шўъбаси бошлиғи У.Дарвишалиев, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман кенгаши ҳуқуқшуноси И.Мирзаев, Зарбдор туман Кадастрлар палатаси мутахассиси С.Боймуродовлар томонидан жавобгар томонидан ижара шартномаси асосида фойдаланиб келаётган ер участкаси майдонидан фойдаланилиши ҳолатлари юзасидан 2025 йил 15 июлда далолатнома расмийлаштирилган. Ушбу далолатномада, фермер хўжалиги томонидан ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланилмаганлиги, 2025 йил ҳосили учун режалаштирилган 30,0 гектар ғалла, 28,0 гектар майдонга пахта режалаштирилган бўлиб, амалда 23,0 гектар ёки режага нисбатан 7,0 гектар кам ғалла экилганлигини, 25,0 гектар пахта экилганлигини, режага нисбатан 3,0 гектар кам пахта экилганлигини, жавобгар томонидан пахта-ғалла экилиши лозим бўлган 11,7 гектар майдонга бошқа экинлар, шундан 2,0 гектар полиз, 3,0 гектар макка, 1,5 гектар мойли экинлар, 5,0 гектар беда экинлар экиб олганлигини, 1,0 гектар ер майдонидан фойдаланилмасдан келаётганлиги натижасида тарафлар ўртасида тузилган “Ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш шартномаси”нинг 15-банди мажбуриятлари қўпол равишда бузилганлиги, ажратилган ер майдонидан мақсадсиз фойдаланганлиги қайд этилган. Юқорида қайд этилган Низомнинг 16-банди талабига кўра, фермер хўжалиги раҳбари И.Абдуллаев ушбу далолатномани имзолашдан бош тортганлиги тўғрисида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман кенгаши ҳуқуқшуноси И.Мирзаев, Туман кадастрлар палатаси мутахассиси С.Боймуродов ҳамда холис О.Бектурсановлар томонидан 2025 йил 15 июлда имзоланиб, далолалатнома расмийлаштирилган. Шунингдек, “Z R DOR-ZO IN G’ LL KL STER” масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 29 октябрдаги маълумотига кўра фермер хўжалиги 2023 йилда 99,0 фоизга, “Z R DOR ELEV TORI” акциядорлик жамиятининг 2025 йил 21 октябрдаги 01/364-сонли маълумотига асосан 2024 йилда 86,0 фоизга ҳамда 2025 йилда эса 70,8 фоизга ғалла топширганлигини, бундан ташқари “ T KOR TEKS” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг 2025 йил 29 октябрдаги 52-сонли маълумотномасига асосан фермер хўжалиги томонидан 2022 йилда шартномавий режани 50,9 фоизга, 2023 йилда 56,1 фоизга бажарганлигини ҳамда 2024 йил эса режани умуман бажармаганлигини маълум қилган. Бундан ташқари, Зарбдор туман солиқ инспекциясининг 2025 йил 20 октябрдаги Р-05882-сонли маълумотига асосан фермер хўжалигининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан жами бўлиб 143 773 510 сўм миқдорида қарздорлиги борлигини маълум қилган. Зарбдор тумани фермер хўжаликлари ва ер майдонларини мақбуллаштириш ва уни тугатиш комиссияси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Зарбдор тумани бўлимининг хулосаларида ҳамда туман хокимига юборилган тақдимномада, шунингдек Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорида жавобгар ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали, оқилона фойдаланмасдан келганлиги, пахта-ғалла ҳосилдорлиги учун ажратиб берилган ер майдонидан уч йил кетма-кет норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олганлиги сабабли ер майдонини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 382-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши белгиланган. ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмида, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкинлиги кўрсатилган. Юқорида қайд этилган Низомнинг 21-бандига мувофиқ, даъвогар томонидан фермер хўжалиги раҳбари билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисида 2025 йил 20 октябрда 07-658-сонли хабарнома ҳамда 2025 йил 21 октябрда 07-686-сонли фермер хўжалиги раҳбарига таклиф хати киритилган. Ушбу хабарнома ва таклиф хатлари фермер хўжалигига юборилганлиги тўғрисида почта маълумотномаси мавжуд. Бироқ, фермер хўжалиги раҳбари томонидан мазкур хабарнома ва таклиф хатларига жавоб берилмасдан оқибатсиз қолдирган. Шу боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси жавобгар жиддий равишда бузганлиги сабабли мазкур шартномани бекор қилишни сўраган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Зарбдор туман қишлоқ хўжалик бўлими, Зарбдор туман қишлоқ хўжалик бўлими ер тузиш ва мониторинг шўъбаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман кенгаши, Зарбдор туман Кадастрлар палатаси томонидан 2025 йил 15 июлда тузилган далолатномаларга асосан фермер хўжалиги узоқ муддатга ижарага олинган ер майдонида мониторинг ўтказилганида, 30,0 гектар ғалла, 28,0 гектар майдонга пахта режалаштирилган бўлиб, амалда 23,0 гектар ёки режага нисбатан 7,0 гектар кам ғалла экилганлигини, 25,0 гектар пахта экилганлигини, режага нисбатан 3,0 гектар кам пахта экилганлигини, жавобгар томонидан пахта-ғалла экилиши лозим бўлган 11,7 гектар майдонга бошқа экинлар, шундан 2,0 гектар полиз, 3,0 гектар макка, 1,5 гектар мойли экинлар, 5,0 гектар беда экинлар экиб олганлигини, 1,0 гектар ер майдонидан фойдаланилмасдан келаётганлиги аниқланганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасида, ер участкасидан қонунчиликда ва ижарага олиш шартномасида белгиланган шартлар асосида, рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ самарали ва оқилона фойдаланилишини, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларида мақбул экинлар экилишини ёки тут кўчатлари ўтқазилишини таъминлаши, асосий экинларнинг ривожланишига салбий таъсири бўлмаган ҳолларда боғлар ва токзорларнинг қатор ораларига даромад келтириши мумкин бўлган мақбул экинлар экилишини, экологик талабларга ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларига риоя этиши, ер участкасининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унинг унумдорлигини сақлаб қолиш ва ошириш тадбир-чораларини кўриши, бизнес-режада шу мақсад учун маблағлар ажратилишини назарда тутиши, агар ижарага олиш шартномасида бошқа муддат белгиланган бўлмаса, ер участкаси берилган вақтдан эътиборан бир йил ичида ундан фойдаланишга киришиши, ғўза ва дон экинларини навлар бўйича жойлаштиришнинг белгиланган талабларига риоя этиши, сувни тежаш, сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини кўриши, сув ресурсларидан “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси билан тузилган сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага биноан фойдаланиши, шунингдек фермерлараро ички суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини, улардаги иншоотларни таъмирлаш ҳамда тиклашда иштирок этиши, уларни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиш, сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, санитария муҳофазаси зоналарини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби ва шартларига риоя этиши, ер участкасини сақлаш шартларига ва сервитутларга риоя этиши, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини, ўз ходимлари, шу жумладан фермер хўжалигида меҳнат қиладиган оила аъзолари, вақтинча (мавсумий) ёлланадиган фуқаролар учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаши, ижарага олиш шартномаси бекор қилинган тақдирда ер участкасининг дастлаб берилган пайтдаги ўлчамларини камайтирмаган ва бошқа шаклда зарар етказмаган ҳолда ер участкасини ижарага берувчига қайтариши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек кўрсатилган хизматлар учун тўловларни белгиланган тартибда ўз вақтида тўлаши, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришда агротехника талабларига риоя этиши, қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан муҳофаза қилинишини таъминлаши шарт экинлиги юзасидан мажбурияти юклатилган. Тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасининг 5-бўлими, 15-бандида, фермер хўжалиги ер участкасининг ихтисослашувини сақлаш, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилиши ташкил қилиш, ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилиш технологияларни қўллаш ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек экинларидан қишлоқ хўжалиги экинлари шартномасида назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланиши амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча келиб чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ижара шартномасини қўпол равишда бузилиш ҳисобланиши ҳамда ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини (уч йил мобайнида ўртача йиллик ҳисобда) ернинг норматив кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш мажбуриятлари қайд этилган. Шунингдек, шартноманинг 17-бандига кўра, ердан самарасиз фойдаланилганда, яъни ижарага олувчининг айби билан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) нормативдаги кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил олинганда, шартнома амалдаги қонунда назарда тутилган бошқа холларда ҳам бекор қилиниши мумкинлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Ер Кодекси (бундан буён матнда “Ер кодекси” деб юритилади) 36-моддаси биринчи қисми 7-бандида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, 9-бандида қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2004 йил 12 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида”ги 115-сонли Қарорининг 7-бандида, фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномалари бўйича ўзига олган мажбуриятларга кўра пахта ва дон экишга мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, яъни бу ерлардан ўзбошимчалик билан шахсий томорқа сифатида фойдаланиш, уй-жой, иморатлар ёки бошқа иншоотларни қуриш, ўзга шахсларнинг фойдаланишига бериб юбориш, пахта ва ғалла етиштириш учун берилган бўнак пуллари, техника, ёнилғи ва минерал ўғитлардан фойдаланиш, лекин маҳсулот топширмаслик, давлат буюртмасига оид мажбуриятларни бажармаслик фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини, шу жумладан, ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳоланиши, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси ҳамда Фуқаролик кодексининг 382-моддаси 2-қисмига кўра фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши, шунингдек фермер хўжалиги томонидан контрактация шартномалари бажарилмаганлиги, ернинг экологик ва мелиоратив ҳолати ёмонлаштирилганлиги, ер участкасидан оқилона фойдаланилмасдан ҳосилдорлик нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлганлиги сабабли ер ижараси шартномасини бекор қилиш тўғрисида киритилган даъво аризаларини кўришда, иқтисодий судлар бу талаблар қандай сабабларга кўра фермер хўжалиги томонидан бажарилмаганлиги ҳолатларини чуқур ўрганиб чиқишлари, контрактация шартномаларини бажарилмаганлик ёки лозим даражада бажарилмаганлик учун жавобгарликка тортишда тегишли мутахассисларни жалб этиб, давлат буюртмасини ернинг ҳосилдорлигига мос равишда белгиланганлигига, тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўз шартнома мажбуриятларини қай даражада бажарганлигига, табиий шароитлар ёки бошқа форс-мажор ҳолатларга эътибор қаратилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Жиззах вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Зарбдор туман бўлимининг 2025 йил 25 октябрдаги маълумотномасида жавобгар фермер хўжалигига ажратиб берилган ер майдонини “Кериз” ФҲҲУ ҳудудий инспекторлари иштирокида ўрганиш қилинганлигини, ушбу ўрганиш натижасига кўра, фермер хўжалиги 2025 йил ҳосили учун 30,0 гектар майдонга ғалла, 28,0 гектар майдонга пахта экинлари экилганлигини, Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2024 йил 30 декабрда қабул қилинган ПҚ-465-сонли Қарорида кўрсатилган дала четларидан унумли фойдаланиш бўйича тут, манзарали ва мевали кўчатлари экилиши белгиланган бўлсада, аммо жавобгар фермер хўжалиги томонидан кўчатлар қаровсиз қолганлигини ва сув танқислиги сабабли қуриб қолганлигини маълум қилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасида, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисми 9-бандида, ер ижара шартномасини бекор қилиш асослари сифатида кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасининг 7-бандида, ер учун ижара ҳақи ягона ер солиғи тарзида, қонун ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича ва муддатларда тўланади деб кўрсатилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талаби ишда иштирок этган тарафларнинг тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Даъвогарнинг даъво талаби асосли эканлигини тасдиқловчи далиллар келтирганлиги, даъвогар ва ишда иштирок этган мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакилларининг фикрлари, берган тушунтиришлари билан ўз исботини топди. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси биринчи қисми 221-бандида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари — ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлидан келиб чиқиб, даъво аризаси беришда давлат божи тўламаганлиги аниқланди. Шундан келиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига (“Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш” тўғрисидаги шартномасини бекор қилиш талаби номулкий талаб бўлганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг БҲМнинг 10 баравари) 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 5 январда тузилган “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги шартномани бекор қилишни, жавобгардан даъвогар фойдасига даъво аризаси тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ҳамда Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186 ва 192-моддаларига амал қилиб, суд қ а р о р қ и л д и: Зарбдор туман ҳокимлигининг “ IRIS KOR I TIYOR” фермер хўжалиги билан Зарбдор туман ҳокимлиги ўртасида 2020 йил 5 январдаги “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. “ IRIS KOR I TIYOR” фермер хўжалиги ва Зарбдор туман ҳокимлиги ўртасида тузилган 2020 йил 5 январдаги “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги шартномаси бекор қилинсин. “ IRIS KOR I TIYOR” фермер хўжалиги ҳисобидан Зарбдор туман ҳокимлиги фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “ IRIS KOR I TIYOR” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов