Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2504/12696 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3855e414-85db-45e2-97c6-c7fb86d51c5b Claim ID PDF Hash 2831a985de0ec137... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2504/12696-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жиззах шаҳри 2025 йил 20 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ***** вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “*****” МЧЖ манфаатида жавобгар “*****” МЧЖдан 228 009 600 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида, даъвогар вакиллари ***** (раҳбар) ва ***** (ишончнома асосида), жавобгар вакили ***** (раҳбар) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ***** вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб юритилади) “*****” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 228 009 600 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвогар жавобгар билан тузилган шартномага асосан унга 2024 йил октябрь-ноябрь ойларида 3 юк машина қуёш панеллари етказиб берганлигини, ҳар бир машинада 6 падондан, ҳар бир падонда 36 тадан қўёш панели бўлганлигини, маҳсулот етказиб берилганлиги гувоҳларнинг кўрсатувлари билан ҳам тасдиқланганлигини, маҳсулотни даъвогардан олиб кетиш жавобгарнинг зиммасида бўлганлигини, жавобгар 426 109 782,13 сўмлик ҳисоб-фактурага имзо қўйганлигини, лекин 228 009 600 сўмлик ҳисоб-фактурага имзо қўйишдан бош тортиб келаётганлигини маълум қилишиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогардан ҳақиқатан ҳам 3 юк машинада жами 18 падон қуёш панеллари қабул қилиб олганлигини тан олишини, лекин қабул қилиб олмаган товарлари учун ортиқча суммага ҳисоб-фактура юборилганлиги сабабли уни рад қилганлигини, даъвогардан 70 000 000 атрофида қарзи борлигини, ҳисоб фактурани тўғрилаб юборса қабул қилишини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, важлари ва эътирозларини, гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш шартномасдан вужудга келган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсалдарда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар (сотувчи) ва жавобгар (сотиб олувчи) ўртасида 2024 йил 11 октябрда 54/24-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ҳар бирининг қиймати 755 016,89 сўмдан бўлган 719 дона – жами қиймати 608 000 001,18 сўм бўлган қуёш панеллари етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, давогар жавобгарга тарафлар томонидан 2024 йил 9 ноябрда ўзаро тасдиқланган 54/1-сонли ҳисоб-фактура билан умумий қиймати 426 109 782,13 сўм бўлган маҳсулот етказиб берган. Жавобгар эса қабул қилиб олган. Даъвогар томонидан 2025 йил 24 мартда юборилган 54/1-сонли ҳисобфактура жавобгар томонидан қабул қилиш рад этилган. Ушбу ҳисоб-фактура 2025 йил 6 апрелда қайта юборилган. Жавобгар эса уни қабул қилмаган. Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган юк хатларига жавобгар томонидан имзо қўйилмаган. Лекин ушбу юк хатлари юкларни жавобгар манзилига олиб келган транспорт воситалари ва улар эгаларини аниқлаш имконини беради. Олдинги суд мажлисида даъвогар томонидан суд мажлисига таклиф қилинган гувоҳ *****ўзининг русуми W ZZ4257N3847 1 , давлат рақами 25 L 956 L бўлган транспорт воситасида 2024 йил 21-24 октябрь кунлари икки марта Фарғона вилоятидан даъвогарнинг омборидан 6 падондан жами 12 падон қуёш панелларини жавобгар кўрсатган манзилга олиб бориб берганлиги, ташиш ҳақини нақд пулда келишганлиги, шартнома тузмаганлиги тўғрисида кўрсатув белган. Олдинги суд мажлисида даъвогар томонидан суд мажлисига таклиф қилинган гувоҳ *****ўғли ўзининг русуми ISUZU FVR 33 , давлат рақами 25 Q 757 бўлган транспорт воситасида 2024 йил октябрь ойи охирларида бир марта Фарғона вилоятидан даъвогарнинг омборидан 6 падон қуёш панелларини жавобгар кўрсатган манзилга олиб бориб берганлиги, ташиш ҳақини нақд пулда келишганлиги, шартнома тузмаганлиги тўғрисида кўрсатув берган. Тарафлар вакиллари ҳам 18 падон маҳсулот етказиб берилганлигини, ҳар бир падонда 36 тадан қуёш панели жойлашганлигини тан олишди. Шунда даъвогар жавобгарга жами 648 та панел етказиб берган бўлиб, ҳар бир панелнинг шартномавий қиймати 755 016,89 сўмдан бўлса, умумий қиймати 489 250 944,72 сўм бўлган маҳсулот етказиб берилган. Жавобгар етказиб берилган 426 109 782,13 сўм маҳсулот учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилган. Фақат 63 141 162,59 сўм қийматдаги товарлар ҳақи тўланмаган. Шартноманинг 2.2-бандида харидор шартнома имзолангандан сўнг 10 банк куни давомида шартномада кўрсатилган умумий сумманинг 100 фоизини олдиндан тўлаши белгиланган. Даъвогар шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятни бажарган ва келишилган маҳсулотни етказиб берган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармасдан, бугунги кунга қадар тўловни тўлиқ амалга оширмаганлиги натижасида даъвогар олдида 63 141 162,59 сўм қарз бўлиб қолган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига асосан, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топди. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан 228 009 600 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабининг 63 141 162,59 сўм қисмини асосли деб ҳисоблайди ва қарздорликни шу суммага қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шунга кўра, суд суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаб, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, даъво талабларининг асоссиз қисмига нисбатан ҳисобланган 3 297 368,75 сўм давлат божини даъвогардан, даъво талабларининг асосли қисмига нисбатан ҳисобланган 1 262 823,25 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, жавобгардан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 244, 437, 449-моддалари, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****” МЧЖдан даъвогар “*****” МЧЖ фойдасига 63 141 162,59 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “*****” МЧЖдан Республика бюджетига 3 297 368,75 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “*****” МЧЖдан Республика бюджетига 1 262 823,25 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “*****” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов