← Назад
Решение #2844026 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
4-1501-2501/20457-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ордерга асосан) Х.Азимовни иштирокида, даъвогар
«*********» акциядорлик жамиятининг жавобгар «*********» масъулияти
чекланган жамиятидан 19 246 083 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«*********» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «*********»
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 19 246 083 сўм асосий қарз ва тўланган суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадарли тўловларни амалга оширмаганлигини
билдириб, даъво аризани қаноатлантирилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд
бўлган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар томонидан жавобгарга
31.08.2021 йил кунги 39-сонли ҳисобварақ-фактура билан 4 816 231,60
сўмлик, 31.05.2021 йил кунги 586-сонли ҳисобварақ-фактура билан
1 376 066,17 сўмлик, 30.09.2021 йил кунги 118-сонли ҳисобварақ-фактура
билан 6 880 330,86 сўмлик, 31.10.2021 йил кунги 223-сонли ҳисобварақфактура билан 2 408 115,80 сўмлик, 30.06.2021 йил кунги 746-сонли
ҳисобварақ-фактура билан 344 016,54 сўмлик, 30.06.2021 йил кунги 763-
сонли ҳисобварақ-фактура билан 3 956 190,24 сўмлик, жами 19 780 951,21
сўмлик ишлар, хизматлар кўрсатилган бўлсада, жавобгар томонидан
шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан, ушбу етказиб берилган
ишлар, хизматлар қиймати учун қисман тўловлар амалга оширилиб, қолган
19 246 083 сўмлик ишлар, хизматлар қиймати учун тўловлар амалга
оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномалари оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда
ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра,
фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва
бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга
келади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009
йилдаги «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни
тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида» ги 203-сонли қарорининг 8-банди, еттинчи
хатбошисига кўра, судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг
шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа
далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг
етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар
қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун
асос бўла олмайди.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар
ҳисобидан 19 246 083 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб
ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 19 246 083 сўм асосий қарз, тўланган 412 000
сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда
жавобгардан Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА ҳаражатини ундиришни
лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар «*********» акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
«*********» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
19 246 083 сўм
асосий қарз ва тўланган 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта
харажатлари, жами 19 699 283 сўм ундирилсин.
Жавобгар «*********» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражати
ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Т.Маматожиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
4-1501-2501/20457-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ордерга асосан) Х.Азимовни иштирокида, даъвогар
«*********» акциядорлик жамиятининг жавобгар «*********» масъулияти
чекланган жамиятидан 19 246 083 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар «*********» акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
«*********» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
19 246 083 сўм
қарздорлик ва тўланган 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта
харажатлари, жами 19 699 283 сўм ундирилсин.
Жавобгар «*********» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражати
ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Т.Маматожиев